O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Ангрен шаҳрининг энг олис "Лашкерак" қишлоғида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

🔍ЎзЛиДеПнинг “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳрининг энг олис "Лашкерак" қишлоғида яшовчи 150 нафар хотин-қизлар кардиолог, ультра товуш текшируви, невролог, онколог сингари малакали тор соҳа мутахассисларнинг кўрикларидан ўтишди.

#uzlidep #salomatlik_sari

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Янги ташаббуслар ва кенг имкониятлар сари

🔍Хоразм вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган тенденсиялар келгусида вилоятнинг иқтисодиётини янада яхшилаш ва халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Хоразм эса янги Ўзбекистоннинг стратегик ва иқтисодий жиҳатдан энг аҳамиятли ҳудуди сифатида сўнгги йилларда ҳам иқтисодий ривожланиб, янги ва жозибадор қиёфа касб этиб бораверади.

🔍 Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Риэлторлар томонидан билдирилган таклифлар Парламентда муҳокама қилинади

🔍Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ва унинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

🔍Тадбирда “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #muhokama

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔍 Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Келажакка қадам" маркази очилди (видео)

🔍 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасаларидаги битирувчилар бандлигини таъминлаш жараёнларини мунтазам равишда ўрганиб бориш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Келажакка қадам" лойиҳасининг иш жараёнини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

✈️ https://youtu.be/697PHOVQJ1k

🔍Батафсил: https://uza.uz/posts/715417

#uzlidep #kelajakka_qadam

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Меҳнат қадр топган юрт - давлатимиз раҳбари илғор фермер Ойимжон опанинг ишини юқори баҳолаб, муносиб тақдирлаганлари барчамиз учун қувонарли!

🔍Президентимиз Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги даласида бўлди. 
Фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова айни пайтда 73 ёшда. Қўли гул бу аёл кўчатчилик билан шуғулланаётганига қирқ йилдан ошган.

🔍Хўжаликнинг 3 гектар майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Яна икки гектарда эса боғдорчилик қилинади. Бундан ташқари, 12 сотих иссиқхонада 40 турдаги гул кўчатлари етиштирилади. Иссиқхона замонавий сув тежамкор технологиялар билан таъминланган бўлиб, унинг ҳар бир бўлимида кўчатларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиқиб зарур микроиқлим яратилган. 

🔍Серғайрат онахон оила аъзоларини ҳам шу ишга бошлаган. Йилига 50 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўстириб, сотилади. Уларнинг йиллик даромади бир миллиард сўмдан ортади.

🔍Эътиборли жиҳати, бу ерда етиштирилаётган кўчатлар қўшни ҳудудлар, Қозоғистон  ва Туркманистонга ҳам етказиб берилмоқда. Фидойи деҳқон бу йил тумандаги барча мактаб ва боғчаларга 2 минг дона қарағай кўчатини беғараз тарқатиб, “Яшил макон” лойиҳасига, юртимиз ободлигига ҳисса қўшди.

🔍Фермер хўжаликнинг ёндош ҳудудида ўқув маркази очилган. Унда хўжалик тажрибаси асосида хонадонлардаги самарасиз томорқадан йил давомида даромад олишга ўргатилмоқда. Натижада маҳаллаларда омилкорлик кенгайиб, оилаларга қўшимча даромад кирмоқда.

🔍Ушбу хизматлари, меҳнатсеварлиги ва ёш авлодга намуналигини инобатга олиб, Президентимиз Ойимжон Отажановани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан мукофотлашга қарор қилди.

🔍Хонқалик фермер онахоннинг меҳнатлари давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилгани бизни ҳам хурсанд қилди. Чунки бу эътироф фақатгина Ойимжон Отажоновага эмас, балки ҳалол меҳнат билан оила боқаётган барча фермерларнинг меҳнатига берилган юксак баҳодир.

🔍Актам Хаитов,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Ўзбекистон – ШҲТ: партиялараро мулоқот кучаймоқда

🔍Жорий йилнинг 22–27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотини барқарор ривожланишига кўмаклашиш – Шанхай руҳини намоён қилиш: сиёсий партияларнинг масъулияти ва вазифалари” мавзусидаги сиёсий партиялар форуми бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам иштирок этди.

🔍Форумда ШҲТга аъзо, кузатувчи ва мулоқотчи мақомга эга 20 дан ортиқ давлатлардан 200 дан зиёд сиёсий партия ва парламент вакиллари қатнашди. Ўзбекистон делегацияси кенг қамровли ислоҳотлар, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат, инсон қадрини юксалтириш ва фуқаролар манфаати йўлидаги ҳаракатлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #forum

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 O‘zLiDeP делегацияси Москвада бўлиб ўтган халқаро симпозиумда иштирок этди

🔍O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Нацизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамияти. БМТнинг шаклланиш сабоқлари” мавзусидаги халқаро симпозиум ишида иштирок этиб қайтишди.

🔍Халқаро симпозиумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Якубов маъруза билан иштирок этди.

🔍Шунингдек, “Единая Россия” партияси Бош Кенгаши ташаббуси билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон делегациясининг ушбу партия Бош Кенгаши котиби В.В.Якушев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки давлат етакчи сиёсий партиялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Иқтисодиётни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган ташаббус

#uzlidep #fraksiya_tashabbus

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Ишсиз ёшларга пайвандлаш ускуналари топширилди

🔍O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари доирасида Яккабоғ туманида ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди.

#uzlidep #Xaitov #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Мақсадимиз - иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартириш орқали ишчиларни самарали ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида ЎзЛиДеП фракциясининг бир гуруҳ аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган – “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

🔍Лойиҳада меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда аризани чақириб олиш жараёнида иш берувчининг иштирокини таъминлаш орқали томонларнинг масъулиятини ошириш, меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш жараёнларини соддалаштириш, ходимнинг узоқ муддат меҳнатга қобилиятсиз бўлиши натижасида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати ва компенсация тўловларини бекор қилиш каби нормалар киритилиши кўзда тутилган эди.

🔍Афсуски фракциямиз азолари томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси етарли овоз ололмади.

🔍Депутатлар томонидан маъқулланмаган қонун лойиҳасида қулай бизнес муҳитини шакллантириш, тадбиркорларни меҳнат муносабатларидаги ижтимоий мажбуриятини қисқартириш каби муҳим вазифалар мужассам эди. Қонун қабул қилинганда, иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга эришилган бўлар эди. Бу эса ишчиларни самарали ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштирган бўларди.

🔍Ушбу қонун қаршиликларга учраган бўлишига қарамай, фракциямиз аъзолари буни янада такомиллаштириб, албатта қабул қилиш учун бор кучини сарфлайди.

🔍Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 Хусусий сектор соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари такомиллаштирилмоқда

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, интеллектуал мулк обектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

🔴Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига таълим муассасаларида дарсларни ҳафтасига 5 кунлик режимга ўтказиш ҳақида петиция жойлаштирилган.

🔍Кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилинаётган мазкур масала юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔴 #LIVE

😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

🔍Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.

🔍Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

17 last posts shown.