Суриянинг ўтиш даври ҳукумати Асад тарафдорларига қарши ҳарбий операция бошлади"Латакия ва Тартус вилоятларида “хавфсизликни тиклаш” операцияси бошланди. Операция Асад режими қуролли гуруҳлари қолдиқлари ва уларни қўллаб-қувватловчиларга қарши йўналтирилган", — дея маълум қилди хавфсизлик кучлари ходими SANA ахборот агентлигига.
Хабар берилишча, бу ҳудудларга Дамашқ ва бошқа вилоятлардан қўшимча ҳарбий кучлар юборилган. Латакия, Тартус ва Ҳомсда комендантлик соати жорий қилинди, маҳаллий аҳолига уйдан чиқмаслик тавсия этилмоқда.
Аввалроқ Асад оиласининг анъанавий таянч ҳудуди ҳисобланган алавийлар яшовчи Латакия вилоятида собиқ президент тарафдорлари ва янги ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR) маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатлар оқибатида 70 дан ортиқ инмон ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган ва асирга олинган.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/ANDIJAN_TIMES