Forward from: АОКА | Сурхондарё
ОНАНГ БЎЛАРКАН...
Толеъ кулаверса ишинг юришиб,
Атрофингга дўст-у ошно тўларкан.
Дард чексанг юраги зир-зир увишиб,
Дармон излагувчи онанг бўларкан.
Адашиб қилсанг бир хато ё гуноҳ,
Омад ҳам олисга кетаркан ногоҳ.
“Боламни Ўзинг авф этгин Ё Аллоҳ”,
Дея бўзлагувчи онанг бўларкан.
Вақт вафо қилмайди, омонат кунлар,
Ҳасратлар этганда бағрингни хунлар.
Жойнамоз устида чўк тушиб тунлар,
Сен деб тизлагувчи онанг бўларкан.
Кафтимда ўстирган гул-у, лолам деб,
Кўзимда қалқиган қувонч жолам деб.
“Ўзим ўргилайин сиздан болам” деб,
Суйиб сизлагувчи онанг бўларкан.
Ғурурдан гоҳ бошинг осмонга тегиб,
Юрсанг қайтарар жим кибрингни эгиб.
Қалбингга иймоннинг уруғин экиб,
Ҳаққа юзлагувчи онанг бўларкан.
Сўзлар:- болам дунё тургунча турсин,
Жами яхшилиг-у хайрни кўрсин.
Ҳасратин менга бер, қувониб юрсин,
Дея сўзлагувчи онанг бўларкан.
Кулсанг қувонади, йиқилсанг суяр,
Кўнглингни сендан-да яхшироқ туяр.
Зарра ғам чексанг минг баробар куяр,
Бахтинг кўзлагувчи онанг бўларкан.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Толеъ кулаверса ишинг юришиб,
Атрофингга дўст-у ошно тўларкан.
Дард чексанг юраги зир-зир увишиб,
Дармон излагувчи онанг бўларкан.
Адашиб қилсанг бир хато ё гуноҳ,
Омад ҳам олисга кетаркан ногоҳ.
“Боламни Ўзинг авф этгин Ё Аллоҳ”,
Дея бўзлагувчи онанг бўларкан.
Вақт вафо қилмайди, омонат кунлар,
Ҳасратлар этганда бағрингни хунлар.
Жойнамоз устида чўк тушиб тунлар,
Сен деб тизлагувчи онанг бўларкан.
Кафтимда ўстирган гул-у, лолам деб,
Кўзимда қалқиган қувонч жолам деб.
“Ўзим ўргилайин сиздан болам” деб,
Суйиб сизлагувчи онанг бўларкан.
Ғурурдан гоҳ бошинг осмонга тегиб,
Юрсанг қайтарар жим кибрингни эгиб.
Қалбингга иймоннинг уруғин экиб,
Ҳаққа юзлагувчи онанг бўларкан.
Сўзлар:- болам дунё тургунча турсин,
Жами яхшилиг-у хайрни кўрсин.
Ҳасратин менга бер, қувониб юрсин,
Дея сўзлагувчи онанг бўларкан.
Кулсанг қувонади, йиқилсанг суяр,
Кўнглингни сендан-да яхшироқ туяр.
Зарра ғам чексанг минг баробар куяр,
Бахтинг кўзлагувчи онанг бўларкан.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo