OMONAT – TAVBA
ОМОНАТ – ТАВБА.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир ҳадиси шундайдир:
— Менинг ахлоқимга тобеъ бўлмаган ва менга салоту салом йўлламаган киши жаннат йўлини йўқотиб қўяди. ОМОНАТ калимасининг ўзаги «АМИН»ДИР. Амин бўлмоқ, қўрқув ва андиша эҳтимолидан холи бўлмоқдир.
Омонатга риоя қилинган жойда бировнинг ҳақи ўтганлиги тўғрисида андишага борилмайди. Омонатнинг тескариси хиёнатдир. Бу сўзнинг ўзаги «хайн» бўлиб, нуқсон, етишмовчилик маъносида келади. Чунки бир жойда кимгадир хиёнат қилинса, унга етишмовчилик (камомад) етказилган, яъни бир нарсаси йўқотилган (ё ўзлаштирилган) бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
- Ҳийлачи ва хоин киши жаҳаннамдадир.
- Ким инсонлар билан қилган олди-бердисида ва муомаласида уларга зулм ўтказмаса, гаплашган пайтида ёлғон сўзламаса, унинг инсонлиги камол топади, адолат кўзга ташланади ва биродарлик бурчи ижро этилган (бажарилган) бўлади.
Тоғлик бир араб бир қабилани мақтаб шундай дейди:
- Омонатни эҳтиёт қилишни жуда яхши кўрадилар. Ўзларига қолдирилган омонатга ҳеч тегмайдилар, хиёнат қилмайдилар, бурчларидан қайтмайдилар. Мусулмон одамни ҳурмат қилишда қусурга йўл бермайдилар. Уларга қолдирилган омонат асло зое бўлмайди. Улар умматнинг энг яхшиларидандирлар.
Мен (Ғаззолий) дейманки:
- Бу тоғлик араб мақтаган инсонлар йўқ бўлиб кетишди. Биз бу замонда фақатгина либос кийган бўриларни кўрамиз.
Шу сабабли бир шоир шундай дейди:
Инсон кимга айтсин ахир ўғриларни, Қайдан топсин холис дўстни, тўғриларни?!
Тўрт ён боқиб инсон зотин тополмайди?
Кўрар фақат либос кийган бўриларни.
Ҳузайфа ҳикоя қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) башорат қилиб дедиларки:
- Шундай бир замон келадики, омонатга риоят йўқ бўлажак. Инсонлар олди-бердиларида бир-бирларига ишонмаяжаклар. Омонат ўз эгасига топширилмаяжак. Мабодо биронтаси омонатни эгасига топширса, у ҳакда: «Фалон оилада омонатга риоят қиладиган бир киши бор!» — дейилажак.
Эй биродарим, оятлар ва ҳадисларда қатъий бир нарса бор: тавба қилмоқ, яъни «Ёмон феъл-атворларни тарк этмоқ ва гўзал ахлоқли бўлмоқ» вожибдир. Аллоҳ буюради:
— Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар (Нур сураси, 31-оятнинг сўнги).
Бу оят ҳамма учун амрдир. Бунга кўра ким бўлишидан қатъи назар, барча мўминлар тавба қилишларини, яъни ёмон феълларини агар бор бўлса тарк этишлари ва гўзал феъл-лар билан безанишлари вожибдир.
Яна Аллоҳ буюради:
— Эй мўминлар, холис тавба қилиб, Аллоҳга қайтинглар. Балки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У КУНДА Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни ярлақагин. Албатта, Сен барча нарсага қодирдирсан!, - дерлар (Таҳрим сурасидан).
Шу мазмундаги бошқа оят ҳам тавбанинг фазилатидан далолат беради:
— Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади (Бақара сураси, 222-оятнинг сўнги).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам тавбанинг фазилати борасида шундай марҳамат қиладилар:
—Тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган одам Аллоҳнинг дўстидир.
—Тавба қилиб, ёмон феълларини тарк этган одам гуноҳкор бўлмайди, гуноҳ қилмаган одамдай бўлади.
Яна Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) бир ҳадисларида айтадиларки:
— Аллоҳ, ўзининг мўмин бандаси ёмон феълларини тарк этса, ҳаддан зиёд севиниб кетади. Фараз қилинг: бир киши ёнида егулиги билан чўлда йўлга чиқади, бир жойда манзил қуради ва бошини ерга қўйиб, ухлаб қолади. Уйғонганида егулиги ғойиб бўлганини кўради. Ўнгу сўлини ахтаради, очлик ва ташналикдан хароб бир ҳолга келади ва ўз-ўзига шундай дейди: «Майли, егулигимни йўқотган еримга бориб, тўйиб ухлай ва ўлиб қўя қолай»! Бошини қўлларига қўйиб, ўлиш нияти билан ётади ва ухлайди.
👇👇👇👇