⚡️
Стипендия дастурлари1. Нагоя иқтисодиёт университети маълумотига кўра, Aичипрефектураси маъмурияти олийгоҳнинг Ўзбекистондаги ҳамкор университетлари талабалари учун йилига 2 та стипендия ажратиб, у ўқиш, турар жой ва икки томонга авиачипталарни сотиб олишва бошқа барча харажатларини қоплаб беради (батафсил маълумот
https://www.pref.aichi.jp/soshiki/kokusai/aichi-scholarship-program.html). Шу биланбирга, япон томони 2025 йилдан бошлаб ЖАЙКАнинг JDS стипендияси доирасида аспирантурага икки нафар ўзбекистонлик талабани қабул қилинишини маълум қилди.
2. Нагоя шаҳар университети маълумотига кўра, ўзбекистонликталабалар учун Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологияларвазирлигининг магистратура ва докторантлар учун мўлжалланган БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун давлат стипендиясидастури мавжуд (1 йилда 4 нафаргача талаба қабул қилинади).
Дастур ўқиш, авиачипта ва ойлик стипендияни ўз ичига олади. Ўқув ва кириш имтиҳонлари инглиз тилида олиб борилади.
3. Нагоя университети ўзининг Global 30 халқаро дастури доирасидабир нечта йўналишлари бўйича
бакалавриат (
https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/admissions/undergraduate/),
магистратура ва докторантура (
https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/admissions/graduateprograms) дастурлари учун стипендияларга эга.
Ушбу стипендиялар ўқиш, турар жой ва страховка харажатларини қоплаб бериб, ойига 117 минг йен (бакалавр учун) ва 147 минг йен (магистр ва докторантлар) стипендия ажратилади.
@ScientificDepartment_TMA