Ўзбек Ўзига Бек


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Бизнинг чекимизга қудратли давлатга айланишга интилаётган мамлакатнинг илк фидойи авлоди бўлиш ёзилган!
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир...
Ватанингиз шерларини ўлдирманг!
Акс холда душманингиз итларига ем бўласиз...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Машарипов билан кўришган ким эди...
🤔🤔🤔
https://t.me/uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кофе халолми...
https://t.me/uzbeku


Forward from: Энг Арзон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мижоз: Карчер олгани келдим. Ишлатиб кўрамиз, ёқса оламан.

Сотувчи: Келишдик 😊

SuperWash 86 Turbo

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил


Ғафлат босиб ухлаб қолсам
Ибодатга уйғотиб қўйинг
Ажрин бериб илохим Роббим
Жаннатда қўшним бўлинг...
@uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу футболчини танисизми...
https://t.me/uzbeku


Электрнинг ўчиб қолавериши иқтисодни чўктиради...
@uzbeku


Сузиш спортида биринчи ва асосий қоида: Агар Финишга етиб бормоқчи бўлсанг, оғзингни камроқ оч...

Хаётда хам мақсад йўлида шу қоидага амал қилинса фойдадан холи бўлмайди....
@uzbeku


Тан олайлик!

Хаққини талаб қилишни биладиганлар, яхши хунари борлар, уддабурон тадбиркорлар, ўқиб билим олишни уддасидан чиққанлар барибир яхши яшашаяпти...

Хулоса:

Фарзандларни дипломлик қилишнигина эмас, ўша дипломга яраша бирор нарсани билишига хам эришайлик.

Бир нуфузли идорада ишлаб юрган пайтимда институтни битириб ишга келган йигитларни компютер ўйинидан бошқа нарса қизиқтирмаслини кўп сезганман.

Ғайрат ва шижоати борлари эса бизни бўлимда малака ошириб кўзга кўриниб бўлмаслигини, мартабалари баланд бўлмаслигини сезиб ўзлари бошқа тузукроқ иш излаб кетишар эди...

Кимки хаётдан олмаса таълим. Унга ўргата олмас хеч бир муаллим...
@uzbeku


Бизда кўпинча эркаклар бир биридан ёшини сўраш боиси  келажакда сенсираш ёки сизлашини аниқлаш учун сўрайди...
@uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарзандлар ва ёшларни қандай қилиб китобга хамда илмга эътиборини ошириш лозимлиги хақида…
Абдуқодир Тошқулов
https://t.me/uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болаларни фанига қизиқтириш учун бу ўйинни ташкил қилган ўқитувчига рахмат...
👍👍👍
https://t.me/uzbeku


Атрофингдагилардан содиқларини саралаб олиш учун...

Бир марта банкрот бўлишинг керак...
@uzbeku


Одамар орасида бир фикрни тез-тез эшитиб қоламан:

- Бизда хаммаёқ таниш-билишчилик, ўқиган билан кўтарилишнинг иложи йўқ, яхши кадрларнинг қадрига етишмайди...

Шунақа муаммолар ростдан хам борлигини тан оламан. Лекин барибир инсоннинг ўзига кўп нарса боғлиқ эканини таъкидлайман.

Курсдошимга ёшлигида бокс бўйича устози айтган экан:
- Жанг пайти ғирромлик бўлаётганини сезсанг, ғолиблик сотиб бўлинганини англасанг, рақибингга шундай зарба бергин-ки, у ўрнидан қайтиб туролмасин.
Ғалабага муносиб бўлсанг-у, беришмаса, уни суғуриб ол.

Мақсадларингизга эриша олмаётган бўлсангиз, ё хали тайёр эмассиз, ёки етарлича харакат қилмаяпсиз...
@uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу интервьюни кўрдиларми...
https://t.me/uzbeku


Бирон бир ўғри қилмишини нотўғри демайди.
Улар фақат “терпила”ни айбдор деб билади...

*Терпила - молини ўғирлатиб қўйган жабрланувчи...
@uzbeku


Ажрашиш учун рухсат берилган ўринлар бор, лекин бу хақида оммавий гапиравермаслик керак деб ўйлайман. Токи ажрашиш фикри эркак ва аёлларда вариант сифатида хаёлининг бир четида турмасин. Бор имкониятини ишга солиб оилани мустахкамлаш, фаровон хаёт кечиришга харакат қилсин, мабодо оғир холатлар бўлиб қолса, икки томон биргаликда ишончли кишиларга маслахат солса, ана унда хақиқатда ажрашиш ўринли деб топилса, шунда хотиржам холда, яхшиликча ажрашиш керак.

Баъзи психологлар ижтимоий тармоқларда осонликча ажрашишни таклиф қиляпти: "Ўзингни ёмон ҳис қиляпсанми, меҳр-эътибор кўрмаяпсанми - ажраш!" деган маънода. Бу жуда нотўғри, бунга қарши туришимиз, бундай кишиларни тинглаш, уларга эргашишдан ўзимиз ва оиламизни сақлашимиз лозим...
@uzbeku


Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
- 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
- Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? - сўрадим ундан.
- Касал бўлмасликда, - жавоб қайтарди у.
- Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! - дедим хайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
- Ха, шундай, - деди.
- Унда менга бунинг сирини айтинг, мен хам амал қилай, - дедим.
- Бирор нарсани "Бисмиллах"сиз оғзингга сола кўрма, хатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса хам, - деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
- Аллох таоло хеч нарсани сабабсиз яратмади. Хар нарсанинг ортида унинг хикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллах" деганимизда Аллох таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим "Бисмиллах"ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва "Алхамдулиллах" деб шукрона келтир. Шунда хеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
- Эшит, таом хақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
- Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, хам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг хам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
- Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллох сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллах" эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоху анхудан ривоят қилинади:
"Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга: "Эй бола! "Бисмиллах", дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!" дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти
@uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Физика томондан исботланган:
Машаққатли йўл муваффақиятга олиб боради...
https://t.me/uzbeku


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллох сақласа бало йўқ, сақламаса даво йўқ...
https://t.me/uzbeku


Туркияликлар ёзда дала ховлига боради. Ёз бўйи "дача"да яшайди. Яшаш вақти инсонийлик эхтиёж, хожатхона керак. Ерга чуқур қазилган хожатхонадан фойдаланади. Ёзги таътил тугагач шахарга қайтишади.

Фақат қайтишдан олдин бир иш қилишади:
Хожатхона чуқурини тепасига молнинг жигарини осишади. Молнинг жигари қуртлайди. Қуртлар жигарни еб, бирма-бир хожатхонани чуқурига тушади. Кейин чуқурдаги ахлатларни ейди. Ахлат тугагач бир-бирини ейди. Шундай қилиб кейинги ёзгача чуқурни ичи топ тоза бўлиб қолади...
@uzbeku

20 last posts shown.