Sarhad.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали
👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎵 "Остона" фильми саундтреки

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📱 "MY5" телеканали: Чегарачилар ва божхона ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

🛟 t.me/sarhad_uz


Vatanparvar № 6_2025.pdf
8.7Mb
📘 Мутолаа учун: “VATANPARVAR” газетасининг7 февраль кунги 5-сони.

🧭 14-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

t.me/gazetalar_sharhi


📱  Ретро кино: "Остона" сериали: 2-қисм (реставрация қилинган форматда)

▶️ Sarhad 24 да томоша қилиш учун ҳавола

🛟 t.me/sarhad_uz


🏆 Волейбол бўйича XXXIV спартакиада ўйинлари давом этмоқда: чегарачилардан навбатдаги ғалаба

🏀Пойтахтимиздаги ”ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “Динамо“ жисмоний тарбия-спорт жамиятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтаётган XXXIV спартакиадаси дастуридан ўрин олган волейбол мусобақаларининг навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди.

🧭15 та жамоа иштирок этаётган баҳсларда жамоалар 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда. ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси бу турда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйинда катта устунликка эришган чегарачилар 2-0 ҳисобида зафар қучдилар.

🏀 10-17 февраль кунлари жамоаларнинг ўз гуруҳларида жойлашувидан келиб чиқиб, 1-6-ўринлар, 7-9-ўринлар, 10-12 ўринлар ва 13-15-ўринлар учун баҳслар бўлиб ўтади.

🛟 t.me/sarhad_uz


🔥 Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!

🚨“Олов - тилсиз ёв” деб бежизга айтилмайди. Унинг зарари қандай кўринишда бўлмасин кўнгилларни хира қилмай қолмайди. Айниқса, қиш фаслида унинг юзага келиш хавфи ортади.

🚒 Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Вилоят ёнғин хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этган тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳудудлар кўздан кечириб чиқилди. Ўтказилган профилактик тадбир якунида ҳарбий хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан қўлланмалар тарқатилди.

🛟 t.me/sarhad_uz


📌Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида тадбир ўтказилди.

⭐️Унда сўз олган ҳарбий хизматчилар мардлик ва жасорат тушунчалари, Ватанга хизмат шарафли бурч эканлиги, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолияти, у ерда ўқувчиларга яратилган шароитлар, битирувчиларга бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар. Ўз навбатида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

🛟 t.me/sarhad_uz


Чегараолди ҳудуддаги мактабларда...

🎮 Наманган шаҳрида жойлашган 15-сонли умумтаълим мактабида ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар иштирокида “Улуғ аждодларга муносиб авлод бўлиш - Янги Ўзбекистон ёшларининг шарафли бурчидир!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

🎤Тадбирда сўз олган фахрийлар ёшларга буюк саркардалар жасорати, уларнинг ҳарбий юришлари, аждодларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссалари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, фахрийлар билан ишлаш бўйича мутахассис Б. Тожибоев ДХХ Чегара қўшинларининг ташкил топиш тарихи ва қаҳрамон чегарачилар ҳақида тўхталиб ўтди. Савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган тадбир ёшларда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилгани билан ёдда қолди.

🛟 t.me/sarhad_uz


🚩🚩🚩
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

📚 Ҳаддан ортиқ ғазаб нафрат келтиради, бевақт қилинган такаллуф эса ҳурматсизликка олиб келади.

©️ Абу Райҳон Беруний

🛟 t.me/sarhad_uz




📱  Ретро кино: "Остона" сериали: 1-қисм

▶️Sarhad 24 да томоша қилиш учун ҳавола

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎥📹 "Ўзбекистон тарихи" телеканали: 🧭 ДХХ Чегара қўшинлари: "Кеча ва бугун"

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🧭 ДХХ Чегара қўшинлари - Ватан ҳимоясининг олдинги қаторида!

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📱 "Jizzax" телеканали: "Тўмарис авлодлари" кўрик-танловида ғолиблар аниқланди

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📱 "Nurafshon" телеканали: "Тўмарис авлодлари" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди 🧭

🛟 t.me/sarhad_uz


Forward from: SHARQ TONGI rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳарбийлар “Заковат” ўйинида баҳслашдилар

📜 Буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ва моҳир саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.

💠 Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда кечган мусобақа давомида иштирокчилар томонидан Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур ғазал ва рубоийларидан шеърхонлик кечаси бўлиб ўтди.

🥇🥈🥉 Кўтаринки руҳда ўтган танловнинг якуний натижаларга кўра, "Эверест" жамоаси 3-ўринни, "Адолат" жамоаси 2-ўринни ва “Сарҳад” жамоаси фаҳрли 1-ýринни қўлга киритдилар.

🏆 Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

📲 sharqtongi.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram | Youtube | Facebook



17 last posts shown.