Temur Poyonov️️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


©️ 𝐒𝐡𝐚𝐱𝐬𝐢𝐲 𝐛𝐥𝐨𝐠
🇺🇿

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Президент Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

#Mirziyoyev #Toshkent #Yashilmakon #atrofmuhit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Ҳурматли Сардор Ўктамович!

Бугунги таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Сиздек ҳалол, фидоий, ватанпарвар инсон билан ҳамсухбат бўлганимдан, замондош бўлганимдан бениҳоя хурсандман. Бу улуғ кунда, Сизга ҳамиша соғлик-саломатлик, тинчлик, ҳотиржамлик тилайман!

Ҳурмат ила, Темурбек Поёнов


Forward from: GENERALISSIMUS
Sardor Umrzoqov - O‘zbekiston Prezidentining maxsus topshiriqlar bo‘yicha maslahatchisi 47 yoshga kirdi!

Sardor Umurzoqov O‘zbekiston Prezidenti Administratsiyasi rahbari lavozimida 2022-yilning iyulidan buyon ishlab kelayotgandi.

Undan avval, 2019-yil 28-yanvardan bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy masalalar bo‘yicha o‘rinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimida faoliyat yuritgan.

Sardor Umurzoqov (1977-yilda tug‘ilgan) Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Reding universiteti (Buyuk Britaniya) magistraturasini tamomlagan, hozirda fan doktori ilmiy darajasiga (PhD) ega. Sardor Umurzoqov uzoq muddat O‘zbekiston bank sohasida, Yevropa tiklanish va taraqqiyot bankida (London, Buyuk Britaniya) hamda respublika moliya tizimida, xususan Moliya vazirligi G‘aznachiligida rahbarlik lavozimlarida faoliyat yuritgan.

2014—2017-yillarda “O‘zbekcharmpoyabzal” uyushmasi raisining maslahatchisi, 2017—2018-yillarda ushbu uyushmaning boshqaruv raisi o‘rinbosari bo‘lib ishlagan. 2018—2019-yillarda “O‘zbekcharmpoyabzal” uyushmasi qayta tashkil etilishi natijasida yangidan tuzilgan “O‘zcharmsanoat” uyushmasining raisi lavozimida faoliyat yuritgan.

@generalissimo_marshal


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с советником по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Сумой Чакрабарти.

#Mirziyoyev #uchrashuv #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Эшитиб кўрасиз деган умиддаман! Комил эрсанг шеърини бобом раҳматли Поён Равшанов ёзганлар, ижрочиси Зокиржон акам Аҳмедов.

Шундай инсонлар ҳаётдан бевақт ўтиб кетишди, илоҳим яқинларига, фарзандларига Аллоҳим сабр берсин!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қалбларнинг буюк ижодкори, Қашқадарёнинг забардаст ўғлони Зокир Анварович Аҳмедов вафот этди. Ёшлигимиздан оиламизнинг яқини, отамнинг қалин дўсти, биродари эдилар. Қашқадарё маданият соҳасига қилган хизматлари беқиёс эди, бугун таъзияни эшитиб бордиму марҳум ҳаққига қилинган дуолар тугамасидан беихтиёр кўзларимга ёшлар келди. Зокир ака қанча орзулари бор инсон эди, дийдор қиёматда қолди ака! Оҳиратингиз обод бўлсин! 🙏🏻🙏🏻🙏🏻


Суратда отам Олим Равшанов ҳамда дўстлари марҳум Зокиржон Аҳмедов. Бугун дўстларим Сиз азизларга умрнинг нақадар қисқа ва бешафқат эканини яна бир бор эслатмоқчиман. Бугун қадрдон акам, Зокиржон Аҳмедов ижросидаги, Оҳунжон Мадалиевнинг ўлмас таронасини тақдим этаман!!!!


🏢 Hokim o'rinbosari va Tibbiyot birlashmasi rahbari boshchiligida «Kuz-qush mavsumiga tayyorgarlik jarayoni ko'zdan kechirildi» shuningdek, aholiga sifatli tibbiy xizmat koʻrsatish yuzasidan mas'ullarga topshiriq berildi.

TemurPoyonov | 🔹 Instagram








15 асрда яшаган италиëн файласуфи Никола Макиавели ёзган эди.


"Дўстликни пулга сотиб олса бўлади, лекин бу "дўстларни "ни қийин даврларда қўллаб қувватлаши учун ушлаб қолиб бўлмайди"

Пули ë амали борида дўстлашганлар бу икки нарсадан бири йўқолиши билан йўқ бўлади. Бу муваққат дўстлар йўқолгани билан душманлар йўқолмайди.

📍

TemurPoyonov | 🔹 Instagram


🇺🇿 Shavkat Mirziyoyev 2025-yilni yurtimizda “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” deb e’lon qilishni taklif qildi


🗣️ Yig‘ilganlar ushbu tashabbusni to‘liq qo‘llab-quvvatladi.

TemurPoyonov | 🔹 Instagram


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз ижтимоий соҳада муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.

Ўтган даврда 25 мингдан зиёд хусусий боғча, 70 га яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилиб, қамров мактабгача таълимда – 74 фоиздан, олий таълимда эса – 39 фоиздан ошди.

Ижтимоий хизматлар тизимида ҳам катта ислоҳотлар бўлмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида азму шижоатли спортчиларимиз чинакам рекорд натижаларни
қайд этиб, жами 39 та медаль, жумладан 18 та олтин медални қўлга киритдилар.

Ўзбекистон тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган бундай ютуқлар барчамизга янги куч-ғайрат бахш этиши табиийдир”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Daryo — LIVE
Prezident bugun mutlaqo yangi vakolat va vazifalarga ega bo‘lgan hukumat shakllanayotganini aytdi

Konstitutsiya darajasida birinchi marta kambag‘allikni qisqartirish, oziq-ovqat xavfsizligi, investitsiya, ekologiya kabi muhim yo‘nalishlarda Vazirlar Mahkamasi majburiyatlari belgilab qo‘yildi.

“Xalqimiz bugun ana shunday hal qiluvchi masalalar bo‘yicha yangi hukumatdan aniq natijalarni kutmoqda”, dedi davlat rahbari.


@daryo_live


Forward from: Daryo — LIVE
Shavkat Mirziyoyev ishtirokida Qonunchilik palatasi majlisi boshlandi

Kun tartibidan yangilangan Konstitutsiyaga muvofiq, ilk bor quyi palatada bosh vazir lavozimiga nomzod va hukumatning kelgusi 5 yilga mo‘ljallangan harakatlar dasturini ko‘rib chiqish masalalari o‘rin olgan.

@daryo_live

20 last posts shown.