Abdulloh Juman Domla (kanal)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


☪️ Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Устоз Абдуллоҳ Жуман домла бошчиликларида аҳли сунна вал жамоа, Мотуридий ақийдаси, Ҳанафий мазҳаби асосида юритиладиган диний-маърифий канал.
Админ билан боғланиш:

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#хикоя

БАҚУВВАТ ДЕВОР

Бир юртда оқил бир подшоҳ бор эди. У ҳар доим халқини тинч ва осуда яшашини истарди.
Бир куни Подшоҳ вазирларига буюрди:

— Шаҳримизнинг энг муҳим ҳимояси нима?
Вазирлардан бири:
— Мустаҳкам деворлар, — деди.
Бошқаси:
— Қўшин ва қуроллар, — деди.
Подшоҳ жилмайиб жавоб берди:
— Йўқ, энг мустаҳкам ҳимоя — халқимизнинг бирлиги ва тинчлигидир. Агар одамлар бир-бирини ҳурмат қилса, муҳаббат ва меҳр билан яшаса, ҳеч бир душман юртимизга зарар етказа олмайди. Агар бирлик йўқолса, ҳатто энг баланд деворлар ҳам ҳимоя қила олмайди.
Шу кундан бошлаб, халқ ўзаро аҳиллик ва тинчликни асрашга ҳаракат қилди. Ва юрт асрлар давомида осойишталикда яшади.

Ҳикмат:
❗️Тинчлик ва бирлик — ҳар қандай девордан ҳам мустаҳкамроқ ҳимоядир. Агар халқ бир-бирини ҳурмат қилса, душман ҳеч қачон уни енголмайди.

🔗 Боғланиш: @abdullohjumandomla

✅ Илмингиз зиёда бўлсин!


#шукроналик

ТИНЧЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ

النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من أصبح منكم آمناً في سربه، معافى في جسده، عنده قوت يومه، فكأنما حيزت له الدنيا"

Маъноси: "Кимки тонг отганида ўз уйида тинч, жасади соғ-саломат ва кунлик ризқи бор ҳолда бўлса, унга дунё тўлиқ берилган кабидир." (Имом Термизий ривояти, 2346-ҳадис)

📚 Кўпроқ маълумот ва фойдали дарслар учун:
🔗 Боғланиш:
@abdullohjumandomla

✅ Илмингиз зиёда бўлсин!


https://youtu.be/z7KKKTb8K-s

📚 Кўпроқ маълумот ва фойдали дарслар учун:
🔗 Боғланиш:
@abdullohjumandomla

✅ Илмингиз зиёда бўлсин!


#Ташриф

БОШ ИМОМ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва бошқа мақсадларда борган юртдошларимиз билан самимий мулоқот қилиш, улар билан дилдан гаплашиш, маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида айни кунларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мазкур мамлакатда бўлиб турибдилар. Дастлаб Москва вилояти Одинцово шаҳридаги "Монотек" масъулияти чекланган жамияти қурилиш ширкатида ишлаётган ватандошларимиз билан, сўнгра Москва шаҳридаги "АнтЯпи" масъулияти чекланган жамияти қурилиш фирмасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан самимий мулоқот қилдилар.
Ватандошларимиз маърифий суҳбатлар асносида Абдуқаҳҳор домладан ўзларини қизиқтирган диний ва бошқа мавзулардаги саволларга атрофлича жавоблар олдилар. Бош имом ватандошларимизга қаерда бўлса ҳам юртимиз шаънини баланд тутишни, ақидаси бузуқ ҳар хил оқимларга қўшилиб қолмаслик зарурлигини алоҳида таъкидладилар.


Хизмат сафари Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.

@MuslimShosh
@abdullohjumandomla
@islomnurimasjidi






#жума_муборак

🌿✨ جُمعةُ مُبَارَكة ✨🌿

🕋 Аллоҳнинг раҳмати ва баракати сиз ва оилагизга доимо ёғилсин !
🤲 Дуоларингиз қабул, қалбингиз хотиржам, ризқингиз кенг бўлсин!
📖 Аллоҳ таоло имонимизга устуворлик, ишларимизга барака ато этсин!


🌙 Жума муборак, азизлар! 🌙

♻️ https://t.me/abdullohjumandomla 🌿


#намоз_вақтлари

🗓 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Жума
1446 - ҳ.йил, Шаъбон - 8
2025 - м.йил, 7 - Февраль

📍 Т О Ш К Е Н Т

⏰Тонг       - 06:08
⏰ Қуёш      - 07:28
⏰ Пешин   - 12:42
⏰ Аср         - 16:05
⏰ Шом       - 17:50
⏰ Хуфтон  -
19:05

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят)


Каналга Уланиш |👇🏻
@AbdullohJumanDomla
@islomnurimasjidi


#савол_жавоб
#ақиқа

ФАРЗАНЛАРГА АҚИҚА ҚИЛИШ НАФЛ АМАЛ

❓4 ўғил фарзандим бор Алҳамдулиллаҳ каттаси 16 ёш, кейингиси 14 ёш, 3 чи ўғлим 6 ёш кичиги 1,5 ёш ақиқа қилмоқчи эдик қайси биридан бошласак бўлади?

🔊УСТОЗ АБДУЛЛОҲ ЖУМАН ДОМЛА

✅КАНАЛГА УЛАНИШ👇
t.me/AbdullohJumanDomla
https://www.youtube.com/@AbdullohJumanDomla


Ассалому алейкум устоз сог омонмисиз саволим конуний ажрашлган булса талок тушадими рахмат Аллох сиздан рози булсин мартабайиз улуг булсин!
ЖАВОБИ: Ха агар судни хукми сизларни никох ларингизни бекор деб элон қилиб, ажрим қилган бўлса бу шариат ҳукмида хам ажрим хисобланади. Мободо Эр мен талоқ бермадим деса уни гапи ўрнига ўтмайди яани эр талоқ берсин хох бермасин фарқи бўлмайди. Мободо шу эри билан қайта яшашга келишсалар хам қайтадан никохланиб сўнг яшашлари керак бўлади. Демак суднинг ажримидан кегин аёл киши идда ўтиради ва иддаси ўтгач боши очиқ хур аёлга айланади!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.
Устоз соғликлариз яҳшими?
Устоз Қуръани каримда бешта масжид номи зикр қилинган экан.
Бир маълумотда:
Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз бошқа жойда ўқилган юзминг ракат намозга, Масжудун Набавийда ўқилган намоз минг ракат,Масжидун Ақсода ўқилган намоз беш юз ракат, Масжидун Қубода ўқилган намоз умра қилган савобига тенг эканлигини ўқигандим.
Масжидун Зирор ҳақида айтиб берсангиз бу масжид қаерда жойлашган ва унда ўқилган намоз ажри қай даражада.


#чақалоқ

ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ ВА СОЧИНИ ОЛИШ

❓Ассалому алайкум домла. Саломатмисиз. Янги туғилган чақалоқга туғруқхонадан чиқгандан сўнг сочини олиб, чўмилтириб кейин азон айтиш керакми ёки қайси пайтда айтган мақул.


🔊 Устоз Абдуллоҳ Жуман домла

♻️ Каналга уланиш
👇
t.me/AbdullohJumanDomla
https://youtu.be/neT5nRmjY-E


#Раддия 🕌

«Салафийлик» ҳақиқати

Шайх Муҳаммад Ғаззолий ўзининг “Мусулмонларнинг ягона маърифий дастури” номли мақоласида “Салафийлик”нинг ҳақиқати ҳақида бундай ёзади: «Салафийлик бу араб ярим оролининг маълум бир жойида яшайдиган, муайян бир ижтимоий тарзда ҳаёт кечирадиган одамлар гуруҳи эмас. Биз бу тарзда тушунишни рад этамиз ва унга мансуб бўлишни инкор этамиз.
Салафлик — ақлий ва ҳиссий туйғу бўлиб, саодат асри билан боғланади, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг суннатига содиқликни чуқурлаштиради ҳамда Аллоҳнинг каломини юксалтириш учун моддий ва маънавий саъй-ҳаракатларни амалга оширади. У ирқ ёки рангга эътибор бермайди. Исломни тушуниши ва унга амал қилиши эса унинг умумийлиги, абадийлиги, фитратга мувофиқлиги ва ақлга таянганлиги даражасида бўлиши лозим.
— Мен айрим одамларни кўрдим, улар салафийликни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳи деб тушунадилар, бу хато. Аҳмаднинг фиқҳи Ислом маданиятидаги кўплаб фиқҳий йўналишлардан бири бўлиб, у турли диёр имомлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
— Баъзи одамлар салафийликни фақат ҳадисга асосланган мактаб деб тушунадилар. Бу ҳам хато. Чунки ақлий мактаб (раъй мактаби) ҳам ҳадис мактаби сингари Исломдан олиб, унга таянади. Улардан баъзилари ўзларини “аҳли ҳадис” деб атайдилар ва ривоятларни нотўғри тушунишлари сабабли ҳаромда фитна чиқарадилар. Ҳадис бирор бир гуруҳнинг хусусий мулки эмас, у барча мазҳаблар учун асосий манба ҳисобланади.
— Айрим одамлар илмий кашфиётларни ёқтирмайди ва улардан Ислом даъвати ҳамда таълимотини ҳимоя қилишда фойдаланишни билмайдилар. Масалан, улар телевидениеда суҳбат қилишни рад этадилар. Чунки, экранда суратнинг кўринишини ҳаром дейдилар. Улар астрономия, география каби фанларни масхара қиладилар ва инкор қиладилар. Бу тоифа аслида салаф ҳам эмас, халаф ҳам эмас. Уларнинг қалблари ва ақллари қайта ишланишга муҳтож.
— Баъзи одамлар қийин ва қаттиқ фатволар беришни ўзларига вазифа қилиб олганлар. Улар одамларга фақатгина оғир ва машаққатли ҳукмлар чиқаради, ҳаётларини қийинлаштиради ва уларнинг дунёдаги ривожланишларини ортга суриб, уларни қоронғу ғорларга ҳибс этади. Бу тоифа ҳам на салаф ва на халаф. Улар дин илмларига нисбатан номақбул кишилардир, уларнинг аксарияти виждон ва фикрда нуқсонлидир.
Мен айтаман: “Бу салафийлик эмас! Бу даъват соҳибининг гапи эмас, бу йўлтўсарларнинг фикридир. Бундай одамларга бирор бир жойда шогирдларга Исломдан дарс беришларига ёки халқаро анжуманлар ва катта жоме масжидларида ваъз айтишларига ишонч билдириш мумкин эмас».

💻: https://t.me/shoshhanafiy

🔗 Боғланиш:
@abdullohjumandomla


#Кун_ҳадиси

📖 Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар:
"Сизларнинг яхшиларингиз – одамларга фойдали бўлганларингиздир."

(📚 Табароний, "Авсат", 6190)

Бугунги кунингизни яхшилик ва фойдали амаллар билан ўтказинг!

📚 Кўпроқ маълумот ва фойдали дарслар учун:
🔗 Боғланиш:
@abdullohjumandomla


#илм

Қандай илм олиш керак?

Қуръон ва Суннат илмиҳаётнинг ҳар жабҳасида тўғри йўл тутишга ёрдам беради.
Фиқҳ ва шариат илмиҳалол-ҳаромни ажратиб, тўғри ҳаёт кечириш учун зарур.
Дунё илмлариинсоният тараққиёти ва ҳаётини яхшилаш учун фойдалидир.


📚 Кўпроқ маълумот ва фойдали дарслар учун:
🔗 Боғланиш:
@abdullohjumandomla

Илмингиз зиёда бўлсин!


Assalomu alaykum va rohmatulloxi va barokatuh ustoz onlayn o'rganib ijoza olgan bolsa o'sha ilimni masalan mualimi sani yoki tasxixni 100 000 som yoki undan kamroq sumaga orgatsa upul xalalmi yoki mumkinmasmi


#ҳайрли_кун

🌸 Ассалому алайкум! 🌸

Бугунги кунингиз нурли, ишларингиз баракали, қалбингиз эса хотиржам бўлсин! Аллоҳ ҳар бир қадамингизни осон ва ҳайрли қилсин. Дилни шод этадиган хушхабарлар, бахт ва муваффақият доим сизнинг ҳамрохингиз бўлсин!

Ҳайрли ва баракали кун тилайман! 🤲✨


📚 Кўпроқ маълумот ва фойдали дарслар учун:
🔗 Боғланиш:
@AbdullohJumanDomla

✅ Илмингиз зиёда бўлсин!


❗️ЯШАШДАН МАҚСАД...

😀 1. Аллоҳнинг розилигига эришиш – Мўмин инсон учун ҳаётнинг энг асосий мақсади Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниб, Унга яқинлашишдир. Бу ибодат қилиш, яхшилик қилиш ва гуноҳлардан тийилиш орқали бўлади.

😀 2. Имтиҳон ва синов – Ҳаёт бу синов майдонидир. Ҳар бир инсон синовдан ўтиб, охират учун тайёргарлик кўради. Бу синовлар сабр, шукр, адолат ва имон билан енгиб ўтилиши лозим.

😀 3. Илм ва ўсиш – Инсон ақл ва билим билан мукаррам қилинган. Шу сабабли, илм олиш, фикрлаш ва жамият учун фойдали инсон бўлиш ҳаётнинг муҳим мақсадларидан биридир.

😀4. Меҳр-оқибат ва хизмат – Яқинларга, оилага, жамиятга хизмат қилиш, меҳрибонлик ва адолат билан яшаш инсонни чинакам бахтли қилади.

😀5. Ҳалол ризқ топиш – Яшаш давомида ҳалол меҳнат қилиб, ўзини ва оиласини боқиш, ҳалол ризқ орттириш ҳам инсоннинг асосий бурчларидан биридир.

😀6. Охиратга тайёргарлик – Ҳаёт абадий эмас. Охират ҳаёти учун солиҳ амаллар қилиш, гуноҳлардан сақланиш ва дўзахдан нажот топишга интилиш муҳимдир.

🌹Хулоса қилиб айтганда, яшашдан асосий мақсад – Аллоҳга итоат қилиш, яхши инсон бўлиш, жамиятга фойда келтириш ва охиратга тайёргарлик кўришдир.

@AbdullohJumandomla 🌱


#кун_дуоси

Кун дуоси—ҳар куни айтилиши тавсия этилган дуо. Қуйидаги дуони куннинг ҳар қандай вақтида айтиш мумкин:

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ


Маъноси: "Эй Раббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан сақла!" (Бақара, 201-оят)

Бу дуо ҳар куни 3 марта ёки ундан ҳам кўпроқ айтилиши тавсия этилади.

📚Уланиш учун | ⬇️
@AbdullohJumandomla


#намоз_вақтлари

🗓 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Шанба
1446 - ҳ.йил, Шаъбон - 3
2025 - м.йил, 2 - Февраль

📍 Т О Ш К Е Н Т

⏰Тонг       - 06:13
⏰ Қуёш      - 07:33
⏰ Пешин   - 12:42
⏰ Аср         - 15:59
⏰ Шом       - 17:44
⏰ Хуфтон  -
18:59

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят)


Каналга Уланиш |👇🏻
@AbdullohJumanDomla
@islomnurimasjidi

20 last posts shown.