Yosh olimlar️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Ushbu kanal ilmiy tadqiqot ishi bilan shug'ulannayotgan ilmiy hodimlar va istagida bo'gan talabalar, magistrantlar, hamda pedagoglar uchun mo'ljallangan.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Forward from: Edu.uz
Bizning ikkita oʻq tomirimiz, ikkita tayanch ustunimiz bor: biri – iqtisodiyot, biri – maʼnaviyatdir.

Davlat rahbari yoshlarimiz ongu tafakkurida milliy gʻurur bilan birga umumbashariy qadriyatlarga hurmat hissini kamol toptirish maqsadida yoshlarga oid davlat siyosatini takomillashtirish zarurligini qayd etdi.

Farzandlarimizni zamonaviy bilim va dunyoqarash, daromadli kasb egalari etib tarbiyalash, ularni ilm-fan, IT texnologiyalar, maʼnaviyat, sanʼat va adabiyot, sport bilan oshno etish uchun hech narsani ayamasdan, bor kuch va imkoniyatlar safarbar etiladi.

“Bugun faqat mana shunday ilgʻor yoshlarga, mana shunday jonkuyar ziyolilarga, Vatan ravnaqi yoʻlida birlashgan xalqqa ega boʻlgan davlatgina oʻz milliy manfaatlarini taʼminlashga erisha oladi.

Bizning ikkita oʻq tomirimiz, ikkita tayanch ustunimiz bor: biri – iqtisodiyot, biri – maʼnaviyatdir. Maʼnaviy buyuk xalq – iqtisodiy tomondan ham buyuk boʻladi”,
– dedi davlatimiz rahbari.

Bizni kuzating

Facebook
| Instagram | YouTube | Telegram


#Tadqiqot va kashfiyot

АҚШ соғлиқни сақлаш институтининг нашр қилишича, медицинанинг давоси йўқ касалликларга қарши энг ўткир фаол тасир қилувчи янги топилма- бу барчамиз биладиган мева экан.

Биргина мева кимёвий муолажадан 70.000 маротаба кучли экан. Бу мевани Ҳар бир Ўзбек хонадонида кенг кўламда ишлатиб келишади, лекин буни сиридан ҳеч кимни хабари йўқ. Бўлди энди бу сир эмас!!!

Араб мамлакатидагиларга орзу бўлган, бизда эса капека турадиган мужизавий мева шуки ~ бу ТУРП ва ЛИМОН хисобланади.

Араб мамлакатлари Ўрта Осиёдан борадиган сайёхлардан турп олиб келишларини кўп марталаб сўрайдилар. Бу турпни мўжизавий таъсири туфайлидир.

Ҳозир айрим рецептлар ва турпни фойдалани санаб ўтамиз:

• Рак касаллигида қонларни ўсимта хужайраларидан тозалашда: Қон томирларини тозалаймиз ва қон айланишини яхшилаймиз.

•Лимон шарбати - 1 стакан.
•Сабзи шарбати - 1 стакан.
•Лавлаги шарбати - 1 стакан.
•Қора турп шарбати - 1 стакан.
•Aсал - 1 стакан.

Ҳаммасини аралаштириб, музлатгичда шиша идишда сақланг. 1 ош қошиқдан 1,5 ой давомида овқатдан сўнг кунига 3 махал ичилади. Орада  2-3 ойлик танаффус қиламиз. Aгар керак бўлса, ушбу даво рецептни такрорлаш мумкун.

• Шамоллашни илдизигача қуритувчи рецепт: Кечқурун 1 дона турп ёки шолғомнинг ичини ўйиб, 1 ош қошиқ асал солиб қўйинг. Эртасига кун давомида ҳосил бўлган шарбатни 1 ош қошиқдан ичсангиз, тезда шифо топасиз.

• ТУРП - БЕЛ ОҒРИҒИДА ДАВО: Турп қирғичдан чиқариб олинади. Тоза матога юпқа қилиб ёйиб чиқилади ва оғриқли жойга қўйилади. Устидан махсус мум қоғоз ёки полиэтилен ёпиб, жун рўмол билан боғлаб қўйилади.
Компресс қиздириб юборгач, олинади.
Бу муолажа ҳар куни кечқурун токи оғриқ тўхтамагунча давом эттирилади.

• Турп билан қондаги қанд миқдорини меъёрлаштириши мумкин: Керак бўлади: Қандни нормаллаштирувчи дамлама тайёрлашда 100 мл сув,120 мл турп шарбати ва 10 гр лавр япроғи керак бўлади.
Тайёрлаш: Лавр япроғи устидан қайноқ сув солинг ва 1 соатга қолдиринг.
~Сўнг сузинг ва совутинг.
~Олинган маҳсулотни турп шарбати билан аралаштиринг ва кун давомида ичинг.
~Даволаш курси 1 ҳафтани ташкил қилади!

• Қабзият ва ични тозалшда: 📍Ични юмаштиш учун: Сурункали қабзият безовта қиладиган кишилар олхўри меваси ёки сули (геркулес) донлари қайнатилган сувни ичишлари лозим. Қирилган турп суви ҳамда илиқ ҳолдаги карам сувини ичиш ҳам ичак фаолиятини яхшилайди.

Кейинги сирли мева бу - Рак қотили 👉ЛИМОН🍋🍋🍋

70-йилларда ўрганилган ва ўтказилган тажрибаларда ЛИМОН 12 хил Рак касаллигини йўқ қилгани исботлаган. У  Adriamycin, Chemotherapeutic дорисидан 10минг маротаба афзаллиги исботланди.

👉Яна шунга ўхшаш фойдали мевалардан АНОР, ЧЕСНОК, ПИЁЗ,, КЎК ЧОЙ, ШАЛФЕЙ, БРОКЛИ- ҳисобланади.

Имкон қадар улашинглар буни хамма билиши керак!

👉 @yosholimlaruz


Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

❗Албатта яқинларингизга  улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

👉@yosholimlaruz


Етти авлодингиз қандай номланишини биласизми?

1. Фарзанд
2. Невара
3. Чевара
4. Эвара
5. Панневара
6. Овора
7. Бегона


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bilasizmi

IT sertifikatga kompensatsiya olish tartibi qanday?

❓Xo‘sh, kompensatsiya olish uchun ariza my.gov.uz portali orqali qanday yuboriladi?

📹 Batafsil videoyo‘riqnomada bilib olishingiz mumkin.

➡️Yangilangan IT-sertifikatlar ro‘yxati bu yerda.

Eslatma: Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-fevraldagi 95-son qaroriga muvofiq:

2024-yil 1-martdan xalqaro IT-sertifikatlarga ega yoshlarning o‘qish hamda ushbu sertifikatlarni olish xarajatlarini 60 foizgacha bo‘lgan qismini qoplab berish tartibi va ingliz tilida B2 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega bo‘lgan yoshlarning xalqaro IT-sertifikatlar olish xarajatlarini to‘liq
(100%) qoplab berish tartibi joriy etilgan.

Bizni kuzating

Facebook
| Instagram | YouTube | Telegram


Қашқадарё 100 ёшда

1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


УСТОЗ

Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!


Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,          Ўзбекистон қаҳрамони




Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хотин-қизларимизни қадрлайлик

Хулоса ўзингиздан эркаклар


#Тафаккур

Инсон мияси ҳар куни ўртача 70,000 га яқин фикрларни қайтаради. Бу ҳайратланарли рақам бўлса-да, тадқиқотлар шунга ишора қиладики, бизнинг фикрлаш жараёнимизнинг катта қисми онгли равишда эмас, автоматик тарзда амалга ошади. *Cornell University* олиб борган тадқиқотларга кўра, ҳар куни қабул қиладиган қарорларимизнинг 85% автоматик, яъни онгсиз равишда қабул қилинади.

Бундай ҳолатда фикрлаш жараёнини янада самарали қилиш учун танқидий тафаккурни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир қарор онгли равишда, мулоҳаза ва таҳлил асосида қилинса, инсон ўзини янгича имкониятларга очади. Илмий маълумотлар шунга ишора қиладики, диққат билан ўйлаб чиқилган қарорлар инсоннинг ҳаёт сифатини 25% га оширишга ёрдам беради.

Шунинг учун, шошқалоқликсиз, ҳар бир вазиятга мулоҳаза билан ёндашиш, ҳар куннинг асосий мақсади бўлиши керак. Онгли қарорлар — барқарор ва муваффақиятли келажакнинг калити!

👉@yosholimlaruz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари!

🇺🇿Сизларни мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

👉 @yosholimlaruz


Инсонни ахлоқ жиҳатидан тарбияламасдан туриб интеллектуал жиҳатдан тарбиялаш бу жамият учун таҳдид демакдир.

👉 ©Теодор Рузвелт




Forward from: Bilimni baholash agentligi
#Qabul2024 #Abituriyent2024

⚡️ Abituriyentlarga ruxsatnomalarni berish boshlandi

✅ 2024-2025-o‘quv yili
da oliy va professional ta’lim muassasalariga kirish uchun onlayn ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlarga “Abituriyent ruxsatnomasi”ni berish boshlandi.

👨🏻‍💻 Abituriyentlar test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni my.uzbmb.uz saytiga shaxsiy identifikatsiya raqami hamda pasport seriyasi va raqamini kiritgan holda olishlari mumkin.

📋 Abituriyentlar test sinoviga pasport (ID-karta) va abituriyent ruxsatnomasi bilan belgilangan vaqtdan kechikmagan holda kelishlari lozim.

❗️ Pasport nusxasi yoki boshqa hujjatlar bilan kelgan, shuningdek, kechikib kelgan abituriyentlar test sinovlariga kiritilmaydi!

Agentlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба”.

Мамлакатимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футбол бўйича терма жамоамиз айнан шу шиор остида Париж-2024 майдонларида беллашади.

Бир гуруҳ ташаббускорлар томонидан жамоа мадҳияси учун видео ҳам суратга олинибди.

Бундай сифатли контент учун ташаббускорларга раҳмат. Ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ғоялари, фаол ва соғлом турмуш тарзини ёшларимизга етказишда мана шундай замонавий усуллар, ёшларбоп шакллардан фойдаланиш жуда муҳим. Ушбу видео бунга ёрқин намуна бўла олади.

Терма жамоамиз ва барча олимпиячиларимизга эса бўлажак йирик мусобақада катта зафарлар ёр бўлсин!

Facebook|Instagram|X


⏱ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ЯКУНЛАНДИ.

Кеча абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. БМБ Агентлиги берган маълумотга кўра, 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Шундан:

📉жорий йил битирувчилари — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 431 минг 806 нафар;
аёллар — 462 минг 473 нафар.

Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):

2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.


#Кун_Тарихи

Бугун  3- Июнь куни

• 🇺🇳 БМТ - Халқаро велосипед куни

• 🇺🇸 АҚШ ‐ Миллий қора айиқ куни

• 🇹🇭 Таиланд - Қиролича Сутҳиданинг туғилган куни

• 1539-йил Флорида Испания ҳудуди деб эълон қилинди

• 1927-йил Москванинг қайта реконструкцияси бошланди

• 1959-йил Сингапурда Конституция қабул қилинди

• 1931-йил кубалик инқилобчи ва давлат арбоби Раул Касстро туғилган

• 1986-йил  Испаниялик таниқли ракетка устаси Рафаэл Надал туғилган

20 last posts shown.