Psixologiya


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7
Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


#Тавсия

✅Қийинчилик етганда амал қилинадиган қоидалар!

🔺 Биринчи қоида: Мусибатланган фақат сен эмас.

🔺 Иккинчи қоида: Аллоҳ тақдир қилган нарса беҳикмат бўлмас.

🔺 Учинчи қоида: Фойда келтирувчи ва зарарни даф қилувчи ёлғиз Аллоҳдир, Аллоҳдан бошқадан умид қилма.

🔺 Тўртинчи қоида: Сенга етган нарса етмай қолиши, етмаган нарса етиши мумкин эмас.

🔺 Бешинчи қоида: Дунёнинг ҳақиқатини бил, хотиржам бўласан.

🔺 Олтинчи қоида: Раббингга чиройли гумонда бўл.

🔺 Еттинчи қоида: Аллоҳ сенга танлаган нарса сен ўзингга танлаган нарсадан кўра яхшироқ.

🔺 Саккизинчи қоида: Мусибат қанча оғирлашса, қувониш шунча яқинлашади.

🔺 Тўққизинчи қоида: Қувониш қандай келаркин, деб ўйлама. Аллоҳ бир нарсани хоҳласа, унинг хаёлга келмаган сабабларини ҳозирлаб қўяди.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️




#Бу_қизиқ

Бармоқлар орқали кайфият ва организмни бошқариш усуллари

Диққат билан қўлингизга қаранг. Нимани кўряпсиз? Рефлексологлар бутун бошли биофаол нуқталарни кўришади. Тадқиқотларга кўра, улар организм ва кайфиятни назорат қилиш имконини беради. AdMe бармоқлар ёрдамида нималарга эришиш мумкинлигига оид мақоласи билан бўлишди.

Бош бармоқ
Катта бармоқ сизнинг барча қарорларингиз учун жавобгар. У хавотир ва бош оғриғи учун масъул. Шунинг учун кайфиятингиз яхши бўлмаса, асабийлашсангиз ва бунинг натижасида бош оғриғини орттирсангиз, бош бармоқни сиқинг, лекин жуда кучли босим билан эмас. Тахминан 5 дақиқага. Рефлексологларнинг сўзларига кўра, бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

Кўрсаткич бармоқ
Бу бармоқ мушакдаги оғриқлар, шунингдек хафагарчилик, қўрқув ва хижиллик туйғусини назорат қилади. Миннесота Университети тадқиқот маълумотларига кўра, мушакдаги оғриқлардан азият чеккан беморлар рефлексотерапия сеансларидан кейин аҳволлари яхшиланганини таъкидлашган. Кўрсаткич бармоқни бошқа қўлингиз кафти билан 5 дақиқага сиқиб туринг.

Ўрта бармоқ
Агар ўзингизни одатдагидан кўпроқ чарчагандек ҳис қилсангиз ёки арзимаган нарсаларга жаҳлингиз чиқаверса, ўрта бармоғингизни сиқинг. Тадқиқотлар бундай машқлар қон босимини пасайтириб, инсоннинг ўзини хотиржам ҳис қилишига олиб келишини кўрсатди.

Номсиз бармоқ
Салбий ҳис-туйғулар ва қайғудан номсиз бармоқ ёрдамида халос бўлиш мумкин. Уни 5 дақиқага ўртача босимда сиқинг. Хотиржамликни сақлаш ва нафас олишни назорат қилишни унутманг.

Жимжилоқ
Кичик бармоқ инсоннинг ўзига бўлган ишончи, стресс ва асабийлик учун масъул. Агар сиз ич-этингизни еб, шахсий фазилатларингизга ишончсизлик билан қарасангиз, 5 дақиқалик жимжилоқ машқини бажаришингиз зарур. Бунга параллель равишда ортиқча ўй-хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг ва яхшиликлар ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг.

Кафт
Кафтингиз ўртасини бошқа қўл бармоқлари билан босинг, айланма ҳаракатлар билан уқаланг ва 3 марта чуқур-чуқур нафас олинг. Рефлексологияга кўра, кафт - ҳис-туйғулар маркази. Тадқиқот маълумотларига биноан, кафтни мунтазам уқалаш кўнгил айниши, тушкунлик, диарея ва қабзият билан курашишда ёрдам беради.

Туташ кафтлар
Кафтларни туташтириш кўпроқ медитацияда қўлланилади. У диққатни жамлаш, ўй-хаёллар ва ҳис-туйғуларни тартибга келтиришга ёрдам беради. Кафтларни туташтириб, уларга қарама-қарши босим ўтказиш орқали қон айланишини яхшилашга эришиш мумкин.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Мотивация

Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қизиқ туюлмас, аммо мен тез-тез кўриб ўйга чўмадиган энг кучли суратдир!

Aфриканинг Жанубий Родезия (собиқ Зимбабве) ўлкасидан бўлган марафончи Матиас Канда мусобақага тайёрланиш чоғида доим Гверу ва Селукве шаҳарлари орасида қатновчи пассажир поезди билан пойга қилган🤦🏻‍♂

Шу туфайли у энг нуфузли марафон пойгаларида 3 маротаба олтин медални қўлга киритган🙆🏻‍♂

Бойлар билан тўла поезднинг бор кучи билан ўт олаётганини ва қашшоқ оиладан бўлган Матиаснинг жон жаҳди билан чопаётганини қандай таърифлаш мумкин?

Бир ойда бир қорни тўйиб овқат емайдиган Матиас бу куч қувватни, бу матонатни қаердан олди экан🤷🏻‍♂

Жавоб битта!
Одамлар танқидига, гап-сўзига қарамай ўзига, бахтли келажагига бўлган чексиз ишонч!!

Матиасдан ўрнак олинг!
Ўз ҳаётингизни ўзингиз қуринг!
Хўш, бугун бахт сари қанча қадам ташладингиз?!

#Ақлли_бўлинг

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тафаккур

🔰ЎЗЛИКНИ ЙЎҚОТИШ🔰

--Айтайлик бир уйни бузиб янги қуриш қанчалик яксонгарчилик билан амалга оширилишини биласиз ва кўргансиз. Инсон ҳам худди шундай. Бир инсон янги қиёфага кириши учун эски ўзлиги яксон бўлиши лозим. Бузилган уй ҳамманинг кулгисига қолади, энди нима қилар экан деб пойлаётгандек кўринади сизга.

Ўзлигини йўқотиш ҳам янги ўзлик томон йўлдир. Хеч қачон ва хеч қачон яксонгарчиликдан кейин ёмон уй қурилмайди. Ишонинг. Олдингидан пастроқ бўлиши мумкин, аммо, фойдалик даражаси баланд бўлади. Чирой йўқолади, тана семиради, овоз дўриллайди, дўстлар ўзгаради, хамён каттаради, яна бир бошдан бу просесс спирал сифатида қайтарилаверади. Кўйлак кир бўлади ечасиз ва ювасиз. Мақом сизга тўғри келмай қолади ва уни сиздан олиб қўйишади. Ҳар куни ва яна ҳар куни ўша кир кўйлакни ечиб бошқасини кийишга тайёр туринг, шунда сиздан олиб қўйилган ҳаёт кийимларини йўқотишдан қўрқмайсиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


https://t.me/booms_io_bot/start?startapp=bro5446839860
BOOMS — зарабатывай токены с реальной стоимостью еще до эйрдропа!
Получи бонус:
💸  50000 монет в качестве первого подарка
🔥  250000 монет, если у тебя есть Telegram Premium




#FAKT

ХАСТАЛИКЛАР ХАКИДА ПСИХОЛОГ ФИКРИ!

“ТИЛАБ ОЛИНАДИГАН “ ХАСТАЛИКЛАР

💔 Шодликнинг шифобахш қудратини билмайдиганлар ЮРАК оғриғига дучор бўлар эканлар.

👁 Яқинларининг  нуқсонларидан изтиробга тушадиган кишиларнинг КЎЗ нури заифлашади.

👃 ТУМОВ - тўкилмай қолиб кетган кўз ёшларнинг ёрдам сўраб ҳайқиришидир.

😷 ТОМОҚ ОҒРИҒИ - айниқса, сурункали томоқ оғриғи - айтилмай қолган дил сўзлар, эътирозлар, эҳтиёжлардан дарак беради. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ташланг, ана шунда қалбингиз таскин топади.

👠 СОНЛАРДА ортиқча ёғ тўпланиши - болаликда ота - онадан хафа бўлиш, ғазаб ва қайсарлик аломатидир.

⚪️ ҚОРИН ички ва сиртида ёғ тўпланиши - ҳис-ҳаяжонли ташвишлар, қахр-ғазаб ёхуд тушкунлик оқибатида бўлади.

😡 ҚАХР- ҒАЗАБ, нафрат, жаҳолат вижудни ич- ичидан емиради. У сизнинг ғазабларингизни бировга сочиб,кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, хатто ичингизда шу жаҳолат бор йўқлигини ўзингиз билмасангиз ҳам , барибир , у ақлдан озишга ақл заифлашишига эт ( пай) чўзилишига, узилишига , буйракларда тош йиғилишига жигар хасталикларига олиб келади.

😪РАНЖ- АЛАМ ( дилсиёҳлик) танани кемиради, оилада турмуш ўртоғидан норози бўлишга ва зардобли шишнинг ўсишига олиб келаркан.

🙊Ўзини айбдор ҳис қилиш ТУРФА оғриқларни келтириб чиқараркан.

😏 ИНЖИҚЛИК, тирноқ остидан кир излаш, заҳархандалик, киноя, хамма нарсага шубҳа билан қараш бўғимларнинг яллиғланиши ва бод хасталикларини пайдо қилади

😔 УМИДСИЗЛИК- мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шол ва кўричак хасталигига олиб келади.
 
Ҳуллас, хасталикни ўзимиз “тилаб” олар эканмиз. Шундай экан, РУҲИЯТИМИЗдаги  камчиликларни ислоҳ қилсак, кўнгилсизликлардан батамом ҳоли бўламиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Бу_қизиқ

​​​​Чарли Чаплин ҳикоя қилади:
- Бир куни мен Ню-Йорк метросига боргандим. Уйга қайтгач, чўнтагимдан тилла соат топиб олдим. Уни қандай қилиб менга тушиб қолганига ақлим етмасди. Уни полицияга топширишга қарор қилдим. Кейинги куни эса менга битта муаллифсиз хат келиб тушди:
«Aзизим, мистер Чаплин! Сизга профессионал киссавур ёзмоқда. Кеча мен метрода бир бой жанобдан тилла соат ўғирлагандим. Aммо, у жойда сизни кўриб қолиб, уни сизга совға қилишга қарор қилдим ва соатни чўнтагингизга солиб қўйдим».
Бир йил ўтди. Полиция ўғрини ҳам, соат эгасини ҳам топа олмади ва соатни яна менга жўнатди. Бу ҳақида газаталарда ҳам ёзишди ва мана бир неча кундан сўнг, мен иккинчи муаллифсиз хатни олдим:
«Aзизим, мистер Чаплин! Бир йил аввал, мен метрога борган вақтимда, мендан тилла соат ўғирлашганди. Қандайдир киссавур уни сизга совға қилгани ҳақидаги хабарни мен газетада ўқидим. Менинг соатим ҳозирликча, сизда тура турсин, мистер Чаплин. Мен ҳам сизнинг ажойиб талантингизни, киссавур ўғри қадрлаганидан кам қадрламайман ва албатта, тилла соатга тилла занжир жўнатаман».

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Психофакт

ПАРКИНСОН ҚОНУНИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ

Паркинсон қонунини эшитганмисиз?
Aгар сиз самарали бўлишни истасангиз ва қисқа вақт ичида иложи борича кўп ишларни бажаришни истасангиз, унда ушбу пост сиз учун!

Қонунда айтилишича: "Ҳар бир иш унга ажратилган вақтнинг ҳаммасини олади."

Яъни, агар бирон бир иш учун муддатни 2-3 кунга белгилаб қўйган бўлсангиз, унда иш шу санада якунланади, гарчи ҳақиқий вақти бир неча соатдан ошмаса ҳам.

Агар ҳар бир ишга уни амалга ошириш учун керак бўладиган вақт ажратсангиз, у ҳар доим ўз вақтида тугалланади!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


(Қ). Таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади.

(Р). Пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У ўзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.

(С). Жиззаки ва ички хиссиётлари беқарор шахс. Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга рахм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.

(Т). Фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.

(У). Ҳушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.

(В). Фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон коради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва нарсанинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эришолмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади. Бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради.
Ва барча жамоат ишларида қатнашади.

(Х). Ўзининг ички хиссиётига ишонади. Бу ички ҳис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.

(Й). Кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.

(Ў) Жудаям меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.

(Ғ). Анча зид шахс. Романтик шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.

(Ш). Жуда яхши ташкилотчи. У хиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча ҳушёр, бундай инсон ўз ҳис туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Ҳиёнатни ҳеч қачон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди. Ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.

(З). Эртами кечми жуда катта ҳаётий куч намоён болади. У жуда ҳис ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида болишни ҳуш кўради.

Хаёлга кўп берилади. Бундай инсонни ишга амалий ёндашуви бизнинг замонимизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қаттьий характер ва кучли иродаси туфайли уни ҳам уни йўлдан уриш мумкин.

(Ч). Ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради. Бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.

(Я). Ҳиссиётларга берилувчан. У ўз ҳатти ҳарактерини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб кўпинча давраларни киздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин ҳис қилади ва янги танишлар ортиради.

(Х). Ташкилотчилик фазилатларига эга. У кўпинча жамоат ишлари билан боғлиқ бўлган касбни танлайди.Бундай инсон жуда фаол бўлади. У ўз бўйнига жавобгарлик ишини олишдан қўрқмайди...


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ИСМИНГИЗНИ БИРИНЧИ ҲАРФИГА ИНСОН ХАРАКТЕРИ ва СИРЛАРИ...

Қуйидаги инсонлар:

(А). Фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослиги, феъл-атворнинг эркинлиги ва сардорлик қобилияти билан бошқалардан фарқ қилади;

(Б). Таъсирчан ва қалби хис-туйғуга тўла бўладилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмайди. Шодлик, хафалик, жаҳл, ҳайратда қолиш – бунинг барчасини унинг юзидан очиқ китобни ўқигандек билиб олиш мумкин. Бундай инсонга жамоада ишлаш яхшироқ, якка ҳолдаги иш уни ғамликка олиб келиши мумкин;

(Д). Артистларча маҳоратли ва хазил-мутойиба туйғусига эга бўлади. Бундай инсон самимий ва мулоқотда очиқ бўлади, фақатгина идора ташқарисида. Болалигидан ўткир зеҳнли бўлади ва бор кучини жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратади;

(Э). Покизалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Кичкина доғ ёки чанг изи уни асбийлаштириши мумкин. Бундай инсон ҳаётидаги барча нарсалар ўз-ўзидан бўлишини хоҳлайди, ўзини ҳеч уринтирмайди. Ишда кўпинча у иккинчи даражали эътиборини қаратади ва ўз фаолиятининг туб мақсадини унутади;

(Ф). Ҳар томонлама ривожланган шахс. Ижод билан боғлиқ бўлган иш унга шодлик бахш этади. Бундай инсон эс-хушини йўқотгунча ижод қилиши мумкин. Назарий билимларни мустаҳкам эгаллаганига қарамай бундай инсонга амалиёт етишмайди. Баъзан улар замонавий ҳаётга умуман мослашмаган бўлади;

(Г). Ўз уйи ва оиласига боғланган бўлади. Қариндош уруғларнинг муаммоларини ечиш учун ҳамма нарсага тайёр. Дам олишни ҳам, ишлашни ҳам бирдек хуш кўради. Бундай инсон куй ва оҳангларни яхши фарқ қилади ва бирор чолғу асбобида мусиқа чалади. Мусиқа унинг бўш вақтини ўтказиш учун севимли машғулотига айланади.

(Ҳ). Ёрқин шахсиятпараст. Унинг бир ўзи ҳеч хижолат тортмай бутун жамиятга қарши тура олади. Фикрини ўзига ўтказмоқчи бўлган инсонларни кескинлик билан тўхтатади. Шу тариқа уларда ўз ишларига аралашиш хоҳишини йўқотади.

(И) Том маънода пулларни ўзига тортади. У йўқ нарсадан ҳам пул қила олади. Ҳар қандай ҳолатни у ўз фойдасига буриши мумкин. Бундай инсонда миллионер бўлиш учун барча имкониятлар бор. Унга хардамхаёллик хос, лекин ўзи буни сезмайди.
(Ж). Олийжаноблик эркинлик ва ўзига хос муросасизлик хос. Ўзини тез-тез сахий қилиб кўрсатиб, ўзи бундан завқланади.

(К). Яхши санъаткор. У барча ишни мукаммал даражага етказадиган ҳақиқий идеалист. Бундай инсон ижод қилишни яхши кўради.

(Л). Ҳиссиётлари жўшқин. Бошқаларнинг хафа қиладиган сўзлари ва ҳаракатларига умуман бефарқ бўлсада бироқ у атрофдаги ҳайвонлар ва табиат ҳодисаларидан қаттиқ таъсирланади. Ўз ички дунёсини воқеа ҳодидалар томон йўналтириб, табиат ва ҳайвонот дунёсидан илҳом кутади. Кўпинча бундай инсон келажакни олдиндан кўрадиган ёки экстрасенс бўлиб чиқади.

(М). Интизомлилиги ва жавобгарлилиги билан ажралиб туради. Бундай инсонга бирор ишни топшириб, вақтида бажарилишига ишониш мумкин. Унинг хаддан ташқари ишбилармонлиги катта харажатлар эвазига яшаш истаги билан яқин туради.
(Н). Оғир ишдан қочмайди. У жуда ҳам жиззаки одам ва келажакдаги муваффақиятлар ҳозирда қилинган ҳаракатларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Кўпинча у ўз кучига ишонмайди. Бундай инсонлар оарсида руҳи тушган инсонлар кўп учрайди.

(О). Доимо ўз-ўзи билан курашади. Бу нарса унинг иккиюзламачилиги туфайли содир бўлади. Атрофдаги инсонларнинг фикрига қарамай, 5 дақиқа ичида ўз фикрини қарама-қарши фикрга алмаштириши мумкин.

(П). Сардорлик қобилиятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, ҳийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Аёллар_учун

📌АЁЛЛАР БУНИ БИЛИНГ📌


📍Аёл ўз эридан норози бўлса, ундан кўнгли тўлмаса, оиладаги муҳит ҳам худди шундай бўлади. Дастурхоннинг баракаси ҳам худди шундай. Ҳатто сотиб олган уй жиҳозлари ҳам кейин кўнгилларига ёқмай қолади.

📍Хотин «Пешонам қурсин, бошқасига, яхшироғига тегсам бўлмасмиди», деб афсус чекса, эркак хиёнат кўчасига кирар экан.

📍Хотин эрини яхши кўрмаса, эркак ароқни, наркотикни яхши кўра бошлар экан. Аёлидан ҳузур топмаса, алкоголь сафосига қадам қу‌яди.

📍Эркакнинг ўз оиласида дўсти бўлмаса, ёш болага ўхшаб, ҳали компьютер, ҳали интернет, ҳали телефон билан дўстлашиб, улар билан «суҳбат»га муккасидан кетади.

📍Аёл эрига юрагидан жой бермаса, унга эрининг чўнтагига йўл бўлсин!

📍Хотин жудаям эркин бўлиб кетса, эркак жавобгарликни ҳис қилмайдиган оила «бошлиғи»га айланади.

📍Аёл кўп хафа бўлса, эркак ғазабли бўлиб қолади.

📍Хотин киши эркакдек бақириб, уришиб, сўкиниб гапирса, эркак ожиз бўлиб қолади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️




#Тафаккур

СИЗ – кўраётган киноларингиз, ўқиётган китобларингиз, бирга вақт ўтказаётган инсонларингиздан ИБОРАТСИЗ. Сал тушунарсиз чиқдими?😅

Мисол орқали тушунтираман. Сиз детектив кинолар кўрасиз👩🏻‍✈️👨🏽‍✈️ Мунтазам равишда. Сизнинг реал ҳаётингиз ҳам нисбатан детектив воқеларга бой бўлади.
Нега шундай бўлади?

🤷🏽‍♂️Сабаби оддий. Кундалик ҳаётимиздаги барча воқеалар хоҳлаймизми йўқми барибир ўй фикрларимизга таъсир қилади. Ўй фикрларимиз эса реал ҳаётимизга таъсир қилувчи асосий фактор.

☝🏻Демак шундай экан нималар қиляпмиз, кимлар биланмиз бу борада эътиборли бўлайлик!

📌P.S. Афсуски ҳозирги пайтда аксарият ҳолларда тутуриқсиз китоблар ўқилмоқда, боши муаммолардан чиқмайдиган инсонларни ҳаётини кўрсатадиган сериаллар кўрилмоқда, азоб, ҳижрон, айрилиққа оид куйлар тингланмоқда... Бундан кейин реал ҳаёт ҚАНДАЙ БЎЛСИН?

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тавсия

Барчани бирдай қийнайдиган муамога аниқ ечим.

❗️Ушбу пост сочлари қалин узун бўлишини хохловчи АЁЛЛАРИМИЗ, ҚИЗЛАРИМИЗ ва аёлини қизалоқларини шундай кўришни ҳоҳловчи ЭРКАКЛАРИМИЗ учун!

⭕️ Қандай қизларнинг (Аёларнинг) сочлари сийрак, секин ўсадиган, кам бўлади?
Отасидан жуда хафа, отасини кечиролмайдиган,  ёшлигидан орқасида суянадиган эркаги яъни меҳрибон отаси, акаси бўлмаган қизларнинг, турмуш ўртоғи спиртли ичимликлар ичадиган, аёлининг Ҳимоячиси бўла олмайдиган, аёлига беъэтибор оилада ўз эркаклик маъсулиятларини бажармайдиган Эркакларнинг рафиқаларини сочлари сийрак, кўп тўкиладиган бўлади.

✅ Бундай вазиятда нималар қилиш керак?

Отангизни турмуш ўртоғингизни беҳад севишингиз, уларга меҳр беришингиз керак ва жавобан меҳр эътибор оласиз, мўъжизали тарзда Оилавий бахтга эришасиз.

☺️Доим шартсиз севгида бўлинг.

Бир неча бор узун қалин сочларингиз борлигини тасаввур қилинг.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


​​🌝 AТРОФДAН КУТИШ, ЕТИШМОВЧИЛИК ТУЙҒУСИНИ ШAКЛЛAНТИРAДИ

☀️Руҳий ривожнинг моҳияти ҳинду, мусулмон, насроний, яҳудий, буддист, сикҳ деб аталмайди.

☀️Руҳий ривожнинг моҳияти - қалбни тозалашда!

☀️ Қалбда яшайдиган
• ҳасадни 👉 меҳрибонликка,
• очкўзликни 👉 саховатга,
• зулматни 👉 ёруғликка,
• худбинликни 👉 очиқликка,
• нафратни 👉 севгига айлантириш дастлабки вазифадир

☀️Яхшилар, агарда Сизда «Севгини атрофимдаги инсонлар беришлари керак», - деган фикр бўлса, демак ҳаётингизни мураккаблаштирибсиз.

☀️Aтрофдан кутиш - инсонда етишмовчилик туйғусини шакллантиради.

☀️Бошқаларнинг доимий ва соф севгисини истасангиз, ўзингизга бўлган севгини мустаҳкамлашни бошланг.

☀️Ўзингизга меҳрибон ва мулойим бўлинг. Ўзингизни қадрланг. Фикрларингизни ўзгартиринг.

☀️Сизга осон ва кучли практикани тавсия қиламан: Қалбингизда олтин рангли нурни тасаввур қилинг, у Севги нури эканлигини ҳис қилинг ҳамда уни бутун оламга таратинг. Бутун вужуднгиз, туйғуларингиз Севги ва миннатдорчилик туйғусини туйсин.

☀️Бу жараёнда, ичингиздаги табиий Севги юқори тебраниш билан ёйилиб, меҳр-муҳаббат муносабатларига олиб боради. Ҳаракат қилиб кўринг.

☀️ Бахт - қалб ҳолати билан боғлиқ.

😘Мен Сизни Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ бахтли кўришни истайман.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Ҳаёт_ҳақиқати

• Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради;
• Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради;
• Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз;
• Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди;
• Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️




#аёллар_учун

Айбдорлик тўни муборак...
(Ҳазил🌹)

Албатта ҳар битта беканинг жавонида бундай кийимлар бисёр..

Меҳнат қиласан,чарчайсан,
дил озорликларга сабр қиласан,
эътирозлар эшитасан,
Асаблар чарчайди,
жахлинг ўзи чиқиб ўзи тушади,бир тарафда эр,
бир тарафда қайин бўйни яна бир тарафда бола чақа.
Гапирса тугамайди..
Ҳеч қачон юзага чиқаришмайди- айбингни очишадию,
яхшилигингни эътироф этишмайди.
Ўзлари бир чақа сарфлашмайдию- бошқа тарафдан 😉кутаверишади
Эрталабдан супур сидир,
ош овқат,кир- чир,қозон- товоқ,бола- чақа билан овора бўласан.
Лекин ҳеч ким барака топинг болам.
Яхшиям борсиз деган яхши сўз билан кўнглимизни кўтармайди..
Ўзининг қомати 100фоиз идеал бўлса ҳам майли эди- лекин 3 та туққан аёлга семиряпсан деб таъкидлаб турадиган эржон бор,умрингиз узоқ бўлсин...
Болаларни сузишга,араб тилига,таэквандо ва репетиторга олиб бориш керак..
Иложи бўлса боғча пулини ўзингиз тўлаб қўйиб,ҳеч кимдан сўрамасангиз..битта тухум солиб,бир лист зўр пишириқ тайёрлангиз бўладику..маргарин билан молоко нимага керак?
Тўй маросимига сарполарингиздаги кийимларни кийиб юраверинг.20 йил олдинги мода бўлса ҳам..муаммо туғдириб касал бўлаверасизми?
Иш ортирганингиз ортиқча.
Пул топишни
Торт пиширишни,
Тикиш бичишни,
миллий таомлар ресторанидагидек ошпазликни,
хамширалардек венага тушишни,
қориялардек қироатни,
актрисалардек ясама гримни,
5 вақт намозни ҳам жойига қўйишингизни,намоздан сўнг ҳаммани узоқ узоқ дуолар қилишингизни,доим мулойим хожатбарор бўлишни,
Ошинга ўхшаб чарчамасликни,
ёғ тушса ялаб олинг.Озодаликни.
ёшингиз катта бўлса ҳамки  тинмай чой дамлаб -эгилиб эгилиб узатишингизни талаб қилишяпти холоссс.....
Шуни ҳам эплолмайдиган бўлмангда..Онангиз 20 ёшгача нимани ўргатган ўзи...
Дердимку аммо беш қўл баробар эмас экан.

Шунчаки нима қилсангиз Аллоҳ розилиги учун,Унинг жамолини кўриш учун ҳам чиройли сабр қилинг...келажакда жавонингиздаги айбдорлик тўнини келинингизга кийдириш учун олиб қўйманг..хозир постни ўқиб- мен ундай эмасман деб ёзишга шошилманг.Холис бўлинг,чунки сиз кичкина бўлгансиз.Кичиклар эса хали катта бўлмаган ку...


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

20 last posts shown.