ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot
Веб:сайт: www.oltiariq.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экошаҳарда илк бор Янги йил байрами тадбирлари ўзгача тароватда бошланди

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Бугун – Ялдо кечаси

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Vaksinalar bizni yanada kuchliroq qiladi.
Hurmatli ota-onalar farzandizgiz qaysi yoshda qanday vaksina bilan emlanishini bilasizmi? Emlash kalendarini saqlab oling va farzandingiz qanday kasalliklarga qarshi profilaktik emlov olayotganligini bilib oling!!!
Sanepidqo'mita Oltiariq tumani bo'limi axborot xizmati
https://t.me/sanepidqomita_Oltiariq


DIQQAT OGOH BO‘LING!!! Oziq-ovqat mahsulotlaridan zaharlanishlarning ichida juda og’ir kechadigan kasalliklardan biri botulizmdir.
📌Kasallikning klinik belgilari to’satdan boshlanib, bemor xastalik boshlangan vaqtini aksariyat hollarda aniq aytadi. Botulizm holsizlanish, bosh og’rig’i, og’iz qurishi bilan boshlanadi. Ba'zida bemorda ko’ngil aynishi, qayt qilish, bosh aylanishi kuzatiladi. Bundan tashqari, to’sh suyagi ortida og’riq kuzatilib, tez-tez kekirish paydo bo’ladi.
❗️ Kasallikka chalinmay desangiz bozorlar va aholi gavjum bo‘ladigan joylarda fuqarolar tomonidan uy sharoitlarida tayyorlanib, noqonuniy ravishda sotilayotgan, sifati kafolatlanmagan oziq-ovqat va konserva mahsulotlarini хarid qilmang!
Yuqorida ko'rsatilgan kasallik belgilari kuzatilsa zudlik bilan shifokorga murojaat qiling. Sanepidqo'mita Oltiariq tumani bo'limi axborot xizmati
https://t.me/sanepidqomita_Oltiariq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Адлия_хабари

Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Farg'ona 24
20.12.2024

Farg‘ona viloyati hokimi Xayrullo Bozorov boshchiligidagi delegatsiya qo‘shni Tojikiston Respublikasining So‘g‘d viloyatida bo‘lishdi.

https://t.me/Fargona_trk


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш
янги босқичга олиб чиқилади

“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

🔹кураш бўйича халқаро даражадаги малакали тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш;

🔹кураш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;

🔹курашнинг янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;

🔹кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилишни йўлга қўйиш;

🔹курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб бориш.

💼 Хориждаги дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига кўмаклашиш вазифаси юкланди.

✅ Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi


Ўзбекистон юк авиакомпанияси Венгрияда авиакомпания ташкил этишни режалаштирмоқда

Венгрия ОАВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг My Freighter юк ташувчи авиакомпанияси халқаро кенгайиш бўйича кенг кўламли режалари, жумладан, Венгрияда янги авиакомпания ташкил этиши ҳақида маълум қилган.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi


#Oltiariq_tumani
#Harbiy_vatanparvarlik
#Har_oyga_bir_jadid

✅Oltiariq tuman Al-Farg‘oniy nodavlat ta’lim muassasasi o‘quvchilari ishtirokida tumandagi Katput chegara qismida joylashgan 92-29 “d” harbiy qismida Ma’naviyat va ma’rifat markazi Oltiariq tuman bo‘linmasi tomonidan jadidlarning hayoti va faoliyatini o‘rganish, ular to‘g‘risida o‘quvchi-yoshlarga yanada kengroq tushunchalar berish maqsadida “Har oyga – bir jadid” loyihasi o‘tkazildi.
✅Tadbirda tuman hokimining chegara bo'yicha yordamchisi
M. Fayziyev,  Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi rahbari D. Usmonovlar ishtirok etib, jadid bobolarimizning mashaqqatli hayot yo'li yoshlarga ibrat maktabi ekanligi, vatanimiz taraqqiyotida jadidlarning o'rni beqiyos bo'lganligini ta'kidlab o'tdilar

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi


БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ

Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi


"Янги Фарғона" газетасининг 2024-йил 21-декабрь кунги 100-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 Фарғона делегацияси – Сўгд вилоятида: Чегараолди ҳудудлар раҳбарларининг навбатдаги минтақавий учрашуви;

🔷 Хитойда самарали учрашувлар давом этмоқда;

🔷 Мухими – оилани сақлаб қолиш;

🔷 “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадаллашди;

🔷 Ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганишлар олиб борилади;

🔷 “Мен молиявий саводхонман” танлови ғолиблари аниқланди;

🔷 Кибержиноятларга қарши курашиш – бугуннинг энг долзарб масаласи;

🔷 Дори воситалари: маҳсулот сифатли, нарх қулай бўлсин!

🔷 Пиротехника – хаёт учун хавфли;

🔷 8 нафар талаба – номдор стипендия соҳиби;

🔷 Орзулари осмон Шодиёна;

🔷 Заринанинг меҳр сабоғи;

🔷 Мубинахоннинг инновацион фаолияти.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мактабларимиздаги ўқувчиларнинг рекордлари — таълим тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун кучли рағбат бўлиб, бу Ўзбекистондаги ҳар бир бола ўз салоҳиятини юзага чиқариш ва умумий келажагимизга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлишини таъминлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🔔 Ўзбекистон “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида Марказий Осиёда 1-ўринда

📊 “Oxford Insights” ташкилоти эълон қилган “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага кўтарилди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни қўлга киритди.

✔️ Мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.


❗️Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланди.

Рейтингда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⏺Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

⏺Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

⏺Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

⏺Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

⏺Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

⏺Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
21 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/670286

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


#Iqtibos

HAMMASIGA QANDAY ULGURISH MUMKIN


🔖1. Rejalashtir. O‘zinga qulay qilib kuningni rejalashtir.

🔖2. Berilgan vazifani o‘sha kuni bajar. Ertaga qoldirma.

🔖3. Dam olishga vaqt ajrat. Shunda kuch tejab qolasiz.

🔖4. Jismoniy tarbiyani ham unutma. U kuchni saqlab qolishga yordam beradi!

🔖5. Ozoda bo‘l. Ish joyingni toza tut.

🔖6. Haftada bir marta taym-aut olib tur. Rejalaringga nazar tashla va ularni birortasini o‘tkazib yubormaganingni tekshir.

🔖7. Negativ odamlardan uzoq yur. U nafaqat o‘zini, balki boshqalarni ham kayfiyatini buzishga qodir.

🔖8. Internetga kamroq vaqt sarfla.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi

19 last posts shown.