O‘zLiDeP - Namangan


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi
Namangan shahаr, Usmon Nosir ko'chasi, 7
📞Tel.: (+998 69) 223-10-20
E-mail: nm@uzlidep.uz
Web-site: uzlidep.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси сиёсий жиҳатдан етук, замон билан ҳамнафас бўлишлари керак. Шу мақсадда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши томонидан “Агробанк” АЖ Косонсонй туман бўлимидаги бошланғич партия ташкилоти ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот йиғилишида ЎзЛиДеПнинг стратегик мақсадлари ва партия фаолиятини янада кучайтириш йўллари ҳақида фикр алмашилди ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ва ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек йиғилиш давомида БПТ раиси этиб Турсунова Мадина сайланди.
Якунида БПТ фаоллари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар, ижтимоий тармоқларда ўзаро алоқалар, партиянинг жамоатчиликка хизмат кўрсатишдаги ўрни ва келгусидаги режалари тўғрисида аниқ мақсадлар белгилаб олинди.




✅ЎЗЛИДЕП Янги Наманган туман Кенгаши томонидан Янги Наманган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 13- оилавий поликлиникадаги бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

✅Шуни инобатга олиш керакки 15 нафар аьъзодан иборат бўлган БПТ сафи икки каррага кенгайиб, ишга янги қабул қилинган ходимлар ҳам партия аъзоси бўлиш истагини билдиришди. Бу шуни кўрсатадики ЎЗЛИДЕП томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ахолини рухлантириб, партиявийликни танлашдаги қарорини мустаҳкамламоқда.

✅Йиғилиш натижаларига кўра, БПТ раиси этиб И.Боймирзайев сайланди ва аъзолик гувохномаси топширилди.


ЎзЛиДеП Наманган туман Кенгаши томонидан туман Агро банк АТБдаги   бошланғич партия ташкилотида жорий йилдаги хисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.   Йиғилишда кун тартибидаги масалаларга хам эътибор қаратилди. БПТнинг 2025 йил учун наъмунавий янги иш режаси билан таништирилди.  Хисобот сайлов якунида БПТ раиси фаолияти кўриб чиқилди. БПТ  раиси этиб, С.Хайдаров  қайта сайланди.


#Аёллар_қаноти
#“БИР ДЕПУТАТ – ЮЗ АЁЛГА КЎМАКЧИ”
O’zLiDeP Аёллар билан ишлаш бўлими иш режасига биноан Уйчи туман Кенгаши томонидан “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман Кенгаши аппарат раҳбари С.Бозорбаева, Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Н.Мамадалиева ҳамда бир гуруҳ фаол аёллар иштирок этишди.
Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”да турувчи Собирахон Атаматова оиласининг ҳолати яқиндан ўрганилди.
С.Атаматованинг оиласида боқувчиси йўқ, 3 нафар фарзандни ўзи вояга етказиб, тарбияламоқда. Хонадонида 2 та тикув машинаси мавжуд бўлиб, тикувчилик билан шуғулланади, устоз-шогирд ананасини хам давом эттириб келмоқда.. Унуинг оиласи маҳалладаги намунали оилалардан.
Депутат Н.Мамадалиева бундай оилаларга ҳар соҳада кўмакчи. С.Атаматованинг шароитини яхшилаш, фаолиятини янаям ривожлантириш юзасидан бир қатор мутассаддилар билан келишиб олинди.
Учрашувда Собирахон Атаматованинг оиласига ёрдам бериш учун аниқ иш режалари ҳам ишлаб чиқилди. Жумладан, депутат Н.Мамадалиева оилага тикувчилик фаолиятини янада кенгайтириш ва табиий шароитда иш олиб бориш учун зарур воситалар билан таъминлашни таклиф этди. Шунингдек, маҳалладаги кўпгина аёллар учун касб-ҳунар ўрганиш, уларнинг тадбиркорлик маҳоратини оширишга ёрдам бериш мақсадида малака курсларини ташкил этиш режалаштирилди. Ушбу лойиҳа, шунингдек, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, уларни жамият ҳаётига фаол жалб қилишга, ва жамиятдаги барча соҳаларда уларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Ташкилотчилар оилаларнинг моддий ва маънавий ёрдамини таъминлаш орқали, маҳалла ва оилада барқарорликни сақлашни мақсад қилмоқда.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Dayjest

O'zLiDeP Namangan viloyati tuman, shahar Kengashlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar haftalik dayjesti

©️O'zLiDeP Namangan viloyati Kengashi matbuot xizmati


Kanalga ulanish👇
https://t.me/uzlidepnamangan




"Огоҳ бўлинг - Ис гази!": ЎзЛиДеП Поп туман Кенгаши депутатидан навбатдаги ташаббус!


⚡️ЎзЛиДеП томонидан амалга оширилаётган "Огоҳ бўлинг - Ис гази!" акцияси доирасида, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, айниқса ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган хонадонлар учун газ газини аниқловчи махсус датчикларни ўрнатиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу датчиклар газ ҳидини тезда аниқлаш ва хавфсизликни таъминлашда самарали восита бўлиб, одамларни жиддий хавфлардан ҳимоя қилади.


⚡️ЎзЛиДеП Поп туман Кенгаши депутати Усмонали Эсоналиев  ҳомийлигида Истиқбол маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар истиқомат қилувчи "Саховат уйи"да, газ ҳидини аниқловчи ускуналар ўрнатилди. Бу ишлар ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган аҳоли учун хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

⚡️Акциянинг асосий мақсади фақат газни аниқлаш эмас, балки ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга сифатли хизматлар кўрсатиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишдир.

⚡️Акция давомида, ЎзЛиДеП партиясининг депутатлари ва фаоллари аҳоли орасида бу каби чора-тадбирларнинг аҳамиятини тушунтириб, бевосита қатнашиб, фуқароларни огоҳлантириш ва хавфсизликни таъминлашга интилмоқда.



10 last posts shown.