Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Инсон қадри учун” кўрсатувининг навбатдаги сонида сўнгги етти йил давомида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети мисолида таҳлил этилди.
Кўрсатувда таъкидланганидек, ўқув жараёнларининг замонавийлаштирилиши, илмий тадқиқотлардаги ютуқлар ва халқаро ҳамкорликлар туфайли, ушбу университет нуфузли халқаро рейтинглар юқори ўринларни эгалламоқда. Таъкидланишича, университет миллий тадқиқот мақомига эга бўлганидан кейин янги таълим дастурлари жорий этилди, замонавий лабораториялар ташкил қилинди ва халқаро стажировкаларни кенгайтириш орқали талабаларнинг халқаро тажрибага эга бўлиш имкониятлари яратилди.
Шунингдек, дуал таълим тизими жорий этилиб, таълим ва амалиётнинг уйғунлиги таъминланди.“4+1” шаклидаги инновацион таълим дастурлари орқали талабаларнинг назарий ва амалий билимларини уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, университетда ташкил этилган Муҳандислик мактаби эса инновацион ёндашувлар ва стратегик йўналишлардаги илмий тадқиқотлар марказига айланди. Мактабда талабалар замонавий муҳандислик йўналишларида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари, сув ресурсларини бошқариш ва илғор технологиялар бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлишмоқда.
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova