YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Фирибгарлик ҳолатлари: иқтисодий ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қиламиз?

2024 йилда Омбудсманга иқтисодий ҳуқуқлар бўйича 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Улардан 9 фоизи фирибгарлик билан боғлиқ бўлиб, шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Айниқса, фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредитлар олиш ҳолатлари жиддий муаммо бўлиб қолди.

Масалан, 2023 йилда бундай ҳолатлар 110 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошиб кетган. Бундай ҳолатларда фирибгарлар ўзини "Click" компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотлардан фойдаланиб онлайн кредитлар расмийлаштирган. Ҳатто бир шахс номига 5-6 та банкдан кредит олиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

📌 Мурожаатларнинг аксарияти бўйича терговчилар тижорат банкларига фуқаролар кредит маблағларидан фойдаланмаганини инобатга олиш ва улардан қарздорликни талаб қилмаслик бўйича топшириқлар юборган. Аммо, шунга қарамай, айрим банклар алданган фуқаролардан кредитни тўлашни талаб қилишда давом этмоқда. Омбудсман томонидан судларга киритилган 5 та даъво аризаси ортидан бир нечта кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилди. Бир фуқаронинг номига олинган кредит маблағи унга қайтарилди ва маънавий зарар ундирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

📨Савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Kanalimiz uchun ovoz bering, iltimos azizlar!




❗️ Мажбурий тўловларни ўзи вақтида тўлаш лозим

🔷 Батафсил инфографикада👆

📨Савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Васиятнома тузилганини қаердан билиш мумкин⁉️

Аммам ёлғиз, ўз уйини менга қолдириш тўғрисидаги васиятнома тузган-тузмаганлигини қаердан билишим мумкин?

Мерос қолдирувчининг розилигисиз васиятнома мазмуни билан танишиш мумкин эмас.

📍Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига кўра васиятнома сир сақланади.

Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс, шунингдек, васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунига қадар васиятнома мазмуни- га, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Сиз бу борада фақат мерос очилганидан кейин мерос очилган жойдаги нотариусга мурожаат қилишингиз мумкин. Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган, деб эълон қилгач очилади.


📨Савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Кимда яна шу ҳолат⁉️

Олган кунингиздан бошлаб тўлаб берилиши керак. Чунки, улар асос қилиб кўрсатаётган ҳужжатнинг 10-бандида айнан шундай белгилаб қўйилган. Қарор кучга кирганлиги муносабати билан энди ундириб олсангиз бўлади бемалол.

📍Қуйида қонун ҳужжатини шарҳлаб берамиз. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори 4-иловаси 10-бандига асосан,

мазкур қарор кучга киргунга қадар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олинган сертификатларга уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йил) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилиши белгиланган.


Муаммоларингиз бўлса боғланинг!
@yuridikxizmatmurojaat

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


⚡️Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди.

Мазкур кредитдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар ушбу ҳавола орқали "маҳалла еттилиги"га тавсия олиш учун ариза беришлари мумкин.

ариза бериш учун ҳавола:
https://online-mahalla.uz/public/pages/home-renovation

Истасангиз бизга мурожаат қилинг!

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️Бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасигага асосан, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилган.

Яъни, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Mentor-oʻqituvchilarga ustama miqdori qancha va qachondan boshlab toʻlanadi?

Bu savolga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi javob berdi:

✅ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-iyundagi “Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarorida bu haqida aytib oʻtilgan. Unga koʻra:

2025-yil 1-yanvardan boshlab — barcha umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish soati”, tayanch umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish kuni” bosqichma-bosqich joriy etiladi. Ushbu tadbirlarni tashkil etish uchun har bir tuman (shahar)da yuqori malakali oʻqituvchilar orasidan fanlar kesimida mentor-oʻqituvchilar tarkibi shakllantiriladi.

❗️ Mentor-oʻqituvchi sifatida faoliyat yuritayotgan fan oʻqituvchilariga asosiy ish joyi boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasasi direktor jamgʻarmasi hisobidan lavozim maoshining 20 foizi miqdorida qoʻshimcha har oylik ustama haq toʻlanadi.

👉 Maʼlumot uchun: Abdulla Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar pedagogik mahorat markazlarida mentor-oʻqituvchilar uchun alohida tayyorlov kurslari tashkil etiladi.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МАЖБУРИЙ ФОРМА БОРМИ⁉️

📍Ўзбекистондаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмас.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига асосан тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.


Демак, ўқитувчилар бир хил форма кийиши шарт эмас❗️

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

👉https://t.me/yuristmaslahatlarii👈


‼️Юқори натижаларга эришган ўқитувчиларга 1.5 ставкадан дарс берилиши натижасида қайсидир ўқитувчига 1 соат дарс қолса ёки умуман қолмаса бу ҳам қонун бузилиши эмасми?

"Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомда кўрсаткичи юқори ўқитувчи максимал дарс соати олиши мумкин дейилган. Яъни 30 соатгача. Лекин олиши шарт дейилмаган.

Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

Демак, ўқитувчининг кўрсаткичи юқори бўлса олиши мумкин. Бироқ шарт эмас. Яъни бу ерда бошқа ўқитувчининг касбий кўрсаткичлари ҳам яхши бўлса, дарсингизни олиб қўймаслиги керак.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

👉https://t.me/yuristmashlahatlarii


МЕН АВТОМОБИЛ ҲАЙДАШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНМАН ШУНИ ҲАЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Ассаломуалайкум Мени ҳайдовчилик гувоҳномани 18 ойга автомобиль бошқариш хуқуқидан чекланган 136-моддага асосан, Энди чеклов муддатидан олдинроқ гувоҳномани қандай хуқуқий йўл билан олсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

📍ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 343-моддасига кўра, Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Яъни, агар сиз белгиланган 18 ой жазони энг камида яримини ўтаган бўлсангиз, ва ушбу муддат ичида намунали хулқ кўрсатиб (масалан, ҳеч қандай жаримага тортилмаган, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган), суд томонидан қўлланган жаримани тўлаган бўлсангиз жазойингиз муддатидан олдин тугаши мумкин.

Аммо, судга илтимос билан мурожаат қилувчи шахс сиз эмас, балки, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти бўлиши кераклиги моддада белгиланган. Шу сабабли, агар юқоридаги шартлар бажарилган бўлса, МФЙ ёки ишхонангиз маъмурияти судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ҚИСҚАРТИРИШГА ТУШГАН ХОДИМЛАР УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА

Меҳнат кодексига асосан, иш жойингиздан бериладиган 2 ойлик компенсацияга қўшимча бир ойлик компенсация пули ҳам олишингиз мумкин.

Бунинг учун, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак.

Асос
: Меҳнат кодексининг 100-моддаси

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ЧҚБТ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМ ТОИФА УЧУН ҲАҚ ОЛАДИМИ?

📍Албатта, оладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ЧҚБТ ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси бериш тизими жорий этилган.

Унга кўра 2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш амалиёти йўлга қўйилган. Бунда аттестация хулосасига кўра, малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчисининг лавозим маоши умумтаълим муассасасида мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилиши лозим.

💻Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii




Уй олувчилар учун яхши янгилик❗️

ОБЪЕКТНИНГ 50 ФОИЗИ ҚУРИЛГАНДА, ФУҚАРОЛАР КРЕДИТ ВА СУБСИДИЯ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛАДИ

Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


Кафил бўлиш бу текин хизмат ё мажбурият эмас

Ижтимоий тармоқларда касби ўқитувчи бўлган, танишининг илтимосига кўра автокредит учун кафил бўлиб ўтган фуқаронинг дардлари айланиб юрипти. Қарздор кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилни гаровга олинмасдан туриб сотиб юборган. Натижада, кафил емаган сомсасига - қарздорликни тўлаб юришга мажбур бўлмоқда. Шундай оғир ҳолатга тушмаслик учун, тушганда эса қандай чора кўриш учун нима қилмоқ керак?

Аввало айтиш керакки, Ўзбекитсонда кредит ҳисобига олинаётган автомобилнинг гаровга олинмай қолиши энг катта рисклардан бири. Чунки Ўзбекистон шароитида автомобиль тўлов амалга оширилгач, 3-6 ойда чиқади. Автомобиль салондан чиққанидан кўпинча банклар кечикиб хабар топади.
Ақлли банклар фойда ортидан қувмай, автомобиль қийматининг дастлабки взнос билан ҳисоблаганда 50 фоизини тўламоқда. Қолгани автомобиль салондан чиққанидан кейин. Табиийки, қарздор банкка келишга мажбур бўлади. Vin код билан автомашина идентификацияланади.

Шунинг учун автокредит учун имкон бўлса кафил, ҳатто вақтинча кафил бўлманг.

Юзхотирчилик, андиша важлари сизни қийнаётган бўлса, етти ўлчаб бир кесинг, кафилликка рози бўлганда ҳам буни бепул амалга оширманг, ундан кейин мабодо кредитни тўлашингизга тўғри келса, регресс ҳуқуқингиздан фойдаланинг. Қарздор учун тўланган ҳар бир сўмни қарздордан, унинг мулкидан талаб қилишга ҳақлисиз.

Кредит қайтарилмаслиги риски суғуртаси росмана бозор нархи 3-5 фоизни ташкил этади. Кафилликнинг йиллик реал бозор қиймати, сиз қарздорга жуда яқин муносабатларда бўлсангиз ҳам, кредит танининг 2 фоизидан кам эмас.

Шартномада буни акс эттиринг. Қарздор рози бўлмаса, демак ё унинг тўлиқ қобилияти йўқ, ёки потенциал муттаҳам ёки алдоқчи.

Айтгандай, кўпчилик биргаликдаги қарздорлик ва кафилликнинг фарқига бормайди. Биргаликдаги қарздорликда тўланган қарзни талаб қилиш регресс ҳуқуқи йўқ. Бу қарз тўлаш учун қулликга ёлланиш сингари.
Биргаликдаги қарздорликка агар қарздор ота-онангиз, фарзандингиз, ака-укангиз, турмуш ўртоғингиз, боринг ана севган ёрингиз бўлсагина розилик билдиринг.
Буйрагингизни кимга бера оласиз?
Биргаликдаги қарздорлик ҳам шу. Биргаликдаги қарздорликни расмийлаштиришда кафилликдан ҳам кўра кўпроқ эҳтиёткор бўлинг.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


БОЛА ПУЛИ УЧУН ЎЗИНГИЗ АРИЗА ТОПШИРИШИНГИЗ МУМКИН

📍Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун:

1️⃣ My.gov.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтасиз;

2️⃣ Тегишли хизмат турини танлайсиз;

3️⃣ Аризани тўлдирасиз ва юборасиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Истасангиз бизда ариза топшириб бериш хизмати мавжуд!

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.

✅Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.

📌Аслида бу ҳолатда, Maъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 370 минг сўмдан 1 млн 900 минг сўмгача жаримага тортилади.

✅Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


✅Ногиронлиги бор шахсларнинг алимент туловлари суд томонидан камайтирилиши мумкин!

❗️Оила кодексининг 105-моддасига асосан, Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii

20 last posts shown.