Forward from: O‘zLiDeP - Namangan
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ёшлар парламенти аъзоси Диёрбек Соаталиев ҳамда “Ёшлар қаноти” аъзолари ташаббуси билан 8-март Халқаро хотин –қизлар кунига бағишлаб байрамона тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Махмудов ҳамда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир Халиловлар сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан “олтин фонд” дея этироф этилган ёшларга берилаётган имкониятлар ва уларга яратилган шарт-шароитларни тўлқинланиб гапиришди.
Шунингдек, депутат Баҳодир Халилов “Ёшлар қаноти” аъзоларидан энг ташаббускор, энг фаол 10 нафар қизларни баҳор байрами 8 март байрами билан табриклаб, ўзининг байрам совғаларини улашди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ёшлар парламенти аъзоси Диёрбек Соаталиев томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган координатор қизларни ташшаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.