XOJAKENT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Bo’stonliq tumani “Xo’jakent” jome masjidi
Imom hatib: Murodxoja Shaxojayev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Fitrat.uz
Келинликка номзод шахснинг ҳуқуқ ва одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.

1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, Субайҳа бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг ҳадисини келтиришади. Унда «Қачонки нифосдан покланганда, совчилар учун зийнатланди» деган жумла бор. Бошқа бир ривоятда: «...сурма суртиб, хино қўйиб тайёрланди», дейилган.

2. Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.

3. Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли.
Бу – табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган гап.

4. Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никоҳланиш истагини билдиришга ҳақли.

قَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ وَلَدَتْ سُبَيْعَةُ الْأَسْلَمِيَّةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِنِصْفِ شَهْرٍ، فَخَطَبَهَا رَجُلَانِ أَحَدُهُمَا شَابٌّ وَالْآخَرُ كَهْلٌ، فَحَطَّتْ إِلَى الشَّابِّ، فَقَالَ الشَّيْخُ: لَمْ تَحِلِّي بَعْدُ، وَكَانَ أَهْلُهَا غَيَبًا وَرَجَا إِذَا جَاءَ أَهْلُهَا أَنْ يُؤْثِرُوهُ بِهَا، فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ r، فَقَالَ: قَدْ حَلَلْتِ فَانْكِحِي مَنْ شِئْتِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.

«Умму Салама айтадилар:

«Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол: «Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», – деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди. Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот: «Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», дедилар» (Молик ривоят қилган).

Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар

Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари зарур.

Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди, жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икковлари учрашмоқчи бўлсалар, фақат маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Никоҳдан олдин икковлари холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

"Бахтиёр оила" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Forward from: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
⚡️RASMIY XABARNOMA

🔰 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda Respublika hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro'yxati

📆 2025-yil 8-yanvar holatiga ko‘ra


❗️Hurmatli fuqarolar!

Qadrli ota-onalar va yoshlar!


📌 Diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizm tuzog‘iga tushib qolishdan doimo saqlaning. Ular hayotingiz va orzularingizni barbod qilishiga aslo yo‘l qo‘ymang.

❌ Sud tomonidan taqiqlangan internet manbalardan yiroq bo‘ling.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Тавоф қилиш асосан ҳаж ёки умра ибодати вақтида Каъба атрофида етти марта айланиш билан адо қилинади. Бундан ташқари вақтларда ҳам Масжидул Ҳаромда бўлган зиёратчилар тавоф билан машғул бўладилар, чунки тавоф Каъба ёнида бўлган инсон учун намозга тенг ибодатдир. Ушбу ибодат соат мили айланишига тескари шаклда амалга оширилади.
Бу бир нечта илмий сабаблар билан мувофиқ келади:
1 Қон инсон танасида соат милига тескари йўналишда айланади;
2 Атом электронлари ядро атрофида соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
3 Ой ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
4 Ер ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
5 Ер Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
6 Қуёш системаси сайёралари Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
7 Қуёш ва бутун қуёш тизими галактикада соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
8 Барча галактикалар фазода соат милига тескари ҳаракатланади.
Бундан маълум бўладики, биз ҳам Каъбани тавоф қилганимизда бутун олам билан бир йўналишда ҳаракатланамиз.
Биз ҳам Каъба атрофида Одам алайҳиссаломдан тортиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган тарзда айланамиз.

https://t.me/murodxoja_domla




Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки ҳафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.

Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди.

Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.

Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.

Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...

Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан:
— Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман, — дебди.

https://t.me/murodxoja_domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Ҳадис
• “
Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради.
• Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган.
• Шунинг учун сура “
Духон” деб номланган.

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
• “
Ким кечаси Духон сурасини ўқиса,
• Етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар.

Имом Термизий, Имом Байҳақий роҳимаҳумаллоҳ ривояти


https://t.me/murodxoja_domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Assalamu alaykum va rohmatulloh!Juma ayyomi barchangizga muborak bolsin! Muhtaram azizlar bugungi juma namoziga Xojakent masjidiga tashrif buyuruvchilar sizlardan iltimos avtoulovingizni masjiddan uzoqroq mahallalarga qoyib kelishingizni soraymiz.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚИЁМАТДА ОМОНЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/1YgkZv0Pli0?feature=shared


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар».
Имом Табароний ривояти.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/murodxoja_domla

18 last posts shown.