Qarshi tuman Adliya.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Bu guruh qonunchilikdagi yangiliklar, axborotlar va aholi uchun qiziqarli bo‘lgan ma’lumotlar uchun tuzilgan.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️Жангчи, ғаввос, мусиқачи, адиб, олим… Заҳириддин Бобурнинг яна қандай фазилатлари бўлган?

📌Адлия органлари ходимларидан Бобур бобомиз ҳақида қизиқарли фактлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади


Манба: ВМҚ 49-сон, 29.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Ўзбекистон йўлларида транспорт воситаларининг қандай ҳаракатланиш тартиби белгиланган?
Poll
  •   “Йўл ҳаракати қоидалари”ги амал қилган ҳолда
  •   Йўлларда ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда
  •   Йўл ҳаракати иштирокчиларига тўсқинлик қилмаган ва хавф туғдирмаган ҳолда
  •   Ўнг томонлама
4434 votes


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кун_тарихи

Бугун буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Адлия вазирлиги ушбу сана билан барча юртдошларимизни қутлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланди


Ҳукумат қарори (91-сон, 13.02.2025 й.) билан "Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди


⚡️ Низом электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш, лицензия тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиб-таомиллари ва шартларини белгилайди.

✳️ Низом “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунида лицензияланиши белгиланган электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларига (кичик турларига) нисбатан татбиқ этилади. Ҳар бир лицензия кичик тури учун алоҳида лицензия олинади.

🚫 Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

➖ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
➖ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган электр энергиясини сақлаш тизимларига;
қуввати 5 МВт дан кам бўлган электр станциялардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
➖ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сақлашда ишлатиладиган электр энергиясини сақлаш ускунасидан фойдаланувчиларга.

🖥 Лицензиялаш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун “Лицензия” АТ орқали амалга оширилади.

🌐 Талабгор лицензия олиш учун “Лицензия” АТ, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда белгиланган маълумотларни кўрсатган ва қўшимча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тўлдиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Поездда йўловчига чиптага биноан жой берилмаганда ушбу масала қонунчиликда қандай ҳал этилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри очиқ ҳолда юритилади


Ҳукумат қарори (66-сон, 06.02.2025 й.) билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

🏢 Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади.

✔️ Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади.

▶️ Шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади.

📌 Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

▪️назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;
▪️тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
▪️тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;
▪️давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан Қонун (ЎРҚ-1029-сон, 12.02.2025 й.) имзоланган


⚡️Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

✔️Қонунчиликка кўра, йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

🔹ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини бепул олиб юриш;

🔹ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш;

🔹бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш;

🔹бекатларда жойлашган тиббий пунктлар ёрдамидан фойдаланиш;

🔹телефон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган


🏢 Бунда Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

⚠️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


Манба: ПҚ-33-сон, 30.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратилади


Қонун (ЎРҚ-1028-сон, 12.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан “Ипотека тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларга ипотека муносабатларига электрон гаров хатини жорий этишни, бундай гаров хати билан таъминланган мажбуриятларни бажаришни, у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни ва ундан фойдаланишга доир бошқа механизмларни белгилашни, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хати тугатиш массасига киритилмаслигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

⚡️ Бунда, “Ипотека тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:

🔹Электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш гаров хатининг қонуний эгаси ва гаровга қўювчи томонидан электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги келишув (қўшимча келишув) шаклини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тўлдириш орқали амалга оширилади;

🔹Электрон гаров хатлари бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Электрон гаров хатига доир ҳуқуқлар олувчининг депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритилган пайтдан эътиборан унга ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали реализация қилиш тартиби белгиланди


Манба: Рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Россия Федерацияси билан биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилинади


“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-52-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тасдиқланди.

🗓 Шартнома 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Маданият вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади


“2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (83-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

▪️аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;

▪️аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.

🗓 2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅ Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

📜 Низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;

▪️умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;

▪️тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;

▪️умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.

📚 Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.

▶️ 2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.

🎓 2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади


“Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-48-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

✔️ Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

🔍 Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

🔹мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
🔹таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
🔹ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

📢 Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

▶️ Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидагиларга рухсат берилади:

➖Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
➖грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
➖жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади


“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-51-сон, 11.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

🔹давлат кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

🔹кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

🔹белгиланган миқдоридаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

🏢 Мазкур мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ва унинг ҳудудий штаблари ташкил этилади.

📕 ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини тузиш амалиёти 2025 йил 1 мартдан босқичма-босқич тугатилади ва барча функциялари Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг тегишли бўлинмаларига юклатилади.

🗓 2025 йил 1 июнгача “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими экспертизадан ўтказилиб, ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида электрон харидларни амалга ошириш бўйича махсус ахборот портали ишга туширилади ҳамда рақамли харид тартиб-қоидаларига ўтилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди


Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


🔰Қонунга кўра “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

⚠️ Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.