Олтиариқ туманида маҳалла раислигига сайловлар бошланди. Бугун туманидаги “Обод” маҳалласида фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.
Янги таҳрирдаги Қонунга кўра, маҳалла раислари 5 йил муддатга сайланади. Бу ўзгариш маҳалла бошқарувида барқарорликни таъминлаб, узоқ муддатли режаларни амалга оширишга имкон яратади.
“Обод” маҳалласидаги сайлов очиқ ва шаффоф муҳитда, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди. Номзодлар ўз дастурлари билан иштирок этиб, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ёпиқ-яширин овоз бериш йўли билан фуқаролар ўз номзодлари учун овоз бердилар.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi