#jarayon #xalqaro_hamkorlik #forum
Ўзбекистон ва Малайзия: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқдаБугун
“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми икки давлат мадҳиялари остида тантанали равишда очилди.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири
Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Малайзия Олий таълим вазири
Замбри Абдул Кадир сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасида олий таълим соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, томонлар истиқболда олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, академик мобиллик дастурларини ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар кўламини оширишни қайд этдилар.
Шундан сўнг форумнинг маданий қисми бошланди.
Ўзбекистон ва Малайзия санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига юқори кайфият улашиб, икки мамлакат маданиятини яқинроқ таништиришга замин яратди.
Ўзбекистон-Малайзия биринчи таълим форуми доирасида қатор сессиялар ташкил этилди. Жумладан, пленар ҳамда “
Яшил иқтисодиёт” ва туризм масалалари”, шунингдек “
Саноат инқилоби 5.0, сунъий интеллект ва метатехнологиялар” мавзуларига бағишланган сессияларда икки давлат учун долзарб бўлган илмий ва технологик масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Малайзия биринчи таълим форуми доирасида
икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova