Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг
Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У Аллоҳники. Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У Аллоҳдан. Келажакни қайғурманг. У Аллоҳнинг қўлида.
Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига «Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин», дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур.
Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди.
Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг.
Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.
Имом Ибн ЖАВЗИЙ.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo