Kadrovik.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Career


Kadrovik.uz- кадрлар бўйича мутахассислар учун бепул маълумот базаси.
Унда:
• ҳужжат намуналари;
• кадрлар билан ишлаш тартиб-таомиллари;
• вазирлик ва идоралар мутахассисларининг тушунтиришлари жамланган
Рус тилида @ru_kadrovik
Сайт https://kadrovik.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Career
Statistics
Posts filter


❗️ Олий Мажлис палатасида Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хусусан, ўзгартишлар иш жойида зўравонлик ва камситишларни олдини олиш, бундай ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тенг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги чоралар кўриш учун киритилиши режалаштирилмоқда.

➡️ Меҳнат кодексига режалаштирилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотни kadrovik.uz нашрида ўқинг: https://bit.ly/414iqFL


📌 Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Шундай қилиб, фарзанд туғилганда оталарга ҳақ тўланадиган таътил бериш режалаштирилмоқда.

➡️ Бу ҳақда батафсил маълумотни kadrovik.uz нашрида ўқинг: https://bit.ly/40N3IRY


❗️ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Электрон меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, низомга янги боб қўшилди.

➡️ Ўзгаришлар ҳақида батафсил ма’лумотни kadrovik.uz нашри орқали олишингиз мумкин: https://bit.ly/4ad6MuR


🎄✨ Қадрли ҳамкасблар, кириб келаётган Янги йил билан сизларни самимий табриклаймиз! 🎉

Йил ниҳоясига етмоқда, сизларнинг меҳнаткашлигингиз ва бундай масъулиятли ҳамда муҳим ишингиз учун миннатдорчилик билдириш айни фурсатдир!
🙌 Сизларнинг касбий маҳоратингиз ва тафсилотларга эътиборингиз туфайли жамоалар аҳил ва самарали ишлайди, ташкилотлар эса равнақ топади. 💼

💡 2025 йилда биз сизларга муваффақиятли кадрлар фаолияти учун энг долзарб материаллар, ечимлар ва маслаҳатлар тақдим этиб, қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берамиз.

🎁 Янги йил қуйидагиларни олиб келсин:
🌟 Эртанги кунга ишонч
🌟 Янги касбий ютуқлар
🌟 Ҳар бир хонадонга илиқлик, қувонч ва фаровонлик

Бизни танлаганингиз учун ташаккур! Олдинда фақат энг яхшиси кутмоқда! 🚀

Самимият ва ғамхўрлик ила,
Kadrovik PRO жамоаси


📣 Президент 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон қарорни имзолади, унда Янги йил байрамига қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Шундай қилиб, байрамдан кейин ходимлар 3 январь, жума куни ишга чиқишлари керак.

➡️ Янги йилда қанча дам олишимиз ва январь ойида қайси дам олиш кунларини ишлашимиз ҳақида кўпроқ маълумотни kadrovik.uz сайтида ўқишингиз мумкин: https://bit.ly/4gug8F4


✔️ 2024 йилда «Конститутция куни» байрами якшанба кунига тўғри келгани сабабли, байрам муносабати билан дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Бу МКнинг 208-моддасида белгиланган. Бироқ 2023-йил охирида Президент 2024 йил учун қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунларини белгилади.

➡️ Декабрь ойида ходимлар иш ҳафтасига қараб қанча дам олиши, қандай қўшимча кунлар белгилангани ва қайси дам олиш кунлари кўчирилгани ҳақида kadrovik.uz сайтида батафсил ўқинг: https://bit.ly/4g6XiDJ


ЧЕГИРМАНГИЗНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ❗️

⚡️ Компаниямизнинг 25 йиллиги муносабати билан сизга чегирма совға қиламиз.
Бугун Kadrovik PROга 15% чегирма билан қулай нархда кириш ҳуқуқини расмийлаштириш мумкин бўлган охирги кун.

Kadrovik PRO – бу кадрлар бўйича мутахассис учун ишончли ёрдамчи. Кириш ҳуқуқини расмийлаштириш орқали қуйидагиларга эга бўласиз:
🔸 амалиёт юритаётган тажрибали кадрлар бўйича мутахассислар, Меҳнат вазирлиги, ДМИ ва ЯММТ вакиллари, янги МК ишлаб чиқувчиларидан кенг тавсияномалар базасига
🔸 қарорингизни асослай олишингиз учун, саволингизга қонунчиликка ҳаволалар билан тўлиқ жавобга
🔸компанияда иш юритишни оптималлаштиришга ёрдам берувчи ҳужжатлар шаблонларига эга бўласиз.

📌 Kadrovik PROга қулай нархда кириш ҳуқуқини расмийлаштиришга шошилинг

✅ Барча афзалликларни мустақил равишда баҳолаш учун ҳозироқ 3 кунлик бепул синов муддатини расмийлаштиришингиз мумкин!

➡️ Акция шартлари ҳақида батафсил маълумотни (78) 150-11-72 рақами орқали билиб олишингиз мумкин


⚡️ 2025-йилги таътиллар жадвали: қандай тузиш ва тасдиқлаш керак

❗️ 2025 йил бошланишидан олдин микрофирмалардан ташқари барча ташкилотлар таътиллар жадвалини тасдиқлашлари шарт.

Kadrovik PRO мутахассислари ўз тавсияларида қуйидагиларни тушунтириб беришди:
🔸 Таътиллар жадвалини ноябрь ойидан бошлаб тайёрлаш нима учун зарур
🔸 Ходимнинг таътилини қайси саналар учун режалаштириш масаласини ким ҳал қилади
🔸 Кимларни жадвалга киритмаслик лозим
🔸 Жадвал қандай тартибда тасдиқланади
🔸 Ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлмаса, жадвал қандай тасдиқланади
🔸 Компанияда жадвал бўлмаса, қандай жазо қўлланилади

🔥 Шунингдек, тавсияда таътил жадвали намунаси ва тўлдирилган шаклини юклаб олишингиз мумкин. Бу жараённи тезроқ бажаришингизга ёрдам беради

‼️ Фақат 18 ноябргача сиз ушбу тавсия ва Kadrovik PRO тизимидан 15% чегирма билан қулай нархда фойдаланиш имкониятига эгасиз

➡️ Акция шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: (78) 150-11-72


NORMA ГАЗЕТАЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ ОБУНА ДАВРИ БОШЛАНДИ

ℹ️ 1 июндан 31 августгача бўлган имтиёзли даврда обунани расмийлаштиринг ва қўшимча бонуслар дастури иштирокчисига айланинг.

ℹ️ Биз совғаларни ҳам ўйлаб қўйдик!


✅ Босма нашрларга (рус тилидаги) обуна шартномасини юклаб олиш.

✅ Босма нашрларга (ўзбек тилидаги) обуна шартномасини юклаб олиш.

📞 Газеталарга обуна бўлиш масалалари бўйича 78 147-11-72 телефони орқали мурожаат қилинг.

Ўз газетангизни танланг.


⚡️Kadrovik PRO: кадрлар бўйича ҳар бир мутахассиснинг ишончли ёрдамчиси

Янги маълумотнома тизими – Kadrovik PRO дан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини мамнуният билан маълум қиламиз.

Экспертларнинг тавсиялари, ҳужжатларнинг шакллари ва намуналари, лавозим йўриқномаларига мисоллар, «Жавоб берамиз» хизматида экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш ва кадрлар бўйича мутахассислар учун бошқа фойдали нарсалар – буларнинг барчаси сизни кутмоқда!

Kadrovik PRO ҳақида 78 150-11-72 телефон рақами орқали кўпроқ ахборот олиш мумкин.

✅ Янги маълумотнома тизимининг афзалликлари ҳақида эса биз материалимизда батафсил гапириб берганмиз > > >

19.7k 2 144 12 21

Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди, унга дастлабки синов шарти ва тарафларнинг шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаши бўйича мажбурият киритилган. Агар ходим синов даври давомида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаса, у неустойка тўлаши керакми?

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: https://oml.pw/1hpvml87g


🛎 Kadrovik.uz эслатади:

⭕️ Рамазон ҳайитида (Ийд-ал-Фитр) қандай дам оламиз

✔️ 3 календарь куни:

▪️ 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайитининг 1-куни ишланмайдиган байрам куни;
▪️ 11 апрель, пайшанба – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун;
▪️12 апрель, жума – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 13 апрелда ишлаб бериш билан қўшимча ишланмайдиган кун;

‼️ 13 апрель, шанба – барча иш режимлари учун иш куни.

* 9 апрель – байрамдан олдинги қисқартирилган кун. 9 апрель куни иш вақтининг давомийлиги, байрамдан олдинги кун сифатида, барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши керак (МК 187-м. 1-қ.).

2024 йилда барча қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳақида батафсил ўқинг > > >

8.7k 0 133 2 14

Биз чет элликни масофадан туриб ишлашга МЧЖ раҳбари лавозимига ишга қабул қилмоқчимиз. Масофавий иш учун раҳбарни ишга олиш бўйича тўғридан-тўғри чекловларни топа олмадим. Лекин мантиқан бу нотўғри эканлигини тушунаман. Меҳнат кодексида масофадан туриб ишлаш учун раҳбарни ишга қабул қилиш бўйича чекловлар йўқ. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 6-бандида бошқарув органларига ҳавола мавжуд. Аммо 39-модданинг 4-бандида раҳбарнинг меҳнат шартларини белгилаш мумкин бўлган меҳнат шартномасига ҳавола мавжуд.

Чет эллик мутахассиснинг масофадан ёки аралаш режимда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан ташкилот раҳбари лавозимига қабул қилишда чекловлар ёки тақиқлар белгиланганми? Бундай иш режимида чет эллик Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқнома олиши керакми?


«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради: https://oml.pw/1hpso8k6d


Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувда ундан сўнг меҳнат муносабатлари  бекор қилинадиган узлуксиз муддат (масалан, 3 ой) кўрсатилиши мумкинми?


Kadrovik.uz тушунтиради: https://oml.pw/1hpaq0mpp


HR-мутахассислар ва кадрлар бўлими ходимларига ишбилармонлик мулоқотида иш берадиган қоидалар ва ёндашувларни билиш фойдадан холи бўлмайди, чунки биз нафақат ҳужжатлар, балки одамлар билан ҳам ишлаймиз. Самарали ишлашга кўпинча айнан инсон омили тўсиқ бўлади.

«Ўзига ишонч: у иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади» мақоласида бошланган мавзуни давом эттирган ҳолда, HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА Стивен Ковининг проактив хулқ-атвор модели ва нима учун у жамоада конструктив мулоқотга ёрдам бериши ҳақида гапиради: https://oml.pw/1hp8g7jlp


Президент 12.03.2024 йилда ЎРҚ-918-сонли  “Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун”ни имзолади (Женева, 1949 йил 1 июль). https://oml.pw/1hp0sa7lu


Ходим ишдан бўшашнинг аниқ санасини кўрсатмасдан, 2024 йил 7 мартда ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ биз у билан меҳнат шартномасини 14 календарь кундан кейин – 2024 йил 21 март (пайшанба)дан кейин бекор қилишимиз керак. Аммо бу – байрам куни, ундан кейин 22-23 март, жума ва шанба, қўшимча дам олиш кунлари келади. Бизда стандарт иш жадвали бор ва шу кунлари офис дам олади.

Ходимни 20 март, чоршанба куни, узоқ давом этадиган дам олиш кунларидан олдин ишдан бўшатишимиз мумкинми?


Саволга янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлари номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: https://oml.pw/1hp0f5kpg


Ходима бир йил декрет таътилида бўлганида яна ҳомиладор бўлди. Корхона унга иккинчи фарзанди учун бола парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаши керакми? Корхонадан нафақа олаётганда аёл иккинчи фарзанди учун давлатдан нафақа олмайди деган қарор борми?


Бола 2 ёшга тўлгунига қадар унинг парвариши бўйича нафақа тўлаш тартиби ўзгармади. «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС батафсил тушунтиради. Батафсил >>


Ходим ҳашарда ишлашдан бош тортиши мумкинми? Бу прогул ҳисобланадими? Хайрия ҳашари «иш вақтидан ташқари иш» ҳисобланадими ва бунинг учун икки ҳисса миқдорда иш ҳақи ҳисобланиши лозимми?

Саволга «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди. Батафсил >>


1 мартда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруғи (01.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 1999-1-сон) кучга кирди, унга кўра мебеллар ва ёғоч қурилиш маҳсулотларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида иккита асосий ўзгариш мавжуд: https://oml.pw/1hooqpsaf

20 last posts shown.