Биз чет элликни масофадан туриб ишлашга МЧЖ раҳбари лавозимига ишга қабул қилмоқчимиз. Масофавий иш учун раҳбарни ишга олиш бўйича тўғридан-тўғри чекловларни топа олмадим. Лекин мантиқан бу нотўғри эканлигини тушунаман. Меҳнат кодексида масофадан туриб ишлаш учун раҳбарни ишга қабул қилиш бўйича чекловлар йўқ. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 6-бандида бошқарув органларига ҳавола мавжуд. Аммо 39-модданинг 4-бандида раҳбарнинг меҳнат шартларини белгилаш мумкин бўлган меҳнат шартномасига ҳавола мавжуд.
Чет эллик мутахассиснинг масофадан ёки аралаш режимда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан ташкилот раҳбари лавозимига қабул қилишда чекловлар ёки тақиқлар белгиланганми? Бундай иш режимида чет эллик Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқнома олиши керакми?
«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради: https://oml.pw/1hpso8k6d