#Хорижда
Ҳинд океанида янги циклон пайдо бўлди
Ҳинд океанининг марказий қисмида Дикеледи номли янги тропик циклон пайдо бўлди ва 11 январгача Мадагаскар қирғоқларига етиб бориши мумкин. Бу ҳақда Малагаси метеорология хизмати Météo Madagascarга таяниб, ТВМ телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, табиий офат аввало Реюнён, Сен-Брандон, Тромелин оролларига, кейин эса Мадагаскарга тушиши мумкин. Мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида Сава, Суфия, Амбатусуа, Аналанзируфу шаҳарларини қамраб олувчи довулли шамоллар ва кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айнан шу минтақа 2024 йилнинг март ойида Гамане циклони пайтида кучли сув тошқинини бошдан кечирган эди. Ўшанда 20 га яқин одам ҳалок бўлган, муҳим инфратузилма объектлари вайрон қилинган.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/ANDIJAN_TIMES