#Ташриф
БОШ ИМОМ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР
Хизмат сафари Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.
@MuslimShosh
@abdullohjumandomla
@islomnurimasjidi
БОШ ИМОМ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва бошқа мақсадларда борган юртдошларимиз билан самимий мулоқот қилиш, улар билан дилдан гаплашиш, маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида айни кунларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мазкур мамлакатда бўлиб турибдилар. Дастлаб Москва вилояти Одинцово шаҳридаги "Монотек" масъулияти чекланган жамияти қурилиш ширкатида ишлаётган ватандошларимиз билан, сўнгра Москва шаҳридаги "АнтЯпи" масъулияти чекланган жамияти қурилиш фирмасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан самимий мулоқот қилдилар.
Ватандошларимиз маърифий суҳбатлар асносида Абдуқаҳҳор домладан ўзларини қизиқтирган диний ва бошқа мавзулардаги саволларга атрофлича жавоблар олдилар. Бош имом ватандошларимизга қаерда бўлса ҳам юртимиз шаънини баланд тутишни, ақидаси бузуқ ҳар хил оқимларга қўшилиб қолмаслик зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Хизмат сафари Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.
@MuslimShosh
@abdullohjumandomla
@islomnurimasjidi