💊 Tibbiy Ma'lumotlar 💊
🍀Психологдан фарзанд тарбиясига оид қимматли тавсиялар🍀
Мактаб остонасига оёқ қўйиш ҳар бир инсон учун ниҳоятда катта ҳаётий бурилишдир. Мана шу даврдан бошлаб болаликнинг энг беғубор онларига бир қадар чекланишлар кириб келади. Энди бола оилада нафақат оилавий баъзи бурчларни, ваҳоланки, уз шахси учун зарур бўлган хусусий вазифаларни бажариши шарт даврга ўтади. Бу билан унинг оиладаги роли бир қарашда камайгандай эмас, аксинча кўпайган бўлади. Яъни у ўз обрўсини энди нафақат оила аъзолари ўртасида, аксинча, жамият ўртасида оила обрўсини ўз шахсий ҳаракати билан ҳимоя қилиш даври бошланади.
🍀Мактаб даври🍀
Руҳий муҳити соғлом оила аъзоси бўлган боланинг биринчи бор мактабга бориши қанчалик ҳаяжонли бўлмасин бола учун жиддий қийнчиликлар туғдирмайди. Чунки мактабда ўқитувчи ҳамма болаларга бир кўз билан қарайди. Оилада ҳам болага мактабга борганлиги муносабати билан алоҳида эркатойга қараш қилмасдан, мактаб унинг ўзи учун керак бўлган бурч, сифатида қараган маъқул. Чунки, мана шундай қаралгандагина бола уй вазифаларига, мактабда берилган топшириқларга шахсий бурч сифатида қарашга ўрганиб боради.
🍀Ўзини ҳурмат қилмайдиган шахс бошқаларни ҳам ҳурмат қилмайди🍀
Ўз бурчини сезган шахсда эса ўз шахсига ҳурмат туйғуси тобора ортиб яхши шаклланади. Ҳаммамизга маълум тушунча, яъни ўзини ҳурмат қилмайдиган шахс бошқаларни ҳурмат қилишни билмайди. Бу ўринда тарбиянинг, мактаб ва оила тарбиясининг бола шахсиятига бир йўналишда мутаносиб олиб борилиши жиддий эътиборга молик.
Биргина мисол келтирайлик.
Собирнинг мактабдаги илк кунлари. Онаси унга танаффусларда ташқарига тоза ҳавога чиққин. “Тез чопиб, албатта, тоза ҳавога чиққин». Собир онасига шундай деяпти: «Танаффуслар жуда кичкина. қўнғироқ чалинади, нарсаларимни йиғиштириб кўча эшигига етганимча яна киришга чалинади».
«Нарсаларингни тезроқ йиғиштир, чопиб чиққин».
«Eэе, билмайсизда, мактабда чопиш мумкин эмас».
Мана бу мисолчада Собирнинг онаси биргина сўзни ноаниқроқ ишлатгани, мактаб ва оила талабининг бола қалбида номутаносиб келганига унинг бу муаммога ҳали жавоб тополмагани кўринмоқда.
Биз катталар бу номутаносибликни сезмай ҳам ўтишимиз мумкин. Аммо бола қалби ҳали ўта мусаффо бўлганлигидан унга талаб, тушунча, қоида ёки оддий бир сўз ва ҳоказо биринчи бор қандай ёзилса ёки айтилса у ўзи учун шундай тушунча ҳосил қилади. «Мактабда чопиш мумкин эмас».
💉 Bizning kanalga qoshil va o'z solamtligingni tikla 👈