Mehrob.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


МЎМИНЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ

“Албатта Парвардигорларидан қўрқиб, хавфда турувчилар, Парвардигорларининг оятларига имон келтирганлар, Парвардигорига ширк келтирмайдиганлар, шунингдек, садақаларини (қиёматда) Парвардигорга қайтувчи эканларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар, айнан ўшалар яхшиликларни қилишга шошурлар ва унда ўзиб кетувчидирлар. Биз ҳеч бир жон (эгаси)ни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат ҳақни сўзлайдиган битик бор-дир. Уларга ноҳақлик қилинмас”
(Мўминун, 57–62).

Бу оятларда мўминларнинг баъзи сифатлари баён этилган. Бундай сифатга эга мўминлар савобли амалларни кўп бажаришса-да, Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, янада кўпроқ солиҳ амаллар қилишади. Ибн Касир айтади: “Оятда сифатлари келган мўминлар имонда собитқадам, эҳсон ва солиҳ амаллар қилишади, Aллоҳ азобидан қўрқишади, амалларининг қабул бўлмаслигидан xаво-тирда бўлишади”.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Мўмин киши ҳам яxши ишларни қилади, ҳам xавотирда бўлади. Кофир эса ҳам ёмон ишларни қилиб яна бeғам, бeпарво юради”.

Ҳазрат Oйша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Аллоҳнинг расули, бу оятда зикр қилинганлар ўғирлик, зино қилганлари, ароқ ичганлари учун Аллоҳдан қўрққан бандаларми”, деб сўраганларида, у зот алайҳиссалом: “Эй Сиддиқнинг қизи, йўқ, улар намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, садақалар бeрадиган, лeкин Aллоҳ таоло азобидан қўрқиб, хавотирда турадиган бандалардир”, дeдилар (Имом Аҳмад ривояти).

Ривоятларда улуғ инсонлардан бирлари замондошларига: “Биз шундай улуғларни кўрганмизки, уларнинг савобли амалларимиз қабул бўлармикин, дeб қўрқишлари бизларнинг қилган гуноҳларимиз оқибатидан қўрқишимиздан кўра кучлироқ эди”, дейилади.

Aллоҳ таоло азобидан қўрқув, мустаҳкам имон, ҳар ишни Aллоҳ розилиги учун бажариш сифатларига эга бўлган ҳолда яна огоҳликни бўшаштирмаслик мўминларга xос фазилатдир. Ушбу мақом ва мартаба сиддиқлар эришадиган энг юқори даражадир.

Аллоҳ таоло ҳеч бир банданинг зиммасига тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди. Ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам банданинг номаи амалида битилади ва унга яраша мукофот ё жазо берилади.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
@mehrob_uz


Ушбу умматнинг солиҳлари ҳар бир муҳим ишни бомдод намозидан кейин бошлашга ҳарис эдилар. Бунда бомдодни ўтказиб юбормасликни мақсад қилар эдилар. Чунки унинг вақти қисқа. Тонгнинг баракасидан умид қилар эдилар. Қолаверса, намозларида бошлаётган ишлари учун Аллоҳдан ёлвориб ёрдам сўрар эдилар. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу доим жангга бомдод намозидан кейин кирар эдилар. Машҳур мусулмонлар саркардаси Юсуф ибн Тошфин раҳимаҳуллоҳ Залақо воқеасида мусулмон аскарлар билан бомдод намозини адо этганидан сўнг жангга кирган эди. Қутз раҳимаҳуллоҳ Айнул Жолутда бўлиб ўтган мўғулларга қарши жангга бомдод намозидан кейин киришган. Улар ишларини тонгги соат бешга ёки тонгги соат олтига ёхуд еттига белгиламаганлар, балки ишларини бомдод намозига боғлиқ ҳолда режалаштирар эдилар. Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

💐 Хайрли тонг! 💐

Кунингиз барокатли бўлсин!


🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz

38k 2 2.6k 260

ИККИ ҲАҚ

«Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага етиб келади. У қайлула (яъни бомдод намозидан кейин) қилиш вақтида келибди ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлса керак, деб ўйлабди-да, масжидга борибди. Қараса, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу масжидда экан.
Халифа унга: “Агар кундузи дам олсам, раъият ҳаққини зое қиламан. Мабодо кечаси ухласам, Аллоҳ таолонинг ҳаққини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай ухлаб дам оламан”, дебди».

“Одил халифа” китобидан
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
13.04.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;


"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.
@mehrob_uz


Бугун куч-қувватинг бўлиши мумкин. Лекин, унутма, вақт ҳамма нарсадан кучлидир!
@mehrob_uz


Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими?

Савол: Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби “Аёл оёғининг тўпиғидан пастки қисми авратми ёки аврат эмасми?” деган масалага боғлиқ.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг кўпчилиги далилларни ўрганиб чиқиб: “Аёллар оёғининг тўпиқдан пасти аврат эмас” деган хулосага келганлар. Жумладан, бу масалани Имом Насафий “Канз ад-дақоиқ” китобида ва уни шарҳлаган Ибн Нужайм ва Зайлаийлар, Имом Марғиноний “Ал-Ҳидоя” китобида, Имом Мавсилий “Ал-Ихтиёр” номли китобларида зикр қилганлар.
Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий “Ал-Жавҳара ан-наййира” китобида: “Саҳиҳ сўз – тўпиқдан пасти қараш ва ушлаш тўғрисида авратдир, намоз масаласида аврат эмас (яъни номаҳрамни тўпиғидан пастини ушлаш ва шаҳват билан қараш жоиз эмас)”, деганлар. Имом Қозихон эса: “Тўпиқдан пасти ҳақида икки хил ривоят бор. Тўғрироғи, тўпиқдан пастнинг тўртдан бири очилиши намозни бузади”, деганлар.
Хулоса ўрнида кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра, аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz


Камгаплик – маломатдан энг узоқлаштирувчи сифат.

Изоҳ. Кам гапирган киши маломатдан узоқ бўлади. Чунки унинг сукути кўп. Сукут учун жавоб бериш эса гап учун жавоб беришдан осонроқ. Камгапликнинг зидди сўзамолликдир. Сўзамолликда хатар бор, жим юришда саломатлик. Шунинг учун жим юришнинг фазилати улкан. Албатта, жим юриш қуруқ сукутдан иборат феъл эмас. Унда охират ғами, давомли вазминлик, тафаккур учун имкон, зикр, ибодат жамланган. Жим юрган инсон бу дунёда сўзлар чарчоғидан, Охиратда у сўзлар учун ҳисоб беришдан халос бўлади. Оллоҳ таоло дейди: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят).

Гап тўрт хил бўлади: фақат зарардан иборат ёки фақат фойдадан иборат ё зарар ва фойдадан иборат ёхуд зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ гап. Фақат зарардан иборат гапдан сукут қилиш лозим. Зарари ва фойдаси бор гапдан ҳам тийилган маъқул, зараридан сақланиш учун. На фойда, на зарари бор гап керакмас, ортиқча юмушдир. Унга машғул бўлиш вақтни исроф килишдан, айни зиёндан бошқа нарса эмас. Демак, тўртнинг учи соқит бўлди, бири қолди. Аслида ҳамма хатар мана шу бирда. Оллоҳ асрасин, ўша тўртнинг бири, яъни фақат фойдадан иборат гапга риё, сохталик, ғийбат ва ҳакозо тил офатлари аралашса, нима бўлади? Фойда билан зарарнинг чегараси махфийлашиб, инсон хатарлар ичра қолмайдими?!

Абдуллоҳ ибн Суфён отасининг шундай деганини ривоят қилади: «Эй Оллоҳнинг расули! Менга Исломдаги шундай бир иш ҳақида хабар берингки, бу ҳақда Сиздан бошқасидан сўрамайин. Оллоҳга иймон келтирдим, дегин. Сўнг тўғри бўл, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Нимадан сақланай, эй Расулуллоҳ? – дедим. Шунда Расулуллоҳ қўли билан тилларига ишора қилдилар» Термизий ривояти.

Сафвон ибн Салимдан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу – жим юриш ва гўзал хулқ!» Муттафақун алайҳ.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Мўминнинг тили қалбида. Агар бирор нарсани гапиришни хоҳласа, қалби билан ўйлайди, сўнг тилига чиқаради. Мунофиқнинг тили қалбидан ташқарида, хаёлига келган нарсани тилига чиқаради, қалби билан ўйламайди» Хароитий ривояти.

“Унвонул баён”дан.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
@mehrob_uz




70. Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик.
Аллоҳ таоло борлиқдаги турли-туман мавжудодларни бир-биридан афзал қилиб яратган зот. Ана ўша зот ушбу ояти каримада одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бермоқда:
«Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик».
давомни ўқинг...


Мўминнинг шарафи

عن سهل بن سعد الساعدي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: « أتاني جبريلُ عليه السَّلامُ فقال : يا محمَّدُ ! عِشْ ما شئتَ فإنَّك ميِّتٌ ، وأحبِبْ من شئتَ فإنَّك مفارقُه ، واعمَلْ ما شئتَ فإنَّك مجزِيٌّ به ، ثمَّ قال : يا محمَّدُ ! شرفُ المؤمنِ قيامُه باللَّيلِ ، وعِزُّه استغناؤُه عن النَّاسِ».

Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Жаброил алайҳисалом келиб айтди: "Эй Муҳаммад, қандай хоҳласангиз (шундай) яшанг. Албатта, вафот этасиз. Хоҳлаганингизни яхши кўринг, албатта, ундан айриласиз. Хоҳлаган амалингизни қилинг, албатта, мукофотини оласиз. Эй Муҳаммад! Мўминнинг шарафи тунни бедор ўтказишидадир. Азизлиги одамлардан беҳожат бўлишидадир", – дедилар».

Имом Табароний ривояти.
@mehrob_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Асссалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


🌙ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛ-МУТОЙИБАЛАРИ

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларга қараганда кўп ҳазил-мутойиба қиладиган ва хушчақчақ зот эдилар” (Имом Табарий ривояти).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаганда доимо табассум билан гапирардилар” (Муснади Аҳмад).
Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаҳқаҳа отиб кулмаганлар. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқариб қаттиқ кулмаганлар, балки у зотнинг кулгулари табассум эди” (Имом Молик ва Имом Табароний ривояти).
Мурра розияллоҳу анҳунинг отаси айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ кулги келса, муборак кўллари билан оғизларини беркитиб олардилар” (Канзул уммол).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
12.04.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи «Маънавият» деб аталади.

Ўткир Ҳошимов
Каналга аъзо бўлиш: 👇
@mehrob_uz

69k 0 737 703

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«АГАР ФИТНАЛАР ВОҚЕ БЎЛСА:

– суннатни маҳкам тутинг;
– жим туришни лозим тутинг;
– сизга алоқаси бўлмаган ишга қизиқманг;
– бирор мушкул иш тушса, Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳавола қилинг;
– тўхтанг ва: "АЛЛОҲ БИЛУВЧИДИР!" денг!»

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Juma muborak!


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

421k 19 28.4k 333

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

92k 0 2.3k 128
20 last posts shown.