Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤩Ҳомиладор ёки чақалоғи бор аёллар ўта хавфли рецидивист ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс бўлсагина унга нисбатан ОМҚ ижроси кечиктирилмайди!
Қолган ҳолларда Жиноят кодекси 7-8-моддаларига асосан Инсонпарварлик ва Одиллик принципларини қўллаб ОМҚ ижросини судлар кечиктириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бинобарин, ЖПК 533-моддасига кўра, судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида — у соғайгунча;
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса — бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса — у уч ёшга тўлгунга қадар;
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса — уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.
@generalissimo_marshal