Posts filter


АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳар қандай ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни буюрди ва Овал кабинетдаги тортишувдан сўнг президент Владимир Зеленскийга босимни кучайтирди. Бу ҳақда Bloomberg ва CNN хабар бермоқда.
«Президент тинчликка эътибор қаратаётганини аниқ кўрсатди. Ҳамкорларимиз ҳам шу мақсадга содиқ бўлиши керак. Биз можарони ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч ҳосил қилиш учун ёрдамимизни тўхтатмоқдамиз ва қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ёрдам Трамп Украина раҳбарияти тинчликка интилишини намойиш қилаётганига ишонч ҳосил қилмагунча тўхтатилади — дея CNN Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили сўзларини келтирди.
Таъкидланишича, мудофаа вазири Пит Ҳегсетга паузани амалга ошириш буюрилган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ўзбекистонликлар март ойида нишонланадиган 8 март Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан 6 кун дам олади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Унга кўра:

8 март (шанба) – Халқаро хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) – дам олиш куни;
10 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
Наврўз муносабати билан:

21 март (жума) – Наврўз байрами;
22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) – дам олиш куни.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги турда ғалабага эришди.
III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида кечган қизиқарли ўйинда ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди.Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Португалиялик 40 ёшли футбол афсонаси Криштиану Роналду бразилиялик Роналдо ва Роналдиньони ўзининг футболдаги кумири ҳисоблайди. Бу ҳақда Криштиану “Give me Sport” нашрига берган интервьюсида айтди.
“Роналдо Назарио ва Роналдиньо Гаучо футбол учун кўп нарса бера олди, улар ўз тарихини қолдирди. Тўғри, мен улардан кўра кўпроқ индивидуал унвонларни қўлга киритганимни айтишим мумкин, лекин иккаласи ҳам Жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган. Қайси бирининг кучлироқлиги муҳим эмас, муҳими улар футболга кўп нарса бера олган”, дейди Роналду.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эга мусулмон давлат бўлиши бугунги даврнинг муҳим талаби.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 3 март куни Анқарада ўтказилган хорижий мамлакатлар элчилари билан ифтор маросимида сўз очди.

Давлат раҳбари ўз нутқида халқаро муаммолар кун тартибидаги асосий мавзуларга тўхталди.

“Глобал қарорлар қабул қилиш механизмларининг ўзгарувчан глобал шароитларга мослашиш вақти келди. Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил этувчи мусулмонлар қарор қабул қилиш жараёнларида ўзлари муносиб тарзда намоён бўлишлари керак”, дейди у.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Икки карра ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор 70 кг вазн тоифасидаги собиқ чемпион америкалик Дастин Порье билан учинчи жанги учун 30 миллион доллардан кўпроқ даромад олган.
Бу ҳақда
Макрегор “Boxing Man” Х саҳифасидаги пост остида изоҳ қолдирди.
Маълум бўлишича, яқиндагина Саудияда ўтган бокс оқшомида қатнашган 12 нафар боксчининг умумий гонорари 30,5 миллион долларни ташкил қилган.
Макгрегор бу маълумотни эътибордан четда қолдирмади .
“Агар тўлов маълумотлари аниқ бўлса айтишим мумкинки, мен 2021 йилда UFC октагонидаги сўнгги чиқишим учун бу боксчиларнинг барчасидан кўпроқ пул ишлаб топганман. Менинг чиқишим UFC учун сотилган чипталар ва пуллик трансляциялар бўйича рекорд ўрнатганди”, деб ёзди Макгрегор.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрь ойидан буён — салкам 7,5 йил давомида Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Германияда машина оломонни босиб кетди

Мангейм шаҳрида машина оломон устига ҳайдаган.

Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этган. Бу теракт бўлгани тахмин қилинмоқда.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроилдаги марказий автовокзалда отишма содир бўлди

Ҳужум оқибатда тўрт киши яраланган. Камида бир киши ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нью-Йорк ркдаги Таймс майдонида Зеленский ва Украинани қўллаб-қувватловчи намойишлар ўтказилди.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Американинг Blue Ghost космик кемаси Ойга қўнди

NASA хабарига кўра, АҚШнинг Firefly Aerospace компанияси томонидан ишлаб чиқилган Blue Ghost космик кемаси Ойга қўнишни амалга оширган.

Кема Ойнинг кўринадиган томонидаги Кризислар денгизи ҳудудида, Латрайл тоғи яқинида жойлашган ва у ерда 14 кун давомида фаол иш олиб бориши режалаштирилган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


4 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7даража илиқ бўлади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШ Украинани Россия Эронни қурбон қилишга рози бўлди – Аҳмадинажод

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШ ва Россияга келишувга эришгани, қурбонлар эса, Эрон ва Украина эканини маълум қилди.

“Менда аниқ маълумотлар бор. Россия ва АҚШ келишувга эришди. АҚШ Украинани қурбон қилишга, Россия эса Эронни қурбон қилишга рози бўлди. Эрон халқи сотилди. Мен юқори мартабали раҳбарларимизни огоҳлантираман, уруш хавфи бор”, деган у.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.

Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади.

Шундай экан, ҳурматли ота-оналар: Фарзандларингизга арзимаган шўхликлари учун тарсаки тушириб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига уларнинг бошини силаб, яхши насиҳат қилинг. Зеро, яхшилик бир кун албатта натижасини беради!


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Японияда мисли кўрилмаган ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда

Ивате провинциясидаги Офунато шаҳридаги ўрмон ёнғинлари кенгайиб 1800 гектарга яқин майдон кулга айланган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Трамп мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

“Бугун мен Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман. Бу муқаддас ой – рўза, ибодат ва жамоавий йиғилишлар давридир”, дейилади табрик аввалида.

АҚШ раҳбари Рамазон поклик ва эзгулик йўлида яшаш учун умид, жасорат ва илҳом олиш вақти эканини таъкидлаган.

“Ушбу Рамазон ойида мен барчангизга Худонинг чексиз марҳамати ва улуғ севгисини ёдга олиш билан ўтадиган қувончли кунларни тилайман. Худо сиз ва оилаларингизни ушбу муборак фаслда ўз паноҳида асрасин”, деган у.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Киви тез озишдаги парҳезлар учун ажойиб асосдир.

Калория миқдори паст бўлиб, унинг таркибида кўплаб минераллар ва витаминлар бор, асабийлашиш ва чарчоқни камайтиради, сув-туз балансини яхшилайди ва шу билан вазн йўқотишга катта ёрдам беради...


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Агар билмаган сукут этганда, одамлар ўртасида хилоф кам бўларди.

✍️ Имом Ғаззолий

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Риода жаҳонга машҳур карнавал парадларининг биринчи кечаси бошланди

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уругвайда тарих ўқитувчиси Президент бўлди.

Яманду Орси Мустақиллик майдонида амалдаги президент Луис Лакале Поудан Уругвай президентлик тасмасини қабул қилиб олган.

57 ёшли тарих ўқитувчиси бўлган Орси 2025-2030 йиллар давомида мамлакатни бошқаради.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook

20 last posts shown.