Шўртан НГҚЧ бошқармаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарёда байрам арафасида 10 та янги корхона ишга туширилди.


ДАСТУРХОН

Ака бой-бадавлат эди. Ота-онасига  вақти-вақти билан совғалар илиниб турар,  укасининг қўлида яшаётган  падари ва волидасининг дори-дармонидан хабар оларди. Кексаларга яхши овқат керак, парвариш керак.  Ака  ҳадеб йўқлашдан чарчадими,  ота-онасини уйига олиб кетадиган бўлди.  Уканинг юрак-бағри эзилиб қолди, аммо начора, қўли калталик қурсин.

Қариялар катта ўғилнинг уйида бекам-у кўст яшадилар, вақти соати етиб вафот этганда ҳам сўнгги манзилга аканинг уйидан кузатилдилар.

Бу пайтга келиб уканинг ҳам ишлари юришиб қолди. Уй-жойини эпақага келтирди, дастурхони ҳам тўкин бўлиб қолди, аммо энди ота-онаси йўқ...

Бир куни ака казо-казо меҳмонлар орасида мамнуният билан сўз қотди.
— Яхшиям ота-онамнинг хизматларини қилиб қолган эканман, армон бўлиб қолмади.
Ука бошини эгди. Қўли калталик қурсин.

Йиллар йилларни қувиб ўтаверди.
Ака ҳам кексайиб қолди. Катта ўғли бегона юртларга кетиб дом-дараксиз кетди, кичик келини аёли билан чиқиша олмай эрини уйдан олиб чиқиб кетди. Мана ота-онасидан хабар олмаганига ҳам бир ой бўлди.
"Мен ота-онамни парвариш қилдим-ку, нега болаларимдан қайтмади!" Охирги пайтлар шуни кўп ўйлай бошлади.
Укасининг болалари мўмин-қобил бўлди. Оёққа туриб олган иниси ҳозир элнинг олди.

Аёли инқиллаб, гапириб-гапириб олдига овқат қўйди.
—Келин олиб ёлчимадим. Ҳалиям  хизматкорман. Ўзим соғ бўлсам ҳам майли эди...
Эри кўп гап  айтгиси келди; бир маҳаллар бу уйда хизматкорлар ишлаганини, ёшлигида сайр-у саёҳатларга олиб борганини... Ҳа, майли,  мол-давлат ҳам қўлнинг кири экан, бугун сенда,  эртага бошқа бировда. Бу дунё кимга вафо қилибдики...

Кампирининг жағи тинай демасди. Овқат ҳам заҳар бўлди. Ўрнидан туриб, устига камзулини илди-ю, эшикка йўл олди. Негадир укаси билан гаплашгиси келди.

Ота-онасидан қолган файзли уйлар кейинги пайтларда таъмирдан чиқиб замонавий тус олган. Қўш келинлар ҳовлида хизмат қилиб юрарди. Уларнинг саломига алик оларкан, ичкаридан  таниш овозни эшитган укаси чиқди. Қучоқлашиб кўришдилар. Чой дамлаб келган келинлар ҳам, укасининг аёли ҳам жигарларни ёлғиз қўйдилар.
—Ҳеч ота-онамизни туш кўрасанми?
—Ҳа,— деди ука секин гап бошлаб
—Кўп кўраман, Қуръон ҳатм қилиб якунласам, Рамазон ойларида эрталабгача дуо қилиб, истиғфор айтиб уларнинг руҳида бахшида қилсам...
— Мен эса сира кўрмайман...
Анча ўтирдилар. Ота-оналарини, болаликларини хотирладилар.

Ака ҳазонларни бир-босиб ортга қайтаркан ўзи учун қачонлардан бери қидираётган бир ҳақиқатни топган эди. Ўшанда ота-онаси унинг уйида яшашни истамаган, ўз уйида ўтиришни, сўнгги йўлга ҳам ўз уйидан чиқишни истаганди. У эса қайсарлик билан уларни уйда тутиб турарди. Бир сафар отаси ялинчоқ оҳангда
—Ўғлим,  ўз уйимга олиб бор, — деди.
—У ерда нима еб ичасизлар? Қандай яшаётганингизни кўрдим-ку! Иссиқ уй, тайёр овқат, ўтиравермайсизларми?
Чол  индамади, кейин журъатсиз оҳангда қўшиб қўйди
— Бизни уйимизга олиб бориб, ўзинг хабар олиб турсанг бўлмайдими? "Ош-овқат, дори дармонимизни ҳам уйимизга олиб бориб бер",  демоқчи бўлди, аммо айтолмади.

" Ўшанда ота-онамни қийнаб қўйган эканман. Уларга яхшилик қиляпман деб ўйлаганман, ўзимча. "

Уйга кирди-ю, таҳорат олди  кейин жойнамозини кўтариб, хонасига кирди...

Тонгга яқин кўзи илинибди.
Юраги гупиллаб ўтирар экан, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди.
"Ўғлим, юборган дастурхонинг  келди,  бериб юборган кўрпанг ҳам иссиққина экан, раҳмат!"

Ака кўз ёшлари қуйилиб келаркан укасининг муваффақияти сабабини топгандек бўлди...

Феруза Салходжаева


Бахт — саломатликка ўхшайди. Агар уни эсламаётган бўлсангиз, демак, у сиз билан.

❄️❄️


#КУН_ҲИКМАТИ

Буюк ақллар ҳамиша ўртача ақлларнинг шиддатли қаршиликларига дуч келади. Чунки ўртача ақлларнинг эгалари эскича фикрлашдан йироқ, ўз салоҳиятидан мардона ва ҳалол фойдаланадиган кишиларни қабул қила олмайди.


✍️ Аберт Эйнштейн

Хайрли тонг!


#ҳикматли_сўзлар

Мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, ҳар куни унга қараб оз бўлсада ҳаракат қилишингиз керак.

Если ты хочешь добиться цели, нужно каждый день хотя бы немножко к ней продвинуться.

Наполеон Бонапарт

Бошланадиган кун хайрли бўлсин!


#тафаккур

Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хоҳлайсан...
Аммо бундай вақтлар ҳаётингда қандай из қолдирганидан қатъи назар, бари бир қалбингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади...

Ўткир Ҳошимов,
Тушда кечган умрлар...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!


Mustaqillikdan beri qo‘yilgan barcha yil nomlari:

• 1991 - "Alisher Navoiy yili".
• 1992 - "Hamshiralar yili".
• 1993 - "Ahmad Yassaviy yili".
• 1994 - "Mirzo Ulug‘bek yili".
• 1995 - "Ibn Sino yili".
• 1996 - "Amir Temur yili".
• 1997 - "Inson manfaatlari yili".
• 1998 - "Oila yili".
• 1999 - "Ayollar yili".
• 2000 - "Sog‘lom avlod yili".
• 2001 - "Onalar va bolalar yili".
• 2002 - "Qariyalarni qadrlash yili".
• 2003 - "Obod mahalla yili".
• 2004 - "Mehr-muruvvat yili".
• 2005 - "Sihat-salomatlik yili".
• 2006 - "Homiylar va shifokorlar yili".
• 2007 - "Ijtimoiy himoya yili".
• 2008 - "Yoshlar yili".
• 2009 - "Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili".
• 2010 - "Barkamol avlod yili".
• 2011 - "Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili".
• 2012 - "Mustahkam oila yili".
• 2013 - "Obod turmush yili".
• 2014 - "Sog‘lom bola yili".
• 2015 - "Keksalarni e’zozlash yili".
• 2016 - "Sog‘lom ona va bola yili".
• 2017 - "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili".
• 2018 - “Faol tadbirkorlik, innovasion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili".
• 2019 - "Faol investisiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili".
• 2020 - "Ilm-ma’rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili".
• 2021- "Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili".
• 2022 - "Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili".
• 2023 - "Insonga e’tibor va sifatli ta’lim yili".
• 2024 yil - "Yoshlar va biznesni qo‘llab-quvvatlash yili".
• 2025 yil - “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” deb e’lon qilindi.




Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Янги йил байрамида "Кечаги кун" тадбири, тунги сменада иш фаолиятини олиб бораётган ишчи ходимларнинг иш жараёнидан лавҳалар ва байрам табриклари!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


​​Инсон доимо ҳаракатда бўлиши керак:
чунки тўхтаганни ўтиргиси,
ўтирганни ётгиси,
ётганни эса ухлагиси келади.!
©Ал-Хоразмий

Гўзаллик, нигоҳинг тушган нарсада эмас,
балки қараётган нигоҳингда бўлмоғи керак.
Гўзаллик, юз (зоҳир) кўзи билан кўришинг эмас, балки кўнгил кўзи билан кўришингдадир.
©Жалолиддин Румий


#Диққат
⚡️УЧ ЖОЙНИ ТОЗА ТУТИНГ! БОЙЛИК ВА БАРАКА КИРИБ КЕЛАДИ

Юбориб қўямиз


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб
Фарзандим келажакда бахтли, саодатли яшасин десангиз унга яхши шароитлар ЯРАТИБ БЕРМАНГ!

Ота-оналарга юбориб қўямиз, мана нимага фарзандлари қийналишади


#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Кун_ҳикмати

✅ Инсоннинг бахтли ёки бахтсизлигига ташқи муҳит эмас, аввало, унинг фикрлари сабабчи. У фикрларини бошқариш асносида бахтини ҳам бошқаради.


Фридрих Нитше

Янги йилингиз муборак бўлсин!




Эрта тонгдан 10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уксинманг...


Қадаминг муборак бўлсин, янги йил,
Умрим дафтарининг шероз йили бўл.
Умид манзилини бизга яқин қил,
Юксалиш йўлининг оғоз йили бўл.
Баҳор ёмғир бўлиб баракангни соч,
Ёзда офтоб бўлиб толе юзин оч,
Кузинг тўкин келсин, бахтинг боривож,
Озод Ватанимга парвоз йили бўл.

© Эркин Воҳидов

20 last posts shown.