Ҳз. Али Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан нақл этади:
—Аллоҳ махлуқотни яратмасдан тўрт минг йил илгари АРШнинг атрофида шундай ёзув бор эди:
—«Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб, яхши амаллар қилган, сўнгра тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират этгувчидирман!» (Тоҳа сураси, 82-оят).
Эй биродарим, билиб қўйки, тезлик билан катта ва кичик гунохлардан тавба қилиш ва ёмон феълларни тарк этиб, яхши ахлоқли бўлиш фарзи айндир. Кичик гуноҳларга бепарволик ва ҳадеб кичик гуноҳ қилавериш катта гуноҳларнинг юзага чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ айтади:
— (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нольойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Тавбани бошқа гуноҳ қилмасликка азм этиб, қилган гуноҳи учун афсусланиб, чин юракдан қилиш керак. Юзаки ва тил учида тавба қилувчининг ҳоли ғоят ачинарлидир ва мана бу воқеани эсга солади:
— Сасиб ётган ахлат устига ипакдан, кўз қамаштирувчи бир газмол ёпиб қўйилади. Тагида нима борлигини билмаган одам бу ипакка ҳайрон бўлиб қарайди, лекин газмолни кўтариб кўргач, ахлатни кўрганда, бурнини чангаллаб қочиб қолади.
Ҳудди шунга ўхшаб, ибодатни чин кўнгилдан қилмаганлар ҳам бошқаларда ёқимсиз таассурот қолдиради. Кўринишлари намоз-ниёздаю, ичлари ҳамон ўша-ўша, ифлос. Қиёмат куни пардалар кўтарилганда, малаклар улардан қочадилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадисларида шундай дейдилар:
— Аллоҳ сизнинг бўй-бастингизга, кўринишингизга боқмайди, ёлғиз қалбингизга боқади.
Ибн Аббос дерки:
— Неча-неча одамлар борки, Қиёмат куни тавба қилганман, деб келади. Ҳолбуки, у тавба қилмагандир. Тавба қилганликнинг баъзи шартлари бор. Булар қуйидагилардир:
1. Одам ич-ичидан афсус-надомат билан тавба қилади.
2. Бошқа гуноҳ қилмасликка азм этади ва гуноҳни такрорламасликка интилади.
3. Мумкин бўлса, ҳақини еган кишининг ҳақини қайтариб беради.
4. Мумкин бўлмаса, кимнинг ҳақига тажовуз қилган бўлса, ўша киши билан ҳалолланади (розилашади).
Агар мазлумнинг ҳақини бериш ҳам, розилигини олиш ҳам иложсиз бўлса, унинг ҳақига дуо ўқиш ва истиғфор этиш керак бўлади. Шунда Аллоҳнинг ундан рози бўлиши-дан умид қилиши мумкин.
Гуноҳларни унутиш айбларнинг энг каттасидир. Ақли бўлган одам, албатта, ўзини-ўзи сўроқ қилади, ўзидан ҳисоб сўрайди, гуноҳларини унутмайди. Шуни назарда тутиб, бир шоир шундай деган:
Сиртига гуноҳи юкланган инсон, унутма гуноҳинг, юв уни чаққон. Аллоҳга ўлимдан олдин тавба қил, Айбингни тан олгил эй осий, шошил!
Имом Абуллайс ҳикоя қилади:
— Бир кун Ҳазрат Умар Пайгамбаримиз (с.а.в.) қошига йиғлаб келди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Нега йиғлайсан?! — деб сўраганларида Ҳазрат Умар:
—Эй Аллоҳнинг Расули, эшикда бир йигит йиғлаб ўтирган экан, кўнглим эзилди. Шунинг учун йиғладим, - деб жавоб берди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уни ичкари олинг!» - деб буюрдилар. Йигит ичкари олинди. Йиғлаб турган йигитдан Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўрадилар.
— Нега йиғлаяпсан, эй йигит?
Йигит:
- Гуноҳларим кўплиги мени йиғлатди. Аллоҳдан қўрқяпман, эй Аллоҳнинг Расули! Сўнгра ораларида шундай савол-жавоб бўлиб ўтди:
Пайғамбар (с.а.в.):
- Аллоҳга шерик кўрдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
— Бировни ноҳақ ўлдирдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Гуноҳларинг етти қават осмону, ер ва тоғлар қадар бўлса ҳам, Аллоҳ афв этиши мумкин!
Йигит:
- Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), менинг гуноҳим бундан ҳам катта!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Сенинг гуноҳинг каттароқми, курсими (Курси - Аллоҳ ўтирувчи кўшк — Арши Аъло этагидаги осмон табақаси)?
👇👇👇👇