Forward from: platforma.uz
Сиёсий тилга эҳтиёж
Бизнинг сиёсий элитамиз дунёда бўлаётган воқеаларга ниҳоятда эҳтиёткор ва баъзи ўринларда ўта ботартиб ёндашади. Бир ҳисобдан бу яхшидир, аммо ҳеч нарсага фикр билдирмаслик ҳам ғалати.
Дейлик, расмий сиёсатчиларимизнинг Украина масаласида гапирмаслигини яхши тушунамиз. Бироқ Украинани истисно қилган "тил" баъзан Ғазо ҳақида нималарнидир сўйлайди. Лекин яна бир таассуфли ҳолат: Кремлнинг сиёсий лисонига уйқашиб кетаётган "миллий забон"имиз минтақамизнинг Шимолдаги асосий актори имкониятларидан мосуво бўлган Яқин Шарқ-Суриядаги вазият ҳақида батафсил фикр билдиришдан ўзини тийиб туради...
Табиийки, бу ирода, сиёсий ироданинг аҳволини тамсил этиши мумкин бўлган кўрсаткичлардан бири... Лекин одамни иддаога чорлайдиган жиҳат шундаки, айни масалада аҳвол ҳаммада ҳам бундай эмас. Масалан, мустақилликни биз билан бирга қўлга киритган, биздан нуфус жиҳатидан анча кичик бўлган Озарбайжон бу борада хийла дадил. Риторикаси кескир ва чин маънода мустақил эканини урғулайди. Бокунинг сўнгги ҳаракатлари, айниқса, Қозоғистонда ҳалокатга учраган учоқ фонида кўрсатган жидду жаҳди Озарбайжон бугун ўтган асрда мажбурлаб киритилган большевиклар шнели остида эмаслигини кўрсатади...
Худди шундай, биз ҳам бугун бевосита неоколониализм ифори таралиб турадиган "постколониал" деган сиёсий истилоҳ таъсиридан чиқишимиз керак. Чунки биз аллақачон айни академик тушунчадан ташқаридамиз. Буни дунё тан олди. Энди ўзимиз ҳам ҳеч бир соҳада бировга қарам эмаслигимизни қалбан англашимиз керак бўлади.
Жаҳонга айтадиган гапимизни ўз манфаатимиздан келиб чиқиб ва эркин айтишга журъат топишимиз, "нозик мавзу"лар рўйхати ҳамда "дежурний" ҳимоячилар сафини кенгайтириш фойдали бўлади, бизнингча.
Негаки, ҳозир бирор ўрис депутати ёки зиёлиси бизга қарши гап айтса, ортидан уларга қарши дарров Алишер Қодир чиқади... Нима, мамлакатда ундан бошқа сиёсатчи йўқми, Робен Гудга ўхшаб фақат у олишиши керак?! Бутун бошли ТИВ ва бошқа ижтимоий-сиёсий институтлар нимага жим туришади?..
Хуллас, сиёсий тилимизни жуда бийрон бўлмасада, "ким"лигимизни кўрсатар даражада шакллантиришимиз бугун жуда муҳим. Чунки у дунёдаги ўрнимизни белгилашда муҳим воситадир.
@platformauzb