💊 Tibbiy Ma'lumotlar 💊🍀Чақалоқнинг она сутидан кейинги озуқаси…🍀
Одатда чақалоқ 6 ойга тўлганида унга қўшимча озуқа берила бошланади.Стандарт ҳолда кўпинча илк озуқа сифатида мева,сабзавот ва дон маҳсулотлари тавсия қилинади.Муаммо шундаки, чақалоқлар дон маҳсулоларини ҳазм қилишга тайёр эмас.Бола таҳминан 3 ёшларигача дон маҳсулотларини яхши ҳазм қила олмайди.
Муаммо шундаки,чақалоқлар дон маҳсулоларини ҳазм қилишга тайёр эмас.Бола таҳминан 3 ёшларигача дон маҳсулотларини яхши ҳазм қила олмайди.
1 ёшгача бўлган болага берилган гуруч ёки сулили бўтқалар нафақат яхши ҳазм бўлмайди,балки организмда минералларнинг яхши ўзлашишига тўсқинлик қилади. Бунга сабаб бола организми бундай маҳсулотлар ҳазми учун керакли энзимларни ишлаб чиқарилмаслигидир.Дон маҳсулотларидаги фитин кислотаси эса организмда умумий минерал танқислигини юзага келтириши исботланган.
Мева ва сабзавотлар антиоксидантларга бой бўлсада, уларда чақалоқ организми учун зарур болган амино-кислоталар, керакли витаминлар,минераллар етарли эмас.Бунинг устига,мева–сабзавотларда калория жуда кам,ўсаётган болага эса калорияга бой озуқаларни асосий озуқа сифатида танлаш лозим.Шу сабабли мева ва сабзавотлар бола учун асосий ва ягона озуқа манбаи бўла олмайди.
Мева ва сабзавотлар антиоксидантларга бой бўлсада, уларда чақалоқ организми учун зарур болган амино-кислоталар, керакли витаминлар,минераллар етарли эмас.
🍀Она сутидан кейинги идеал илк озуқалар қайси?🍀
Бола дон маҳсулотларини яхши ҳазм қилмаса,мева-сабзавотлар бола организмини етарли озуқалар билан таъминламаса,унда болага нима едириш керак?
Ўсаётган ва энди шаклланаётган бола учун асосий озуқа оқсил, фойдали ёғлар,фойдали холестерин, осон ўзлашувчи темир ва рухга бой бўлиши лозим!
Ўсаётган ва энди шаклланаётган бола учун асосий озуқа оқсил, фойдали ёғлар,холестерин,осон ўзлашувчи темир ва рухга бой бўлиши лозим!Демак боланинг она сутидан кейинги илк озуқалари мол гўшти,қўй гўшти,орган гўштлари (жигар,юрак,тил ва бошқалар), тухум,қуш гўшт (товуқ ва бошқалар), балиқ ва янги соғилган сут маҳсулотларибўлиши лозим.
🍀Ҳайрон бўлаяпсизми?🍀
Ҳайрон бўлишингиз табиий, аммо илмий манбалар бу маълумотни тасдиқлайди. «Педиатрик озиқланиш: асосий фан, клиник дастурлар» професионал дарслигида айтилишича, ҳайвон манбаидан олинган озуқаларгина бола организмнини етарли микро-елементлар билан таъминлай олади ва илк озуқа сифатида бўтқа ҳолига келтирилган гўштни оқсил, темир ва рух манбаи сифатида тавсия қилади. Илмий мақолалар, Америка Педиатрия Академияси юқоридаги тавсияларни беришига қарамасдан Америкада (ва бошқа жойларда ҳам) ота-оналарга донли маҳсулотлар ва мева-сабзавотларни чақалоқнинг илк озуқаси сифатида тавсия қилиниши ҳануз давом этмоқда.
Чақалоқ ҳазм тизимида оқсил, ёғ ва холестеринни ҳазм қилувчи энзимлар ишлаб чиқарилади, шу сабабли ҳайвон маҳсулотларини енгил ҳазм қила олади. Шу сабабли бўлса керак, қадимдан чақалоқнинг она сутидан кейинги илк озуқаси ҳайвон маҳсулотлари бўлиб келган.
Ҳайвон маҳсулотларини кўп ейиш шарт эмас.Ҳайвон маҳсулотлари озгина ейилса ҳам организмни юқори калория ва етарли озуқавий моддалар билан таъминлайди. Ҳайвон маҳсулотлари организмни барча амино-кислоталар,осон ўзлашувчи минераллар, антиоксидантлар, витаминлар(Б12, А, Д3)билан ҳам таъминлайди.
Албатта,истеъмол учун танланган ҳайвон маҳсулоти сифатли манбадан бўлиши ҳам аҳамиятли.Сифатли манба – табиий ҳаёт тарзини кечирувчи,яъни яйловда,қуёш ва тоза ҳавода боқилувчи ҳайвонлардир.Фабрика шароитида тор жойда, ҳайвон учун нотабиий ем едириладиган ҳайвонлар сифатсиз манба ҳисобланади.Сигир,қўй каби ҳайвонларнинг асосий емиши яшиллик бўлиши лозим.Бу ҳайвонлар доим дон ёки шу каби озуқалар билан боқилса ёки уларга бошқа нотабиий емлар едирилса,бундай ҳайвон маҳсулоти соғлом манба ҳисобланмайди.Нотабиий ем ейдиган ҳайвонлар одатда кўп касалланади, шу сабабли бундай ҳайвонларга антибиотик кабилар ҳам доим бериб турилади.Ҳайвонларни семиртириш ёки сутини кўпайтириш учун сунъий гормонлар бериладиган ҳайвонлар ҳам табиийки соғлом манбага кирмайди.