#Бу_қизиқ
Чарли Чаплин ҳикоя қилади:
- Бир куни мен Ню-Йорк метросига боргандим. Уйга қайтгач, чўнтагимдан тилла соат топиб олдим. Уни қандай қилиб менга тушиб қолганига ақлим етмасди. Уни полицияга топширишга қарор қилдим. Кейинги куни эса менга битта муаллифсиз хат келиб тушди:
«Aзизим, мистер Чаплин! Сизга профессионал киссавур ёзмоқда. Кеча мен метрода бир бой жанобдан тилла соат ўғирлагандим. Aммо, у жойда сизни кўриб қолиб, уни сизга совға қилишга қарор қилдим ва соатни чўнтагингизга солиб қўйдим».
Бир йил ўтди. Полиция ўғрини ҳам, соат эгасини ҳам топа олмади ва соатни яна менга жўнатди. Бу ҳақида газаталарда ҳам ёзишди ва мана бир неча кундан сўнг, мен иккинчи муаллифсиз хатни олдим:
«Aзизим, мистер Чаплин! Бир йил аввал, мен метрога борган вақтимда, мендан тилла соат ўғирлашганди. Қандайдир киссавур уни сизга совға қилгани ҳақидаги хабарни мен газетада ўқидим. Менинг соатим ҳозирликча, сизда тура турсин, мистер Чаплин. Мен ҳам сизнинг ажойиб талантингизни, киссавур ўғри қадрлаганидан кам қадрламайман ва албатта, тилла соатга тилла занжир жўнатаман».
😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️