АZAN UZZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188
Реклама учун: @Firdavs188

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#БОШИГА_ҚУШ_ҚЎНГАН_ИНСОН


,,Makkayu Madina Kaba''da boshiga baxt qushi qóngan inson
👁 9.5K 👍 252
📥 09.03.2024
👤 Hakim Tilavov
🕒 02:15

☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Каьбатуллоҳда яна бир инсонни бошига қуш қўнган инсон 🥹


☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Йигит:
- Менинг гуноҳим каттароқ.
Пайғамбар (с.а.в.):
- Сенинг гуноҳинг каттароқми, Аллоҳнинг афвими?
Йигит:
- Аллоҳнинг афви каттароқ.
Пайғамбар (с.а.в.):
- Энг катта гуноҳни энг катта бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч ким афв этолмайди. Менга гуноҳинг нималигини айт.
Йигит:
- Сиздан уяламан, эй Аллоҳнинг Расули! Пайғамбар (с.а.в.):
- Айт, деяпман сенга!
Йигит:
- Эй Аллоҳнинг Расули, мен етти йилдан бери кафан шилувчилик қиламан. Охирги марта ансорлардан бир чўри қиз ўлганди. Бордим, қабрини очиб, кафанини шилдим. Сўнгра шайтоннинг сўзига кирдим. Унинг номусига тажовуз қилдим, Оз ўтмасдан, Аллоҳнинг қудрати билан чўри тилга кирди ва менга шундай деди:
- Суф сенга, мазлумнинг ҳақини золимдан олувчи Аллоҳдан уялмайсанми? Мени қабр халқи орасида қипяланғоч қолдирдинг. Устига-устак, Аллоҳнинг ҳузурида жунуб бир ҳолга (наҳс босган ҳолга) келтирдинг!
Йигит буларни айтганда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўринларидан сакраб туриб кетдилар. Йигитни итариб: -Чиқ бу ердан, эй фосиқ! — деб буюрдилар. -У ҳам чиқди-кетди ва қирқ кун Аллоҳга ёлворди. Охири бошини кўкка кўтариб:
- Эй Муҳаммаднинг, Одамнинг ва Иброҳимнинг илоҳи! — деди. — Агар мени ёрлақаган бўлсанг, Расулинг Муҳаммадга ва ашобига маълум қил. Йўқ, агар ёрлақамаган бўлсанг, кўкдан бир олов тушир ва мени ёқ, охират азобидан қутқар! Шунда Аллоҳ ўз Расули(с.а.в.)га Жаброилни йўллади. Жаброил келди ва дедики:
— Эй Муҳаммад, Раббинг сенга салом юборди ва «Махлуқотни у яратганми, менми?!» — деб сўради.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедиларки:
— Мени ҳам, бошқа махлуқотни ҳам Аллоҳ яратган. Мени ҳам, бошқа борлиқни ҳам у ризқлантиради.
Жаброил келтирган хабари билан гапга нуқта қўйди:
— Аллоҳ анов йигитни афв этганини маълум қилди!
Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) у йигитни чақирдилар ва Аллоҳ уни афв этганини билдирдилар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки:
— Аллоҳ учун тавба қилаётган гуноҳкорнинг овозидан гўзалроқ овоз йўқ. Бандаси: «Эй Раббим!» — деган заҳоти Аллоҳ: «Лаббай, эй бандам!» - дея жавоб беради ва: «Тила тилагингни, - деб давом этади, - сен менинг ёнимда баъзи фаришталарим ўрнидасан! Мен сенинг ўнгу сўлингда ва бошинг устидаман! Сенга сендан ҳам яқинроқман. Эй фаришталарим!
Гувоҳ бўлинг, бандамни афв этдим!» — дейди.
Зуннун Мисрий дерки:
—Аллоҳнинг шундай бандалари бордирки, тўсатдан қилиб қўйган гуноҳларини қалб кўзи билан кўрадилар. Тавба қилиб, бошқа такрорламай, бу гуноҳларини йўқ қиладилар. Хазин тортиб, қайғуга ботадилар. Жинни бўлмай туриб, ақлдан озадилар. Ҳеч кимни ранжитмайдилар. Мана, Аллоҳни ва Расулини чинакамига таниганлар шуьлардир. Сўнгра сафо шарбатини ичадилар, узун балоларга чидашга мажбур бўладилар (сабрнинг меросчилари бўладилар). Кейинроқ маънавият оламида қалблари ҳайратланади, илоҳий қудрат пардасининг лашкарлари орасида фикрлари чалкашади. Надомат айвонида салқинлаб ўтирадилар. Гуноҳ саҳифаларини ўқийдилар. Тақво нарвони билан энг баланд маънавий мартабага юксалмоқ учун нафсларига мерос қилиб сабрсизликни берадилар. Дунёдан кетиш азобини ширинлаштирадилар. Қабр ётоғини юмшатадилар. Нажот риштаси ва омонлик ҳалқаси билан зафарга эришадилар.
Руҳлари юксак-юксакларга кўтарилади, жаннат боғларига кирадилар, ҳаёт денгизига чўмадилар, сабрсизлик хандагини кўмадилар, ҳою-ҳавас кўприкларидан ўтадилар. Илм майдонига қўнадилар, ҳикмат кўлидан чанқоқларини қондирадилар, фаросат кемасига чиқадилар. Холоскорлик шамоли билан омонлик денгизини ёриб ўтадилар ва роҳат-фароғат боғларига, иззат ва каромат манбаига етиб борадилар.

https://t.me/AZAN_UZZ


Ҳз. Али Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан нақл этади:
—Аллоҳ махлуқотни яратмасдан тўрт минг йил илгари АРШнинг атрофида шундай ёзув бор эди:
—«Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб, яхши амаллар қилган, сўнгра тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират этгувчидирман!» (Тоҳа сураси, 82-оят).
Эй биродарим, билиб қўйки, тезлик билан катта ва кичик гунохлардан тавба қилиш ва ёмон феълларни тарк этиб, яхши ахлоқли бўлиш фарзи айндир. Кичик гуноҳларга бепарволик ва ҳадеб кичик гуноҳ қилавериш катта гуноҳларнинг юзага чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ айтади:
— (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нольойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Тавбани бошқа гуноҳ қилмасликка азм этиб, қилган гуноҳи учун афсусланиб, чин юракдан қилиш керак. Юзаки ва тил учида тавба қилувчининг ҳоли ғоят ачинарлидир ва мана бу воқеани эсга солади:
— Сасиб ётган ахлат устига ипакдан, кўз қамаштирувчи бир газмол ёпиб қўйилади. Тагида нима борлигини билмаган одам бу ипакка ҳайрон бўлиб қарайди, лекин газмолни кўтариб кўргач, ахлатни кўрганда, бурнини чангаллаб қочиб қолади.
Ҳудди шунга ўхшаб, ибодатни чин кўнгилдан қилмаганлар ҳам бошқаларда ёқимсиз таассурот қолдиради. Кўринишлари намоз-ниёздаю, ичлари ҳамон ўша-ўша, ифлос. Қиёмат куни пардалар кўтарилганда, малаклар улардан қочадилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадисларида шундай дейдилар:
— Аллоҳ сизнинг бўй-бастингизга, кўринишингизга боқмайди, ёлғиз қалбингизга боқади.
Ибн Аббос дерки:
— Неча-неча одамлар борки, Қиёмат куни тавба қилганман, деб келади. Ҳолбуки, у тавба қилмагандир. Тавба қилганликнинг баъзи шартлари бор. Булар қуйидагилардир:
1. Одам ич-ичидан афсус-надомат билан тавба қилади.
2. Бошқа гуноҳ қилмасликка азм этади ва гуноҳни такрорламасликка интилади.
3. Мумкин бўлса, ҳақини еган кишининг ҳақини қайтариб беради.
4. Мумкин бўлмаса, кимнинг ҳақига тажовуз қилган бўлса, ўша киши билан ҳалолланади (розилашади).
Агар мазлумнинг ҳақини бериш ҳам, розилигини олиш ҳам иложсиз бўлса, унинг ҳақига дуо ўқиш ва истиғфор этиш керак бўлади. Шунда Аллоҳнинг ундан рози бўлиши-дан умид қилиши мумкин.
Гуноҳларни унутиш айбларнинг энг каттасидир. Ақли бўлган одам, албатта, ўзини-ўзи сўроқ қилади, ўзидан ҳисоб сўрайди, гуноҳларини унутмайди. Шуни назарда тутиб, бир шоир шундай деган:
Сиртига гуноҳи юкланган инсон, унутма гуноҳинг, юв уни чаққон. Аллоҳга ўлимдан олдин тавба қил, Айбингни тан олгил эй осий, шошил!
Имом Абуллайс ҳикоя қилади:
— Бир кун Ҳазрат Умар Пайгамбаримиз (с.а.в.) қошига йиғлаб келди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Нега йиғлайсан?! — деб сўраганларида Ҳазрат Умар:
—Эй Аллоҳнинг Расули, эшикда бир йигит йиғлаб ўтирган экан, кўнглим эзилди. Шунинг учун йиғладим, - деб жавоб берди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уни ичкари олинг!» - деб буюрдилар. Йигит ичкари олинди. Йиғлаб турган йигитдан Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўрадилар.
— Нега йиғлаяпсан, эй йигит?
Йигит:
- Гуноҳларим кўплиги мени йиғлатди. Аллоҳдан қўрқяпман, эй Аллоҳнинг Расули! Сўнгра ораларида шундай савол-жавоб бўлиб ўтди:
Пайғамбар (с.а.в.):
- Аллоҳга шерик кўрдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
— Бировни ноҳақ ўлдирдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Гуноҳларинг етти қават осмону, ер ва тоғлар қадар бўлса ҳам, Аллоҳ афв этиши мумкин!
Йигит:
- Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), менинг гуноҳим бундан ҳам катта!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Сенинг гуноҳинг каттароқми, курсими (Курси - Аллоҳ ўтирувчи кўшк — Арши Аъло этагидаги осмон табақаси)?
👇👇👇👇


Бироздан сўнг тўсатдан уйғониб кетади, қараса, егулиги ёнида! Мана шундай, Аллоҳ, бир мўмин тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган пайтда, чўлда егулигини йўқотиб, сўнгра уни топган бу кишининг севинишидан ҳам кўпроқ севинади.
Ривоят этилишича, Аллоҳ Ҳз. Одамнинг тавбаси қабул қилинишини билдирган вақтда барча малаклар уни табрикладилар. Бу орада Жаброил ила Микоил уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин! келишди. Кейин:
— Қутлуғ бўлсин, Аллоҳ тавбангни қабул этди, дейишди.
Одам сўради:
— Тавбам қабул қилинган бўлса, энди бундан буён қаерда яшашимни билсам бўладими?
Шунда Аллоҳ ваҳий йўли билан унга шуьларни билдирди:
— Эй Одам, сен наслингга мерос қилиб, заҳмат ва машаққат қолдирдинг. Мен эса уларга тавба қоддирдим. Ким мени чақирса, унинг чақириғига жавоб бераман. Сенинг чақириғингга ҳам жавоб бердим. Ким мендан афв тиласа, афвимни қизғанмайман, қозонган афвини бераман. Чунки мен бандаларимга кўп яқинман. Муножотларининг ҳақини бераман. Гуноҳларига гавба қилиб, ёмон феълларини тарк этганларни қабрларида севинч ичида, ўйнаб-кулган ҳолда турғизаман. Ёмон феълларини тарк этиб, гўзал феъллар билан безанганларнинг дуоси ҳар вақт ҳам мақбулдир.
Аллоҳ Расули (с.а.в.) билдирадиларки:
—Аллоҳ, тунда гуноҳ қилган кишининг кундузи тавба қилиб, ёмон феълидан воз кечишини кутади. Яна кундузи гуноҳ қилган кишининг ҳам тунда тавба қилишини ва бу ёмон феълидан воз кечишини қуёш ботгандан қуёш чиққунга қадар кутади.
—Осмон бўйи гуноҳ қилган бўлсангиз ҳам, сўнгра қаттиқ афсусланиб тавба қилсангиз ва ёмон феълларингизни тарк этсангиз, тавбангизни қабул қилишни марҳамат қилади.
— Бандаси бир гуноҳ қилиб қўйиши мумкин, сўнг шу гуноҳи кечирилиб, жаннатга ҳам киради.
Саҳоба сўради:
— Бу қанақаси, эй Аллоҳнинг Расули?
Расул айтдики:
— Бандаси гуноҳ қилади, лекин тавбани кўз ўнгида тутади, гуноҳдан қочади.
— Гуноҳни ювувчи нарса надоматдир. Гуноҳларига тавба қилиб, ортиқ бундай қилмаганлар гуноҳ қилмаганлар кабидир.
Бир кун ҳабашистонлик бир киши Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан сўради:
— Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), мен кўп ёмон ишлар қилдим. Энди бундай қилмаслик шарти билан тавба қилсам, қабул бўладими?
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
-Ҳа!
У киши кетди, сўнгра орқага қайтди, кириб шундай деди:
— Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёмон феълимда тураверсам, Аллоҳ мени кўрадими? Расул (с.а.в.) айтдилар:
-Ҳа!
Бу жавобни эшитган ҳабашистонлик киши бир «оҳ» урди ва шу ондаёқ жон таслим этди.
Ривоят қилинишича, Аллоҳ Шайтонни лаънатлаган пайтда Шайтон муҳлат сўради. Аллоҳ унга қиёматга қадар муҳлат берди. Шунда Шайтон:
— Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи, одамзотнинг жони танини тарк этмагунча, уни тўғри йўлдан чиқаравераман — деди.
Аллоҳ ҳам айтдики:
— Иззатим ва Жалолим ҳаққи, одамзотнинг жони танини тарк этгунча, унинг тавбасини қабул этавераман!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) билдирдиларки:
— Қилинган гўзал ва хайрли ишлар, сув либоснинг кирини кетказгандай гуноҳларингизни ювиб кетади.
Бир одам Абдуллоҳ ибн Масъуддан сўради:
— Мен бир гуноҳ қилдим. Тавба қилиб бошқа бундай қилмасам, Аллоҳ афв этадими?
Ибн Масъуд аввал у одамдан юз ўгирди. Жавоб бергиси келмади. Сўнгра бурилиб, унга қаради. Одамнинг кўзларидан ёш оқаётган эди. Шундай деди:
— Жаннатнинг саккиз эшиги бор. Ҳаммаси очилиб-ёпилиб туради, фақат тавба эшиги ҳеч ёпилмайди. Унинг устида эшик ёпилмасин учун бир малак бор. Тавба қил, маъюс бўлма! Ибн Масъуд ривоят қилади:
— Аллоҳ Расули дедиларки:
— Бир кимса гуноҳига тавба қилиб, бошқа бундай гуноҳ қилмаса ва ёмон феълларини тарк этса, Аллоҳ ёзувчи малакларга у бандасига оид ёзилган гуноҳларни ўчиртиради; айни тарзда бандасининг барча аъзоларига, гуноҳ қилинган жойга ва кўкдаги мақомига ҳам у гуноҳларни унуттиради. Токи Қиёмат куни бу гуноҳларнинг қилинганига оид гувоҳлар қолмасин.
👇👇👇👇


OMONAT – TAVBA

ОМОНАТ – ТАВБА.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир ҳадиси шундайдир:
— Менинг ахлоқимга тобеъ бўлмаган ва менга салоту салом йўлламаган киши жаннат йўлини йўқотиб қўяди. ОМОНАТ калимасининг ўзаги «АМИН»ДИР. Амин бўлмоқ, қўрқув ва андиша эҳтимолидан холи бўлмоқдир.
Омонатга риоя қилинган жойда бировнинг ҳақи ўтганлиги тўғрисида андишага борилмайди. Омонатнинг тескариси хиёнатдир. Бу сўзнинг ўзаги «хайн» бўлиб, нуқсон, етишмовчилик маъносида келади. Чунки бир жойда кимгадир хиёнат қилинса, унга етишмовчилик (камомад) етказилган, яъни бир нарсаси йўқотилган (ё ўзлаштирилган) бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
- Ҳийлачи ва хоин киши жаҳаннамдадир.
- Ким инсонлар билан қилган олди-бердисида ва муомаласида уларга зулм ўтказмаса, гаплашган пайтида ёлғон сўзламаса, унинг инсонлиги камол топади, адолат кўзга ташланади ва биродарлик бурчи ижро этилган (бажарилган) бўлади.
Тоғлик бир араб бир қабилани мақтаб шундай дейди:
- Омонатни эҳтиёт қилишни жуда яхши кўрадилар. Ўзларига қолдирилган омонатга ҳеч тегмайдилар, хиёнат қилмайдилар, бурчларидан қайтмайдилар. Мусулмон одамни ҳурмат қилишда қусурга йўл бермайдилар. Уларга қолдирилган омонат асло зое бўлмайди. Улар умматнинг энг яхшиларидандирлар.
Мен (Ғаззолий) дейманки:
- Бу тоғлик араб мақтаган инсонлар йўқ бўлиб кетишди. Биз бу замонда фақатгина либос кийган бўриларни кўрамиз.
Шу сабабли бир шоир шундай дейди:
Инсон кимга айтсин ахир ўғриларни, Қайдан топсин холис дўстни, тўғриларни?!
Тўрт ён боқиб инсон зотин тополмайди?
Кўрар фақат либос кийган бўриларни.
Ҳузайфа ҳикоя қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) башорат қилиб дедиларки:
- Шундай бир замон келадики, омонатга риоят йўқ бўлажак. Инсонлар олди-бердиларида бир-бирларига ишонмаяжаклар. Омонат ўз эгасига топширилмаяжак. Мабодо биронтаси омонатни эгасига топширса, у ҳакда: «Фалон оилада омонатга риоят қиладиган бир киши бор!» — дейилажак.
Эй биродарим, оятлар ва ҳадисларда қатъий бир нарса бор: тавба қилмоқ, яъни «Ёмон феъл-атворларни тарк этмоқ ва гўзал ахлоқли бўлмоқ» вожибдир. Аллоҳ буюради:
— Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар (Нур сураси, 31-оятнинг сўнги).
Бу оят ҳамма учун амрдир. Бунга кўра ким бўлишидан қатъи назар, барча мўминлар тавба қилишларини, яъни ёмон феълларини агар бор бўлса тарк этишлари ва гўзал феъл-лар билан безанишлари вожибдир.
Яна Аллоҳ буюради:
— Эй мўминлар, холис тавба қилиб, Аллоҳга қайтинглар. Балки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У КУНДА Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни ярлақагин. Албатта, Сен барча нарсага қодирдирсан!, - дерлар (Таҳрим сурасидан).
Шу мазмундаги бошқа оят ҳам тавбанинг фазилатидан далолат беради:
— Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади (Бақара сураси, 222-оятнинг сўнги).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам тавбанинг фазилати борасида шундай марҳамат қиладилар:
—Тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган одам Аллоҳнинг дўстидир.
—Тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган одам гуноҳкор бўлмайди, гуноҳ қилмаган одамдай бўлади.
Яна Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) бир ҳадисларида айтадиларки:
— Аллоҳ, ўзининг мўмин бандаси ёмон феълларини тарк этса, ҳаддан зиёд севиниб кетади. Фараз қилинг: бир киши ёнида егулиги билан чўлда йўлга чиқади, бир жойда манзил қуради ва бошини ерга қўйиб, ухлаб қолади. Уйғонганида егулиги ғойиб бўлганини кўради. Ўнгу сўлини ахтаради, очлик ва ташналикдан хароб бир ҳолга келади ва ўз-ўзига шундай дейди: «Майли, егулигимни йўқотган еримга бориб, тўйиб ухлай ва ўлиб қўя қолай»! Бошини қўлларига қўйиб, ўлиш нияти билан ётади ва ухлайди.
👇👇👇👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
⏳┠ 04 :
34

АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!


@AZAN_UZZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2025 ЙИЛ, 01 ФЕВРАЛ

(1446ҳ - 02 ШАЪБОН)
  ШАНБА КУНИ.



Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

Ҳар тонг уйғонганизда ўзингизга шундай денг:
"Бугун ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири бўлади" Бунга ёмон об-ҳаво ҳам,  бошқаларнинг ёмон хулқлари ҳам тўсиқ бўлмасин!

Тонги ибодатлар, зикр ва  дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,  омад ва хайрли ишлар ҳамроҳ бўлсин!

☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Ассалому алейкум  ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ‌Қалби кексиз, Қадри чексиз ,
Ватани жаннат, Қўшниси Муҳаммад Мустафо с.а.в.бўлган диндошларим!!!

Мана умримизнинг оппоқ бир саҳифасини варақлаб очяпмиз...
Гўзал беғубор тонгни қаршилаяпмиз, кўзимизни Бисмиллоҳ деб очдик, аста яна Бисмиллоҳ деб ўнг томонимиз билан турдик ниятлар қилиб...
Мана шу кўзимиз очилиб, қўл-оёқларимиз соғ, жойимиздан туриб кетганимизни ўзи катта бахтдир...
Зеро жойидан туролмаганлар қанча...

Яна бир гўзал тонгда сиз Азизлар билан ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиз учун Яратган Эгамга ҳамду-сано ва шукроналар бўлсин...  АМИН!!!

Бир чимдим меҳрни аяманг, табассум улашиб яшанг!!!

@AZAN_UZZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

❄️ Хайрли тонг ❄️

Агар бомдод намозига уйғонмасанг, ҳаётингга бир назар солгинда, зудлик билан уни кўриб чиқиб, ислоҳ қилгин. Бомдод намози мунофиқлар учун машаққат бўлгани боис, Аллоҳ таоло Ўзининг аҳли ва хос кишиларини бомдод намозига уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод ўқийдиган хос бандалардан бўлишимизни насиб қилгин. Омийн!

┈•❈••✾••❈•┈
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿




• Ражаб экин-тикин ойи!
• Шаъбон суғориш ойи!
• Рамазон йиғим-терим ойи!

• Аллоҳим! Кириб келган Шаъбон ойини бизларга барокотли қилгин ва бизларни Рамазонга соғ омон етказгин!


Тун хайрли,
ибодатлар ҳузурли
бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга
бўлинг👇
👇
@AZAN_UZZ


2025-йил
🗓  1- ФЕВРАЛ
❄️  ШАНБА🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 06:13 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:34 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:40 🕰

🌇  АСР - 15:54 🕰

🌆  ШОМ - 17:37 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:53 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Фойдали

🍑 Беҳининг кони фойда эканлигини билганингизда эди, бозорлардан фақат беҳи ҳарид қилиб юрар эдингиз!

Дўстларга ҳам юбориб қўямиз, фойдали маълумот ҳақида билиб олишсин.

Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺Иккита нафл Ҳаж ва йигирмата нафл Умрадан афзал амал!

Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


AZAN - UZZ ...
1- Ракамли энг
зур 👍 канал
Жудаям хурмат киламан яхши кураман❤️
Хар куни эрталаб туриб биринчи шу сизни каналингизга кираман
Тонги саломларингизни якинларимга жунатаман

Бу каналдан жуда куп тарбиявий ибратли иборалар ва битикларни болаларимга набираларимга курсатиб айтиб бераман
Якинларимга ташлайман
Рахмат сизга хам ишларингиз бардавом бўлсин аллох хамиша узи куч кувват соглик саломатлик ва омадингизни берсин хамиша аллохни назаридан колманг аллох хамиша куллаб кувватласин илохим 🤲🤲🤲


#juma muborak.

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

Barcha moʻmin va moʻminalarga Sayyidul ayyom — juma muborak boʻlsin!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


ҲАЁТДАН САБОҚ ОЛИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан:

Кечиримли бўлинг, лекин худди шу ҳолат яна такрорланмаслиги учун уни буткул унутиб ҳам юборманг!

Чунки биринчи зарбадан таълим ололмасангиз, иккинчи бор яна зарба қабул қилишга лойиқ бўласиз.

«Ҳикматлар чашмаси»дан


©Устоз Қудратуллоҳ Сидиқметов
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿

20 last posts shown.