Forward from: Salohiddin Odilov | Telegram kanali
Бугун кун ҳақида қисқача ўз фикрларим!
Биласизки юртимиз диний ва дунёвий мамлакат ҳисобланади. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳаммамиз Ўзбекистон Республикаси номи остида яшаяпмиз, фуқаролик паспортига эгамиз. Алҳамдулиллаҳ юртимиз тинч. Бошқа аксар мусулмон мамлакатлари қатори таҳликада эмасмиз. Узоққа бормайлик бизга энг яқин Афғонистон мисолида эркинликни қадрини ҳис қилсак бўлади.
Бугун эса 31 декабрь ва расман Григорий тақвими бўйича 2024 йилнинг охирги куни. 1918 йил феврал ойида биз бу календарни қабул қилганмиз. Шу сабабдан сиз-у бизни туғилган санамиз шу ҳисоб бўйича белгиланган. Қани қайсингиз мавжуд 12 ойлардан бир санасида туғилмаганман деб айта оласиз? Айтолмаймиз ҳам, чунки шахсни тасдиқловчи ҳужжатларимиз бунга далилдир. Шу ҳисобда бугун ҳам яна бир йилни якуни бўлган кунда турибмиз. Буни ҳеч қандай ёмон томони йўқ.
Энди Янги йил байрамига қайтадиган бўлсак. Бундай байрам ислом динида йўқ. Христианлар ўзларининг пайғамбари Исо алайҳиссаломни яшил арча дарахти тагида туғилгани учун эътиқод қилишади ва нишонлашади. Санта Клаус ҳам Рождество кунида болаларга совғалар берадиган Ғарбий Европа ва Шимолий Америкадаги сеҳрли қаҳрамон Авлиё Николай образи саналади. Христианликда у мўжиза яратувчиси сифатида ҳурматга сазовор. Демак бу иккиси бизга зид, ҳар қанақасига тўғри келмайди. Муқаддас ислом динимизда мўъжиза яратувчи фақат Аллоҳ таолодир, Алҳамдулиллаҳ.
Ўзбекистонда расмий байрам кунлари 9 та бўлиб, улардан фақат иккитаси — Рамазон ва Қурбон ҳайити диний байрам сифатида нишонланади. Расман нишонланадиган Янги йил байрамини ҳам ўзига хос яхши томонлари бор. Аввало ўқувчилар ва талабалар икки ҳафта давомида дам олишади. Бундан ташқари деярли барча ташкилотлар учун ҳам 2-3 кунлик дам олиш кунлари яратилиб, ҳодимлар турли миқдордаги байрам ёки мукофот пулларини иш ҳақига қўшимча сифатида қабул қилиб олишади. Буни ҳам ҳеч бирингиз инкор этмасангиз керак.
Шу сабабдан давлат ташкилотлари арчалар безатади ва байрам нишонлашади. Бу турли хил топшириқ ижроси учун қилинади. Бундай кўча-кўйда безатиб қўйилган арчалардан тўғри хулоса қила олсангиз бас. Арчанининг айби йўқки бутун дунёда инсонлар томонидан билиб-билмай янги йил рамзига айлантириб қўйилган бўлса. Зеро, бу дарахтни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Шунчаки келинг биз арчани ўз уйимизда безамайлик. Қорбобо эса ўйлаб топилган қаҳрамон ва унга ишониш хато фикр.
Хулоса ўрнида, янги 2025 йилни қарши олиш куни сифатида бугунги кунни ўз оилангиз бағрида ўтказинг. Ажойиб миллий таомлар тайёрланг, анча вақтдан бери йўқлай олмаган инсонингиздан хабар олинг. Бу кунларга ета олмаган инсонлар қанча. Лекин, зинҳор ва зинҳор арча безаб, қорбобо кийимида фарзандларингизга совға улашманг. Уларга бу иллатни ўргатиб қўйманг. Шу кунгача қилиб юрган бўлсангиз тавба қилинг ва бугундан воз кечинг. Совға улашиш учун энг яхши кун жума кунидир ва бунда ҳам ҳадяни фақатгина Аллоҳ берганини тез-тез фарзандларингизга эслатиб туринг-ки, улар бир умр янги йилни кутиб яшамасин. Шу йўл билангина ҳеч бўлмаса ўз оилангизни ҳалокатдан сақлаб қолишингиз мумкин.
📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA