«Қизил» мамлакатдан «яшил» мамлакатга айландик
Коррупцияга қарши курашдаги энг муҳим қадам – бу шаффофлик ва очиқлик.
Ўзбекистонда бу борада яққол ўсиш қайд этилди. Open Data Inventory (ODIN) рейтингида Ўзбекистон 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилиб, Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Ваҳоланки, 2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринда эдик! Етти йил ичида 138 ўринга сакраб, рейтинг харитасидаги «қизил» мамлакатдан «яшил» давлатга айландик!
Мамлакатда сўз эркинлиги ҳам кучайди. Президент таъбири билан айтганда, журналистлар фаолияти нафақат «тўртинчи ҳокимият», балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.
Авваллари давлат хизматлари «сизга керак бўлса, бизни келиб топинг» ёки «аризаларни тўлдиришингиз керак, маълумотномалар олиб келишингиз керак» қабилида ишларди.
Энди бундай сансалорликларга ҳожат қолмади. Ортиқча бюрократия коррупция рискини оширади. Бу борада тўғри йўлни танлаганимиз ўз самарасини беряпти деб ўйлайман.
@mufasa_mh