Бироздан сўнг тўсатдан уйғониб кетади, қараса, егулиги ёнида! Мана шундай, Аллоҳ, бир мўмин тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган пайтда, чўлда егулигини йўқотиб, сўнгра уни топган бу кишининг севинишидан ҳам кўпроқ севинади.
Ривоят этилишича, Аллоҳ Ҳз. Одамнинг тавбаси қабул қилинишини билдирган вақтда барча малаклар уни табрикладилар. Бу орада Жаброил ила Микоил уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин! келишди. Кейин:
— Қутлуғ бўлсин, Аллоҳ тавбангни қабул этди, дейишди.
Одам сўради:
— Тавбам қабул қилинган бўлса, энди бундан буён қаерда яшашимни билсам бўладими?
Шунда Аллоҳ ваҳий йўли билан унга шуьларни билдирди:
— Эй Одам, сен наслингга мерос қилиб, заҳмат ва машаққат қолдирдинг. Мен эса уларга тавба қоддирдим. Ким мени чақирса, унинг чақириғига жавоб бераман. Сенинг чақириғингга ҳам жавоб бердим. Ким мендан афв тиласа, афвимни қизғанмайман, қозонган афвини бераман. Чунки мен бандаларимга кўп яқинман. Муножотларининг ҳақини бераман. Гуноҳларига гавба қилиб, ёмон феълларини тарк этганларни қабрларида севинч ичида, ўйнаб-кулган ҳолда турғизаман. Ёмон феълларини тарк этиб, гўзал феъллар билан безанганларнинг дуоси ҳар вақт ҳам мақбулдир.
Аллоҳ Расули (с.а.в.) билдирадиларки:
—Аллоҳ, тунда гуноҳ қилган кишининг кундузи тавба қилиб, ёмон феълидан воз кечишини кутади. Яна кундузи гуноҳ қилган кишининг ҳам тунда тавба қилишини ва бу ёмон феълидан воз кечишини қуёш ботгандан қуёш чиққунга қадар кутади.
—Осмон бўйи гуноҳ қилган бўлсангиз ҳам, сўнгра қаттиқ афсусланиб тавба қилсангиз ва ёмон феълларингизни тарк этсангиз, тавбангизни қабул қилишни марҳамат қилади.
— Бандаси бир гуноҳ қилиб қўйиши мумкин, сўнг шу гуноҳи кечирилиб, жаннатга ҳам киради.
Саҳоба сўради:
— Бу қанақаси, эй Аллоҳнинг Расули?
Расул айтдики:
— Бандаси гуноҳ қилади, лекин тавбани кўз ўнгида тутади, гуноҳдан қочади.
— Гуноҳни ювувчи нарса надоматдир. Гуноҳларига тавба қилиб, ортиқ бундай қилмаганлар гуноҳ қилмаганлар кабидир.
Бир кун ҳабашистонлик бир киши Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан сўради:
— Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), мен кўп ёмон ишлар қилдим. Энди бундай қилмаслик шарти билан тавба қилсам, қабул бўладими?
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
-Ҳа!
У киши кетди, сўнгра орқага қайтди, кириб шундай деди:
— Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёмон феълимда тураверсам, Аллоҳ мени кўрадими? Расул (с.а.в.) айтдилар:
-Ҳа!
Бу жавобни эшитган ҳабашистонлик киши бир «оҳ» урди ва шу ондаёқ жон таслим этди.
Ривоят қилинишича, Аллоҳ Шайтонни лаънатлаган пайтда Шайтон муҳлат сўради. Аллоҳ унга қиёматга қадар муҳлат берди. Шунда Шайтон:
— Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи, одамзотнинг жони танини тарк этмагунча, уни тўғри йўлдан чиқаравераман — деди.
Аллоҳ ҳам айтдики:
— Иззатим ва Жалолим ҳаққи, одамзотнинг жони танини тарк этгунча, унинг тавбасини қабул этавераман!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) билдирдиларки:
— Қилинган гўзал ва хайрли ишлар, сув либоснинг кирини кетказгандай гуноҳларингизни ювиб кетади.
Бир одам Абдуллоҳ ибн Масъуддан сўради:
— Мен бир гуноҳ қилдим. Тавба қилиб бошқа бундай қилмасам, Аллоҳ афв этадими?
Ибн Масъуд аввал у одамдан юз ўгирди. Жавоб бергиси келмади. Сўнгра бурилиб, унга қаради. Одамнинг кўзларидан ёш оқаётган эди. Шундай деди:
— Жаннатнинг саккиз эшиги бор. Ҳаммаси очилиб-ёпилиб туради, фақат тавба эшиги ҳеч ёпилмайди. Унинг устида эшик ёпилмасин учун бир малак бор. Тавба қил, маъюс бўлма! Ибн Масъуд ривоят қилади:
— Аллоҳ Расули дедиларки:
— Бир кимса гуноҳига тавба қилиб, бошқа бундай гуноҳ қилмаса ва ёмон феълларини тарк этса, Аллоҳ ёзувчи малакларга у бандасига оид ёзилган гуноҳларни ўчиртиради; айни тарзда бандасининг барча аъзоларига, гуноҳ қилинган жойга ва кўкдаги мақомига ҳам у гуноҳларни унуттиради. Токи Қиёмат куни бу гуноҳларнинг қилинганига оид гувоҳлар қолмасин.
👇👇👇👇