Сенат Раиси аёл-раҳбарлар учун ўқув семинари қатнашчилари билан учрашув ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 28 январь куни республика ва маҳаллий ижро ҳокимият органлари, шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида раҳбарлик қилаётган аёллар учун ташкил этилган ўқув семинари иштирокчилари билан учрашди.
Учрашув давомида Т.Нарбаева Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш бўйича ташаббуслар, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва қонунчилик фаолиятидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат бошқаруви ва жамиятнинг турли жабҳаларидаги ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот давомида хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббусларни амалга оширишдаги имкониятларини ривожлантириш, мамлакатдаги ислоҳотлар ва сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, лидер аёлларнинг ушбу жараёнлардаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув чоғида долзарб масалаларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва қонуний ечим топиш, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик орқали ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар ўзаро мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиш имкониятига эга бўлишди.
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova