⚡️
Косон тумани ҳокими билан боғлиқ видео бўйича расмий изоҳ берилдиИжтимоий тармоқларда «
Ҳокимнинг товонини ўп деяпти, шундай қилишимиз шартми ҳоким бува?» мазмунидаги видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
"Видеодан ҳам кўриш мумкин-ки, фуқаро туман ҳокимига ўз фикрини, эшитганларини баён этмоқда. Туман ҳокими ҳам барча ишларни "Президентимиз, давлатимиз раҳбари қилиб бермоқда", дея таъкидлаган.
Бу ҳолатда фуқаро Косон туманидаги "Гулбоғ" МФЙ раиси қабулига борганда шундай дея, қўпол муомалада бўлган раиснинг гапини келтирмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу гапларни маҳалла раиси айтган ёки айтмаганлигига аниқлик киритилиб, қўшимча ахборот тақдим этилади", дейилади ҳокимлик хабарида.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси