ЎЗИБ КЕТИШГАН
Кеча Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳнинг «Табақот» номли китобидан бир нарса ўқидим, у менга таъсир қилиб қаттиқ ларзага солди.
Баъзан инсон шундай бир сатрларни ўқийдики, ундан ўзининг нақадар ожиз ва ночорлигини ҳис қилади. Баъзи инсонлар борки, улар биздан қалблари билан анча илдамлаб кетишган!
Келинг, сизни куттириб қўймаслик учун, гап нимада эканини айтаман:
Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида, Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйида бир йилча истиқомат қилдилар. Кейин Али розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога уйланганидан кейин, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Ўзингга уй қидир!”, дедилар.
Али розияллоҳу анҳу уй қидириб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан анча узоқроқдан жой топди.
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розияллоҳу анҳонинг олдига бориб:
-Мен сени ўзимга яқинроқ жойга кўчирмоқчиман! -дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо деди:
-Ҳориса ибн Нуъмондан сўранг, уйини бўшатиб берармикин?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ҳориса бизнинг олдимиздан шундоқ ҳам кўчиб кетди, уялганимдан унга яна бирор нарса дея олмайман!
Бу гап Ҳорисага етиб борди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз Фотимани ўзингизга яқин жойга кўчирмоқчи эканлигингизни эшитдим. Менинг уйларим сизга энг яқин уйлардандир. Мен ҳам, молим ҳам Аллоҳ ва Унинг Расулиникидир. Мендан олган молингиз менга қолдирганингиздан кўра севимлироқдир!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар!
Шу тариқа Фотима розияллоҳу анҳо эски уйидан Ҳорисанинг уйига кўчирилди!”.
Тасаввур қилинг, бу қандай муҳаббат!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан қизлари орасидаги масофа узоқроқ эди. Бу масофани камайтириш учун Ҳориса ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога ўз уйини бериб юборди.
Ҳориса розияллоҳу анҳу шунчаки гап билан эмас, амали билан кўрсатди муҳаббатини!
Фақатгина Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан қизлари бир-бирларига яқинроқ бўлиши учунгина уйини берди!!!
Мана ҳақиқий муҳаббат, мана ҳақиқий садоқат!
Агар бу сийрат китобларида ёзилмаганида, буни фантазия деб ўйлашингиз мумкин
Набий саллоллоҳу адайҳи ва саллам танланган зотдирлар. Худди шунингдек, саҳобалар ҳам танланган инсонлардир.
Ҳижрат кечасини ёдга олинг. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бир идишда сут беради. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сутни ичадилар. Абу Бакр эса: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сутни ичдилар, мен қониқдим!”-дейди!
Бу қандай муҳаббат?!
У зот ичадилар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг чанқоғи босилади!
Бундай муҳаббатни кўрганмисан?
Бадр кунида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Маслаҳат беринг, эй одамлар!”-деб қайта-қайта такрорлайдилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу сўзга чиқади, Умар розияллоҳу анҳу сўзга чиқади, аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳали ҳам: “Маслаҳат беринглар!” деб такрорлайдилар.
Шунда Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу ансорларни назарда тутаётганларини тушуниб, ўрнидан турди ва деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз биздан сўраяпсизми?
-Ҳа!
-Эй Аллоҳнинг Расули! Бизнинг ҳамма нарсамиз сизники. Молимиздан нимани оласиз, нимани қолдирасиз бу сизнинг ихтиёрингиз. Олиб қўйганингиз қолдирганингиздан биз учун севимлироқ. Агар бизга денгизга тушишни буюрсангиз, биздан ҳеч ким ортга қайтмайди. Биз урушда сабрли, жангда содиқмиз. Қаерга буюрсангиз, боришга тайёрмиз!
Бу қандай муҳаббат?!
Уҳуд куни мусулмонлар ортга чекинганида, саҳобалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш учун ўз жонларини тикдилар!
Абу Талҳа розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўз танаси билан тўсқинлик қилди ва: “Менинг жоним сизники, ё Расулуллоҳ!” деди.
Бу қандай муҳаббат?!
Савбон розияллоҳу анҳу…
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Эй Савбон! Нега рангинг ўзгарган?
У деди:
-Мен бемор эмасман,
Лекин сизни кўрмасам, кўнглим қоронғи бўлиб кетади. Қиёматда эса, сиз Пайғамбарлар қаторида бўласиз. Мен эса сиздан паст даражада бўламан.