Дангаса продюсер & сунъий интеллект


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Экспертларга арзон мини махсулотлар тизимини қуриш орқали мижозларни бепул олиб келишга ёрдам бераман.
Рекламада пул йўқотмай хохлаганизча мижозга эга бўласиз. Қайта сотувлар билан даромадни камида 8 баробарга оширасиз.
Мурожаат учун @otabektmuz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


40 миллион евро ва Абдуқодир Хусанов

Йўқ, футбол хақида ёзмоқчи эмасман. Хотя бу йигит ва унинг ютуғи хақида кўпчилик ёзди.

Биз учун ўта йирик трансферни бошқа жихатини очиб бермоқчиман.

Қаердан футболда бундай маблағлар? Нима мақсадда улар катта пулларга истеъдодли футболчиларни топиб сотиб олишади? Буни ортида нима туради?

Қани бир кўрайликчи.

Хамма гап битта оддий нарсага бориб тақалади: одамлар вақти чоғликни яхши кўришади.

Футболни асл мохияти нима? Тўғри, вақти чоғлиқ. Хиссиётларни жунбушга келтирадиган томоша.

Икки тараф жидди жахд билан рақибини мағлуб қилишга қаратилган олишуви. Қанчалик бу олишув қизғин бўлса, шунчалик яхши.

Тасаввур қилинг, 1.5 соат одам телевизорни олдида ўтириб бақир чақир қилиб, парни, тўпланиб қолган тарангликни чиқаради, ёзворади.

Бу жуда катта саноат. Вақти чоғлик саноати. Голливуд блокбастерларини ишлаб чиқишга ўхшаган. Шунинг учун хам ТОП актёрлар Голливудда бир неча 10 лаб миллион доллар гонорар олишади.

Ролни зўр ўйнаб, одамларни жалб қила олгани учун.

Абдуқодир Хусанов хам кучли истеъдод, махорат эгаси. 1.5 йил давомида, "Ланс" клубига ўтгунча, махоратини кунига камида 4 маротаба бўладиган машғулотларда сайқаллаган.

Нимага «Ман сити» у учун шундай катта маблағ сарф қиляпди?

Чунки Абдуқодир аудиторияни жалб қиладиган КОНТЕНТ таъминлай олишига ишончи комил. Ха, Абдуқодир Хусановни ўйини футбол клуби учун КОНТЕНТ хисобланади.

Мухлисларга, томошабинларга узатиладиган.

Миллионлаб одамларни бундай контенти, ўйини билан жалб қила олган «Манчестер Сити» уни бир неча баробар кўпроқ бўлган даромадга айлантира олади.

Реклама билан, спонсорлар пулларини жалб қилиш билан. Ўйинларга билетлар сотиш билан. Ўйинларни трансляция қилиш, узатиш хуқуқларини сотиш билан.

Демак, бундай пуллар аслида мижозларни жалб қилиб уларни ушлаб қоладиган КОНТЕНТ беришга қодир бўлгани учун тўланган.

Бундан яхши бир хулоса чиқади.

Ўша клуб маркетингини, даромад қилишини доимий вақти чоғлик беришга қуряпди. Голливуд кино саноати хам шунга қурилган.

Чунки одам учун хиссиётлар жунбушга келиши, тарангликни ечилиши ўз ўрнида фойда. Пул тўлашга арзийдиган.

Мана шу жихатни олиб, сотувларингизга вақти чоғликни албатта киритишингиз керак.

Яъни, аудиториянгизга, обуначиларингизга контентда вақти чоғлик беришиз керак.

Ўшанда улар зерикмайди, сизни ташлаб кетмайди, таклиф қилган нарсаларингизни сотиб олишади.

Буни қандай амалга ошираман деяпсизми?

Тайёр қўлланмам бор. Унда вақти чоғлик, фойдали ўргатиш ва давомида сотув қўшилган 10 хил турдаги матн ишлаб чиқиш ўргатилган.

Ғояларни қаердан олиб, юқорида айтилган тартибда ёзиш структурасигача.

Тайёр мисоллари билан. Тўғри қўлласангиз, натижа беришига аминман.

Чунки битта матнни ўзидан иқтибос олиб ёзилган пост бир экспертга 2 миллион сотув олиб келган. 500 минглик 4 та консультация сотган. Тахминан 2 минг обуначиси бор каналда.

Қўлланма керак бўлса, пастдаги тугмани босинг ва очилган ботда айтилган ишларни бажаринг.

Қўлланма нархи 67 минг сўм. Доступ доимийга. Ишлатаверасиз.

Отабек "футбол учун хам яхши контентлар керак" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Қўлланмани олиш учун пастдаги тугмани босинг 👇


Сотувларни 2 баробар ошириш

Бу постни Case study қилмоқчиман. Ўзимча. Қандай бўлишини билмайман. Хулоса сиздан.

Даромадни кўпайтириш хақида кўп гапираман. Уни турли хил йўллар билан амалга ошириш мумкин:

1. Офферингизни кўпроқ одамларга кўрсатиш.

Кўпроқ одамлар шундай харакат қилади. Савдо кўпроқ бўлсин деб кўпроқ реклама сотиб олади.

2. Сотув воронкани сайқаллаш.

Яъни, мижозингиз махсулотингизни сотиб олгунча босиб ўтадиган йўлини яхшилаш керак. Бундай қилсангиз, рекламага сарфларни кўпайтирмасдан хам даромадни ошира оласиз.

Мисол учун бир воқеа:

Устозимда бўлган холат. Бир эксперт билан "Хом тортлар" онлайн курсини сотишган.

Яъни, одатий холатда печкада пиширилмайдиган тортлар. Музлатиб тайёрланади. Мева чева, шунга ўхшаш нарсалардан.

Хуллас калом, сотув "тўғри овқатланиш, витаминларга бой, семиртирмайдиган ширинликлар" ва шунга ўхшаш маънолар билан амалга оширилган.

Ўзига яраша сотувлар бўлган.

Лекин бир нечта поток ўқиб чиқгандан кейин продюсер ва эксперт тахлил ўтказишган: нима сабабдан ўзи одамлар курсимизни сотиб олишяпди экан?

Ва ўзлари учун Американи кашф қилишган!

Жавоб берган одамларни ярмидан кўпи уйида печкаси, духовкаси йўқлиги сабаб бу курсни сотиб олишларини айтишган.

Продюсер ва эксперт мана шу холатга тушишган 😱.

Чунки бу нарса уларни хаёлига хам келмаган.

Қаранг, мижозларни ярмидан кўпи нима сабаб сотиб олишганини аниқлаганидан кейин, шулар асосида рекламалар юритса, вебинарда шу нарсага урғу берса, сотувларга таъсир қиладими?


АЛБАТТА!

Сотувлар бўлмади деганда 2 баробарга ошган бўлса керак менимча. Рекламага сарфни кўпайтирмай.

Нима демоқчиман?

Сиз курс ёки консультация ёки хизматингизни сотсангиз, ўзингизга хос тўхтамлар, тасаввурларингиз бор. Шунга қараб сотувларизи қурасиз.

Бу тўхтамлар, маънолар мижозники билан бир хилми? Ишончингиз комилми?

Ана, иккиланиб қолдизми?

Шундай экан, хамма нарса мижозингиз сизга қайси муаммосини ечими учун пул тўлашга тайёр эканликларини аниқлашда.

Юқоридаги мисолда айтилгандай, одамларни кўп қисми соғлом десертларни тайёрлаб ейишга эмас, духовкаси йўқ холатда десерт тайёрлай олиш учун пул тўлашган.

Одатий тортларни пишира олмаслик проблемасини хал қилиш учун.

Сиз-чи, мижозингизни қайси муаммосини хал қиладиган ечим сотяпсиз?

Сотувларингиз пастроқ бўлса, катта эхтимол билан хозир тушунтириб берган нарсамни хали аниқлаб олмагансиз.

Даромадни ошираман, сотувларимни кўпайтиришим керак десангиз, пастдаги тугмани босиб, ботимга ёзинг.

Ўзим жавоб бераман. Вазиятингизни кўриб чиқиб, хулосамни бераман.

Отабек "тортларни холодильникда хам пиширса бўлади" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Савол бериш учун тугма пастда👇


Мана шу битта нарсани ўзлаштириб олсангиз, сотувларингиз 180° га ўзгариб кетади

Кўпчилик маркетинг, сотувларни махсулотдан аудиторияга кўприк қуриш деб билади.

Аслида эса хақиқий маркетинг ва сотувлар аудиториянгиздан махсулотга қараб кўприқ қуриш.


Шу сабабдан битта нарсани доим такрорлайвераман — онлайн махсулотингиз, консультацияларингиз сотувини потенциал мижозларингиз муаммолари атрофида қуринг.

Махсулотингиз атрофида эмас. 🧐

Отабек "зўр сотувлар пойдевори — одамлар сизга қайси муаммоларини ечиб беришингиз учун пул тўлашга тайёр эканларини аниқлаб олишда" Матбабаев

© @matbabaev_marketing


Рақобатчилардан қўрқаманми?

Бир оз аввал рақобатдан қонаб ётган бозор хақида ёзган эдим. Бозорда крутой ўйинчилар бор, менга нон йўқ деган нарсани кўриб чиқамиз.

Ортга қарасам, анча ишлар қилганман. Ўша ишлар хам тажриба.

Мисол, 13 йилча бўлибди, Питерга бориб саломатлик йўналишидаги бизнесимни қураман деганман. Тармоқли маркетингда.

Устозларим Россиялик эди. Чақиришган. Бордим.

Аввалига менга офисни топшириб кетишди. Савдо сотиқ қилдим. Иш хақи хам бериб туришди.

Унча мунча одамлар келиб қолса, ўзим сотганларимни шахсий айланмамга қўшар эдим. Иш йўлига тушди, даромад келяпди. Хотиржамман.

Комфорт зона дейдику.

Кейин устозларим, оила эди улар, аста секин офисда ўзимиз ишлаймиз, ўғлим юритади дейишни бошлади.

Хуллас, менга тўғри тушунтиришди.

Умуман олганда уларни айбламайман. Чунки Питерга тармоқ қургани борганман.

Бургутларни биласизми? Полапони учмаса, аввал инига солинган патларни олиб қўйишади. Дискомфорт хосил қилишади. Инда.

Кейин майда шохчаларни олишади. Индаги қулайликни йўқотиб. Ўшанда хам полапон инига ёпишиб олса, итариб чиқаришади индан.

Баланд қоядан қулаётган полапон иложи йўқ қанотларини ёзиб тирик қолиш учун учади.

Мени хам офисдан суриб чиқаришди 😅

Учишга мажбур бўлдим.

20 та каталог сотиб олдим. 20 та яна эски каталогларни қўишб олдим. Офисдан.

Питер катта шахар. Тактика сифатида ўзимни сотувга урдим. Йирик сотув марказларида русларга каталог тарқатишни бошладим.

Статистикага ишлашни бошладим. Кунига 20 та каталог тарқатаман, дўконма дўкон юриб. Эртасига уларни йиғаман. Каталогни кўрганларга сотув қилишга уринаман.

Яна 20 та янги жойга тарқатишим керак. Бу дегани ойига камида 600 та контакт. Ётоғимга кечаси 11 ларда қайтадиган бўлдим.

1 чи ой натижалари бўйича 500 доллар топдим. Нольдан. Кўчага чиқиб. Питерда. Бегона жойда.

Бизни "қоравойлар" деб қабул қиладиган бозорда.

Питерда яқин 5 миллион ахоли бор, адашмасам. Бўлмади деганда 1000 та одам мен хамкорлик қилган компания билан ишласа керак.

Лекин ана шундай бозорда статистикага ишлаб ва бу учун каталог тарқатиш услубини танлаб хам бозорни ўзимга буришни бошлаганман.

Бу учун аввал стратегия ва тактикалар бўйича режа керак. Кейин уларни хаётда, амалда қўллашни бошлаш керак. Токи керакли рақамларни олмагунча харакатдан тўхтатмаслик мухим.

Мана шундай синовдан ўтган услубни аниқлаб олсангиз бўлди.

Энди бозорда рақобатчингиз кўпми, озми — сизга фарқи бўлмайди. Бозорни бир чеккадан ўзингизга қаратиб кетаверасиз.

Бу онлайнда хам ишлайди.

Курсингиз борми сотиладиган, ёки консультациями — фарқи йўқ.

Энг асосийси — бозор, яъни одамлар қайси ўта оғриб турган муаммосини ечими учун пул тўлашга тайёрлигини аниқласангиз бўлди.

Бир бошдан бозорни ўзингизга бураверасиз. Майдонда кучли рақобатчилар борми, ёки йўқми — ахамияти бўлмайди.

Ўткир оғриғи бор бозор қисмини аниқлайсиз, уларга мос ечим такилиф қиласиз. Бозорни олаверасиз.

Тўғри, буни айтиш осон. Ўзига яраша қадамлари, нозик томонлари бор.

Шу ишни амалга ошириш қизиқ бўлса, уни қандай амалга ошираман десангиз, пастдаги тугмани босиб ботимга ёзинг.

Вазиятингизни кўриб чиқиб, ёрдам бера оламанми йўқми айтаман.

Отабек "рақобатчилар бор бўлган бозорни ўзингизники қилиб олиш қийин эмас" Матбабаев 😉

© @matbabaev_marketing

Менга мурожаат қилиш учун пастдаги тугмани босинг 👇


Бир зумдаги маркетинг:

Хали президентлиги бошланмаган Трамп блок бўлган Тик Токни ишлашини хал қилиб берди. Америкада Тик Ток иши тикланди.

Америкда яна анча одам Трамп тарафга ўтган бўлса керак 😉

© @matbabaev_marketing

Отабек "хар қандай вазиятни ўз фойдангизга буришни имкони бор" Матбабаев


Тик Ток блокланди! Буни сабаби нима?

Эшитган бўлсангиз керак, Америкада Тик Ток иловаси очилмаяпди экан. 170 миллион фойдаланувчи бир вақтни ўзида бу иловадан махрум бўлди.

Нимага Америка уни блоклади?

Бир оз вақт олдин Америка Тик Токни сотиб олишга харакат қилди.

Бу Илон Маск Твиттерни 44 миллиард долларга сотиб олиш холатига ўхшайди.

Лекин Тик Ток Америкага сотилмади.

Демак асл гап блокланишида эмас, сотилмаганида. Сотиб олмаганидан кейин Америка Тик Токни блоклади.

Хў-ў-ўп, нима учун Илон Маск Твиттерни сотиб олди? Нима мақсадда Америка Тик Токни олмоқчи бўлди?

Хамма гап иловаларга обуна бўлиб, уларни кузатадиган одамларда. Яъни трафикда.

Ўзингиз яхши биласиз — трафик бу 21 асрнинг нефти.

Хамма блогерлару, онлайн ва офлайн даромад қиладиганлар унга кўпроқ миқдорда эга бўлишни хохлайди.

Ким нима деса хам, ўзи трафикни 3 хили бор холос:

1) сиз эга бўлган трафик

2) сиз назорат қиладиган трафик

3) сиз назорат қила олмайдиган трафик

Учинчисидан бошлайман. Назорат қила олмайдиган трафик бу кимдир мени постимни қаергадир репост қилса. Ёки профилимни, каналимни отметка қилиб эслаб қўйса.

Мана шу назорат қилинмайдиган трафик. Кимдир кўради каналимни, кимдир кўрмайди. Буни умуман бошқара олмайман.

Уларни ўзимга йўналтира олмайман.

Лекин бу трафикни ўзимники қилишни хохлайман. Аммо буни амалга ошириш инструментлари менда йўқ.

Эга бўлган трафикингиз. Бу энг мухим трафик тури. Бу жамики сизни майдонингиздаги обуначилар. Телеграм каналингиз, ботингиз, Инстаграмдаги профилингизга обуна бўлганлар.

Ютубингиз бўлса, ундаги обуначиларингиз. Бу трафикни энг зўр томони бор.

Сиз уларга хохлаган вақтда хохлаган нарсангизни таклиф қилиб сота оласиз. Бунга маблағ сарфламасдан.

Фейсбук Воцапни сотиб олганда, 1 миллиард долларни шу учун тўлаган. Илон Маск хам 44 миллиардни Твиттерни трафикига эга бўлиш учун тўлади.

Бундай трафикни қандай ққилиб барпо қилиш мумкин? Трафикни кейинги тури ёрдамида 👇

Сиз назорат қила оладиган трафик. У хали сизники эмас, лекин уни сиз йўналтиришингиз мумкин. Қаерга юришни кўрсатиб.

Фейсбукдан реклама сотиб олиш мисол. Телеграмдаги таргет реклама. Каналларда, блогерларда реклама сотиб олиш.

Бу трафикни энг катта муаммоси — қанча кўпайтираман десангиз, шунча кўпроқ сарф қиласиз.

Шунинг учун хам Америка Тик Ток трафикини ўзиники қилмоқчи бўлди. Лекин бунга эриша олмагач, уни умуман ўзини худудидан кесиб қўйди.

Бу энди бошқа масала. Вазиятни кузтаиб турсак билиб оламиз.

Юқоридагиларни сизга нима мақсадда ёздим?

Базангизни, эга бўладиган трафикингизни доим ўстириш керак. Бундаги энг асосий қоида — имкон қадар арзонроққа сифатли трафикка эга бўлиш.

Яъни мақсадли аудиторияни олиб келиш.

Телаграм таргетига рекламамни юритяпман. Бир экспертни каналига хам ўзимни услубимда реклама юритяпман.

Йўналишим мураккаброқ бўлгани сабаб 1 та обуначи 1000 - 2000 сўм атрофида айланяпди. Маркетинг нишасида бу ажойиб натижа. Ўзимдан қиёс.

Чунки Фейсбукдан каналимга одам олиб келганимда 5000 сўм атрофида айланган. 1 та обуначи.

Экспертни каналига олиб келинаётган трафик эса 1000 сўмдан хам арзонга тушяпди. Мақсадли обуначи.

Хеч қандай ботлар ва кераксиз аудиторияни қуйиб берилмасдан.

Чунки Телеграм таргет рекламасидан ботлар келмайди.

Телеграм каналингиз борми? Унга сифатли аудитория олиб келмқоқчимисиз? Пулингизни оптимал ва йўқотмасдан ишлатиб?

Телеграмдаа таргет реклама бўйича саволлар бўлса, патсдаги тугмани босинг ва саволингизни ёзинг. Очилган ботга. Ўзим жавоб бераман.

Отабек "назорат қиладиган трафикни ўзингизники қилиб олишдан кеч қолманг" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Пастдаги тугмани босинг, бот очилади 👇


Бу постни ўқимасангиз бўлмайди

Бир нечта лойиха билан ишлашдан ташқари, чет эл маркетологлари ишларини, воронкаларини, сотувларини ўрганиб бораман.

Бизнесингиз йўқ бўлиб кетмаслиги учун уни қандай принцип асосида қуришни гаплашамиз. Имкон қадар оддийроқ тушунтираман.

Мураккаброқ мавзу бўлса хам.

Мустахкам ва синиб кетмайдиган бизнес модель хақида. Бизда кўпчилик бу ишни қилмайди.

Бизнес минусга кириб кетмаслиги, дом фойда келтириши учун унда 2 та нарса бўлиши керак:

1. Тўхтамасдан бизнесингизга янги мижозларни олиб келиш керак. Бу бизнесни фронтенди, ташқари томони дейилади.

2. Келган мижозлар бизнесингиз билан бирга яшаш муддатини максималлаштириш. Махсулотларингизни қайта ва қайта сотиш тизими ёрдамида. Бу бизнес бэкенди, ички, ортки томони бўлади.

Демак, фронтенд вазифаси мижозларни олиб келиш бўлса, бэкенд вазифаси фойдани максималлаштириш.

Энди энг мухим нарса — айнан БЭКЕНД бизнес бўлади.

Нимага деяпсизми? Фақат янги мижозларни жалб қилиб, уларга битта махсулотни сотиш бу узлуксиз реклама кампанияси, тадбири холос. У хали бизнес эмас.

Тушунтираман👇

Савол: қайси ишни бажариш қийинроқ? Фронтедними ёки Бэкендними?

Албатта фронтендни. Чунки сизни танимаган, билмаган одамни олиб келиб унга сотиш сизни билган, қайсидир махсулотизи олган одамга сотишдан кўра қийинроқ.

Бу ишни ўзим қилганман. Мини курс сотганимда. 1 та мижоз 5 долларга тушар эди менга, 17 долларлик махсулот сотиб олар эди, кассага 12 доллар тушар эди. Фойда бўлиб.

Америка бизнеслари мижозларни минусга кириб сотиб олишади. Мисол учун янги келган мижоз 15 долларга тушади, лекин 5 долларлик махсулот олади. Фронтендда.

Кейин бэкендда эса 299 долларлик махсулотни харид қилади. Хаммаси хам олмайди. Лекин харид қилувчиларни кўпайтириш устида ишлаб, у бизнеслар яхшигина фойдага чиқишади.

Гўёки бир одам сиздан қорнини тўйғазиш учун нон олди. Кейин нон томоғида тизилди, сиз унга чой таклиф қилдиз.
Кейин эса кайфиятни кўтаришга десертни мақтаб бердингиз.

Сўнгида эса шунча нарсани хазмига мева олиш офферини қилдиз.

Миллионлаб долларлик бизнеслар шундай ишлайди. Энг қизиғи, кейинги махсулотларни сотиш учун улар ноль доллар сарф қилишади. Чунки мижозни уже пул тўлаб ўзиники қилиб олган.

Энди унга қайта ва қайта сотаверади.

Бундай тизимлар қуриш учун нима керак экан?

1. Биринчи қадамда фойда келтирмаса хам, мижозни бозордан сизни бозорингизга олиб келадиган Фронтенд. Мини курс сотганимда фронтендим биринчи қадамда уже 2.5 баробар фойда келтирар эди.

2. Бизнесингиз негизи бўлиб ишлайдиган, даромадингизни бир неча ўнлаб даражага чиқариб берадиган Бэкенд. Нон ва ундан кейинги махсулотлар мисолида.

Юқорида кўрсатган йўлим консультация, онлайн курсларни сотувида жуда зўр натижалар беради. Хозир ўзим бир нечта онлайн лойихаларда шундай тизмини ишлаб чиқяпман.

Постни қайта ва қайта ўқинг. Бизнесингизда шу нарсани қуриб чиқинг.

Биламан, бу нарса осон эмас. Шунинг учун яна ўша гап — маслахат керак бўлса, пастдаги тугмани босинг. Ботим очилади.

Саволингизни ёзинг. Уни ўзим кўраман ва жавобни хам ўзим ёзаман.

Маслахат, ёрдам бера олсам албатта айтаман.

Отабек "хақиқий бизнес қуриш билан шуғулланинг" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Савол бериш учун тугма пастда 👇


Лидларни махкам ушланг

Бир танишим зўр нарса билан бўлишди. Ўзини мисолида.

Хуллас, енгилроқ форматда спорт билан шуғулланмоқчи бўлибди. Менга ўхшаб уни ёши хам 45+.

Яхшигина маркетолог, лекин ўзини жалб қилишганига тан бериб қўйибди.

Бошида реклама тузоғига тушган. Ўзи ўйлаб юрган экан, спортни бошлашим керак, доимий деб.

Бепул машғулотга заявка қолдирибди. 15 дақиқа ўтмасдан админ қиз алоқага чиқибди.

Қулай вақтга ёзиб, ўзи билан нималар олишни тушунтирибди. 1 соат ўтар ўтмас алохида батафсил кўрсатмалар келибди.

Прогревни қаранг. Ушлаб турибди. Эртасига эрталаб смс да эслатма келибди. Учрашув вақти кўрсатилган.

Энг қизиғи кейин бошланган.

Борса, қандайдир юқори лавозимли мехмондай кутиб олишибди. Хижолат бўлиб кетдим дейди.

Бутун фитнес комплексни таништириб, экскурсия қилишибди. Хатто бепулга фитнес тренер консультация берибди, спорт врач эса кўрикдан ўтказибди.

Шу ерда миясида лампочка ёниб қолибди.

Агар бошида, лид бўлиб тушганимда илиб олишмаганида, бу бепул учрашувга умуман бормаган бўлар эдим деяпди.

Энди қаранг. Бозорда хамма лид йиғиш билан овора, тўғрими? Рекламага пул сарфлаб, воронкаларни созлаб доим.

Лекин бир нарса эътиборингиздан қочиб қолади.

Аслида лидни том маънода бизнесингиз учун нархи, қадри йўқ.

У шунчаки, кўп холатларда, сизни таклифингизга озгина қизиқиш билдирган одам. У хали мижоз эмас. Хатто сиз билан сухбат хам қургани йўқ.

Сизга қадрли бўладиган даражаларга чиқиши фақат ва фақат кейинги харакатларингизга боғлиқ. У билан муносабатларни қуриш учун. Уларни ривожлантириш учун.

Шунинг учун маркетингда, сотувларда энг мухим нарса лидга тезроқ сотув таклифингизни кўрсатиш, амалга ошириш эмас.

Энг мухим нарса — сизга, махсулотингизга нисбатан ишончни пайдо қилиб, уни кучайтирадиган МУНОСАБАТЛАР қуришда. Сизга озгина қизиқиб келган лид билан.

Халиги бошидаги фитнес залдагиларни олсак, улар лид — бу узоқ давом этадиган саёхатнинг бошланиши эканлигини англаб олишган экан.

Яхши ишланган қадамлар. Лидни мижоз бўлишига олиб келадиган аниқ ишлар. Махсулотни, фитнес зал хизматини хақиқий қийматини кўрсатиб сотиш.

Улар абонемент сотиб ўтиришни ўрнига "- га" мотивацияни ишга солиб, бўлажак мижозга қандай манзилга боришини сотишади.

Сиз айтасиз: "Эххе Отабек, менга бундай воронка қуришгача анча иш бор, тем более йўналишим бошқа деб".

Бунга жавобан пастдаги тугмани босиб, хозирги холатингизда анча қўл келадиган оддий воронка қуриш бўйича қўлланмани олинг дейман.

Ишингизда қўлланг, қўлланма бепул. Кичиккина талабча бор — қўлланмани бот фақат каналим обуначиларига беради.

Отабек "лид олиш ўзи бир иш, уни мижоз қилиш яна бир катта иш" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Пастдаги тугмани босиб, бепул қўлланмани олинг 👇


Кимни хохиши кучли?

Бу нарсани тез тез гувохи бўляпман. Курсимни / махсулотимни тайёрлайман ва уни сотаман деган ёндашувни.

Бу қанчалик тўғри?

Махсулотимни бозорга олиб чиқишим керак деб турган бўлсангиз, бу пост сиз учун, Азизим.

Бозорда маҳсулотга талабни пайдо қилиш мумкинми?

«McDonald’s» компаниясига хеч қандай қаршилигим йўқ. Лекин унинг тарихидаги битта катта фейл, яъни мағлубиятга тўхталмоқчиман.

Ўтган асрнинг 90 йилларида бу компания «Arch Deluxe» номли супергамбургерни ассоритментига қўшди.

Компания маркетологлари режаси бўйича бу махсулот компания ресторанларига янги аудиторияни олиб келиши керак эди.

Аслида «McDonald’s» бозорда оила ва болалар учун фастфуд деган образга эга эди. Бор ассортименти ва имиджи билан.

Янги махсулоти билан эса компания улғайганроқ, жиддийроқ аудиторияни хам жалб қилмоқчи бўлди.

Восита сифатида таъми устида ишланган, оддийроқ пишириқларидан анча фарқ қиладиган «Arch Deluxe» гамбургери хизмат қилиши керак эди.

Бу гамбургер бошқаларига нисбата қимматроқ эди. Таъмини хам асосий аудитория қабул қилмади.

Компания хохиши билан аудитория хохишлари бир бирига тўғри келмади.

У жалб қилмоқчи бўлган улғайган аудитория компанияни бу харакатлари устидан кулди хам. Гамбургерни олиб ейишни ўрнига.

Бу хато «McDonald’s» - га яқин 300 миллион доллар зарар келтирди. Чунки компания ўзини хохишини амалга ошириши учун янги махсулотни маркетингига йиллар давомида шунча пул сарф қилиб юборган эди.

Бозорга аудитория хохламаган махсулотни киритиш учун.

Хозир кўпчилик экспертлар ўзлари хохлаган махсулотни бозорга сотаман деб, продюсерга, таргетга нормально пулларни ишлатишяпди.

Лекин охир оқибат, аудитория талабига тушмагани сабаб жиддий минусларга киришяпди.

Бундай хатоликка дуч келиб қолмасликни йўли нима?

Аудиториянгиз талабидаги махсулотни тақдим қилиш. Шундай қилсангиз, проблема бўлмайди.

Бунинг учун эса аудиториянгиз, бўлажак мижозларингиз қандай муаммосини хал қилиш учун пул сарф қилишга тайёр эканини аниқ билиш зарур.

Бу нарсани билмаяпсизми? Иккиланиш, шубхалар борми?

Пастдаги тугмани босинг ва ботимга ёзинг. Агар бозорга энди чиқаётган бўлсангиз хам. Ёки бор махсулотингиз сиз кутгандай сотилмаган бўлса хам.

Хаммасини ечими шу нарсада. Аудитория ўзи нима хохлаяпди, нима учун пули билан хайрлашишга тайёрлигини билишингизда.

Аниқ тўхтамингиз йўми? Ботимга мархамат. Ўзим жавоб бераман. Ёрдам бера олсам, нима қилиш кераклигини кейин айтаман.

Отабек "бозорни хохишига бепарво бўлиш «McDonald’s» - га 300 миллион долларга тушди" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Пастдаги тугмани босинг, саволингизни ёзинг 👇


Сотувларни бошлашни тез йўли

Бир киши сўраб қолди, воронка ўзи нима деб. Кимгадир оддий. Кимгадир тушунарсиз.

Воронка бу кимдир сизни таклифингизни кўриб то сизга пул тўлагунча босиб ўтадиган йўли.

Реклама – лидларни қабул қилиш жойи – оффер, сотув таклифи берилиши – харид

Реклама орқали жалб қилаётган одамларингиз ечимга, уни керак эканлигини тушунишга яқинлигига қараб воронкангиз қисқа ёки узун бўлиши мумкин.

Қайноққина мижозга прогрев қилиб ўтиришни кераги йўқ, имкон қадар тезда сотиш керак.

Энди сотувларни тезда бошлаш йўлига тўхталаман.

Танилган ёки танилмаган эксперт учун тезда даромад қилишни йўли — консультация сотишни бошлаш. Ўзини мутахассислиги бўйича.

Нимага айнан консультация?

Чунки сиздаги билим уже тайёр махсулот. Уни съёмка қилиш, қандайдир модуллар тайёрлаб ўтиришни кераги йўқ. Пул тўлаган одам махсулотни сразу олади.

Махсулотни ишлаб чиқишга вақт ва пул сарфламайсиз. Курсларга ўхшаб.

Консультацияни сотиш воронкасини жуда тез қуриш мумкин. Асосийси йўналишингизда пухта билимга эга бўлишингиз.

Бу воронкани қуришда энг мухим нарса бу рекламалар ишлаб чиқиш, одамларни қаерга қабул қилиш ва хоказолар эмас. Буларни хаммасини ўрни бор. Лекин мохият бошқа нарсада.

Гап шундаки, воронкани турли шаклда қура оласиз, вариантлари кўп. Матнли воронка, сотувчи видео ёрдамидаги воронка, тест орқали воронка ва хоказо.

Бор мохият воронка шаклида эмас, уни қандай маънолар билан тўлдириишингизда.

Сотувлар бўлиши, консультациянгиз сотилишини шу нарса ёки бор қилади, ёки йўққа чиқаради.

Маъноларни қаердан оламиз?

Шу ерда мана бундай консультация бераман деган нарсадан бошласангиз, адашасиз.

Биринчи ўринда одамлар ечиш учун пул тўлашга тайёр бўлган уларнинг ўткир оғриб турган муаммосини аниқлаб олишингизда.

Фақат мана шундай оғриқ учун одамлар сизга, сиз шу оғриққа берадиган ечимингзга пул тўлашади.

Бутун воронкангиз, сизга пул тўлагунча босиб ўтадиган йўли шу аниқланган нарса асосида ва унинг атрофида қурилади.

Энди сотувларингизга бир назар ташланг. Юқорида айтилган тартибда ишлаб чиқилганми?

Жуда катта эхтимол билан сотувларингиз паст эканини негизи мана шу ерда.

Мени бир нечта эксперт мижозларим мени танишларини хисобга олмасам, оммавий равишда танилмаганман. Шундай бўлсада, доимий суъратда консультациямни сотиб келаман. Хизматларим билан.

Буни одамлар менга қайси муаммосини ечими учун пул тўлашга тайёр эканликларини аниқлаб олганим таъминлайди.

Сизга хам пул тўлашга тайёр бўлган одамлар бор. Пухта эксперт бўлсангиз.

Фақат асосий нарса улар сизга қайси муаммосини ечими учун бу ишни қилишларини аниқлаб олишда. Шуни билмаганингиз учун сотувларингиз сизни қониқтирмаяпди.

Бозорга тезда кириб, сразу сотувларни бошлаш имкониятига қизиқсангиз, пастдаги тугмани босиб ботимга ёзинг. Ўзим жавоб бераман.

Даромад келтирадиган пуллик консультацияларингиз сотув воронкасини қуришга ёрдам бера оламан. Буни давомида бошқа махсулотларизи, курсларизи хам яхши сота оласиз.

Саволлар билан ботга мархамат. Пастдаги тугмани босинг.

Отабек “сотувларни тезда йўлга қўйиш қийин нарса эмас” Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Мана ўша тугма 👇


Цитата:

Нимага биз кўпинча ўртага кўп пул қўйилган, лекин кучсизроқ ўйинчилар ўтирган столни, манзилни излаймиз?


Ундан кўра, ўйинчилари биздан кучли бўлган столни излаш тўғрироқ бўлмайдими? Энг зўри бўлиб етишиш учун?


© @matbabaev_marketing

Фикрларни комментга ёзишингиз мумкин 👇


Хар бир хирургнинг ўз қабристони бўлади

Мана шу гапни эшитганмисиз? Яъни операциясида ўлиб қолган одамлар хақида гап.

Шу кунларда бир жиян ўқишдан таътилга келди. Яхши инсайт бор.

Россияда Новосибирск деган шахар бор. Илм фан маркази. Медицина сохасида етакчи. Табиийки, зўр шифокорлар ўша ерда етишиб чиқади.

Жияним 3 йил бўлдики, Новосибирскда ўқияпди. Доктор бўлади. Хирург йўналишини танлаган.

Моргга боряпсизларми десам, 1 чи курсдан бошлаганмиз деди. Ўликларни ёриб ўрганишади. Шу босқичда ўқишдан чиқиб кетадиганлар бор деди.

1 курсда врачлар тили бўлмиш румликларни эски лотин тилини ўрганибди. Энди бемалол чет эллик докторлар билан операция ўтказа олар экан, уларни тилини билмаса хам.

Хар хафта одамни ичики тузилиши бўйича имтихон. Ойда, семестрда эмас, хафтада. Ўқиш темпи жуда юқори экан.

Анча ўзгарибди, фокуси фақат ўқишда. Пулга ўқияпди, билими зўр, лекин бизни юртдошларга квота йўқ экан.

Шунга жидди жахд қилиб илм фан қоясини кемиряпди.

Хамма шундай ўқийдими деб сўрадим. Йўқ, устозларга келиб, "3" қўйиб беринг, зачёт қилиб қўйинг дейдиганлар бор деди.

Устозни жавоби зўр экан:

"3" бўлса хам қўйиб беришни сўраганга "Ўзинг сенга ўхшаб ўқиган врачга, хирургга соғлигингни ишонармидинг?" дейишар экан.

Бўлди. Бу ерда бошқа гап сиғмайди.

Сотув, бизнес, даромад қилиш хам мухим. Саломатликчалик бўлмаса хам.

Сотувларингиз контентингизга боғлиқ. Матнларга, постларга. Бундай контент ишлашни кўпчилик кимгадир топширади.

Смм чига, ташқаридаги копирайтерга.

Энди савол: умрида сотув қилмаган, матн орқали сотув қилиш, контент воситасида даромад олиб келишни билмаган одамга бу вазифани топшириш қанчалик тўғри?

Унга махоратини ошириш учун синов қуёнчаси бўлиб қолмаяпсизми?

Юқоридаги устоз саволи билан бир хил нарсада бу.

Мана шу холат сотувларингиз пастлигини яна бир омили. Чунки контент воситасида сотишнинг ўзини нозик жойлари бор.

— Хар бир конетнт бирлигизда фақат экспертлигизи кўрсатадиган контент ишласангиз, одамлар зерикади.

— Хадеб фақат сотув таклифларини бераверсангиз, одамлар сиздан безор бўлади.

— Фақат фойдали нарсалар бераверсангиз, одамлар пуллик махсулотларизи сотиб олмайди

— Хозир трендга чиқиб қолган бўлар бўлмас юморлар бераверсангиз, эксперт эмас, қизиқчи бўлиб қолиш хавфи бор

Нима қилиш керак? Балансни қандай ушласа бўлади? Сотув қиладиган контент ишлаб чиқиш учун? Натижа бўлиши учун?

Анчадан буён бу махсулотим хақида ёзмай қўйган эдим.

Хам қизиқтириб, хам диққатни ушлаб туриб, сотувлар олиб келадиган контент қилишни йўли бор. Сизга ёрдам бўладиган қўлланмам бор.

«Матнларнинг 10 турлари».

Ичида контент учун қизиқарли ғояларни қаердан олиш кўрсатилган. Бу йўл билан фақат 10 эмас, 100 лаб контент бўйича идеяларни топасиз.

Бу идеяларни тўғри тартибда ўқувчилар учун қизиқарли қилиб матн териш структураси, кетма кетлиги берилган. 10 турини кўрсатиб ўтганман.

Хар бир турига фақат структура, кетма кетликни ўзи билан чекланмаганман. Шу структурани, кетма кетликни кўзингиз олдига келиши учун тайёр матнлар хам берилган. Мисол сифатида.

Бир эксперт билан ишлаётган одам қўлланмани олди. Ичидаги 1 та тур бўйича пост ёзибди, кичикроқ каналида.

Ўша экспертни 4 та консультацияси шу 1 та постдан сотилган. Хар бири 500 мингдан.

Нархи қанча бу қўлланмани?

Хозирча 57 минг холос. Оширмадим.

Оламан деган тўхтамга келган бўлсангиз, пастдаги тугмани босинг. Бот очилади. Ўша ерда хаммаси айтилади.

Отабек "сотувлар қилмаган одамга сотувларни топшириб қўйиш тўғрими?" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Олиш учун пастдаги тугмани босинг 👇


Рақобатдан қонаб ётган бозор

Бошида хар қандай бозор мовий уммон бўлади. Кейин эса қондан қизариб кетади.

Кўпчилик одам бизнесга кирганда бир нарсани билмайди.

Бозорингиз доим "нольга" интилади.


Nokia компанияси мисолида тушунтираман. Ўз вақтида мобил телефонлар бозорининг гиганти бўлган.

Мобил телефонлар — смартфонлар. Бу компания мана шу трендни, смартфонлар мобил телефонларни бозордан сиқиб чиқаришини кўра олмади.

Лекин бозорда бошқа ўйинчилар бор эди. Мисол учун Apple, Samsung.

Улар ўз ишини қилиб келаётган компаниялар эди. Албатта, мобил алоқа воситалари бозорига улар хам кўзларини тикиб туришган эди.

Хозир нимани кўряпмиз?

Nokia компанияси бозорини бой бериб қўйди. Сабабларига тўхталмайман. Бу йирик компаниялар мисолида бозор "нольга" интилишини кўрсатиб беришга харакат қилдим.

Потенциал мижозларга курсингиз / консультациянгиз, умуман олсак қандайдир махсулотни сотар экансиз, уларга кўзини тиккан рақобатчиларингиз бор.

Хар бир рақобатчи бозорни оламан дейди. Бизнесни идеал кўриниши - монопол бўлишга интилади. Энг устун бўлишга.

Шунинг учун ёздим, сизни бозорингиз доим "нольга" қараб кетади деб. Харакатингизни қилмасангиз. Бошқалар доим бозорингизни олиб қўйишга интилади.

Айнан сизникини эмас, умуман бозорни. Лекин сизники хам ўшани ичида 🧐

Сиз учун яхши янгилигим бор. Бу холатни олдини олиш имконияти бор. Устига устак, бозорга энди кираётган бўлсангиз. Уни бир қисмини олишни йўли хам бор.

Бизнес, сотувлар қилсангиз, шу ерда диққатингиз ошиб, постни яна хам қизиқиб ўқишни бошладингиз менимча 😉

Одамлар сизга қайси муаммосини ечими учун пул тўлашга тайёр эканини аниқ билишингиз керак бу учун.


Нима қилиш керак аниқлаш учун?

2 та асосий иш:

1. Аудиторияни сегментлаш. Мисол учун болани тўғри бошқаришни ўрганмоқчи бўлганлар.

— Боғча ёшидаги болалар оналари

— Мактабга борадиган боллари борлар

— Энди фарзанд кўраман деганлар

— Ўқитувчилар (бўлиши мумкин😳)

*бу мисол

2. Муаммо

Аниқлаб олган ва ишлаш учун ажратиб олган сегментингиз сизга қайси муаммосини хал қилиш учун пул тўлайди? Буни аниқ тахлил қилишингиз керак.

Бир нарсани айтиб қўяй: буни сиз хам, эксперт бўлсангиз, ёки продюсер ёки маркетологингиз хам аниқ билмайди.

Агар битта ўтириб маслахатлашиб аниқлаб оламан деган бўлсангиз айтиб қўйдим. Икки марта ўтирсангиз хам бўлмайди 😎

Чунки мана шундай аниқлашлар кўпчиликни пул йўқотишига олиб келиб қўйяпди. Консультацияни кўпида менга шу гапни айтишади. Таргетга минглаб доллар сарфладим, сотув бўлмади деб.

Буни сабаби шунда. Аудиторияни сегментламаганингизда. Сизга нима учун пул тўлашга тайёрлигини билиб олмаганингизда.

Юқорида айтган нарсаларимни қилсангиз, рақобатдан қизариб ётган уммонда ишласангиз хам, сотувингизни бемалол йўлга қўйиб оласиз.

Бу стратегияга риоя қилиб, бозорни етакчиси бўлиб, яхшигина бўлагини ўзингизники қилиб оласиз.

Мабодо айтиб ўтган нарсаларим бўйича саволларингиз бўлса, мени ёрдамим ёки маслахатим керак бўлса, пастдаги тугмани босинг.

Бот очилади. Нима гапингиз бўлса ёзинг унга. Уни ўзим кўриб бораман ва ўзим жавоб бераман.

Отабек "акулалар сувда қонни хидини 5 километр масофадан сезади" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Пастдаги тугмани босинг 👇


Одамлар сизга нима учун пул тўлайди?

Агар бу нарсани билиб олсангиз, пул деган нарсадан муаммоингиз бўлмайди.

Нимага бундай деяпман?

Кундан кунга консультация ўтяпман. Пуллик консультация. Унга келаётган одамлар сўраган асосий нарса — қандай қилиб махсулотимни/курсимни сотувини оширсам бўлади.

Ёки янги курсимни қандай қилиб сотувини йўлга қўйишим мумкин.

Продюсер олиняпди. Таргетолог ишлаяпди. Шахсий брендга ишланган, анча долларлар сарф қилиниб. Шу сотув йўқда.

Пастда ёзилган нарсани ўзлаштириб амалга оширсангиз, сотув деган нарсада проблемангиз бўлмайди.

Иккита асосий ва ўзгармас нарсани айтаман:

1. Одамлар фақат ва фақат қандайдир муаммосини хал қилиш учунгина пул тўлашади. Хатто сиз хам шундай 😊Бу аксиома.

2. Хар қандай муаммо хам уни хал қилишга ундамайди.

Мисол учун:

Иккита олди тишларимни орасида очиқ жой бор, масофа. Тахминан 2 - 3 мм. Диастема дейилади. Кўп одамларда кўргансиз буни.

Стоматолог буни тишдаги муаммо деб билади. Эстетик муаммо хам бўла қолсин, майли.

Лекин ман бу холатни хал қилиш учун стоматологга бормайман. Унга пул тўламайман. Мана 40 йилдан ошибдики, шу холат билан яшаб келяпман.

Ва уни хал қилишга хеч қандай эхтиёж сезмайман.

Лекин, орқа озиқ тишимга коронка қўйилган. Ва кун совиганда коронка пастидаги милким ишиб кетди. Оғриқ беришни бошлади.

Бошида ўз ўзидан ўтиб кетса керак дедим. Ўша жойни бир нималарда чайқаган одам бўлдим. Жаа ёқтирмаймизку тиш докторига боришни 😉

Лекин барибир унга бордим. Чунки дальше бу холат билан яшаб юриш муаммо бўлиб қолди.

Тиш докторига мижоз бўлдим.

Худди шундай, хар қандай йўналишда пул тўлашга ундайдиган ва ундамайдиган муаммолар бор.

Онлайн курсингиз сотилмаяпдими? Продюсер бўлса хам, таргетга пича доллар сарф қилиб аудитория тўпласангиз хам. Уни прогрев қилиб, вебинар ўтказсангиз хам.

Чегирмаларни ёғдирсангиз хам.

Просто сиз таклиф қилаётган курс / махсулот одам пул тўлашга тайёр бўлган муаммосининг ечими эмас.

Бунда нима қилиш керак?

Махсулотни ўзгартириш керак. Одамлар пул тўлашга тайёр бўлиб турган ўткир оғриқнинг ечимини тақдим қилиш керак.

Бундай махсулот қандай бўлишини қаердан биламан деяпсизми?

Одамлар сизга нима учун пул тўлашга тайёр эканликларини аниқлаб олсангиз бўлди.

Мана шу нарсани била олмаяпманда деяпсизми?

Пастдаги тугмани босинг. Бот очилади. Саволингизни ёзинг.

Сизга ёрдам бера оламанми йўқми айтаман. Шунга қараб иш тутамиз.

Лекин хохласангиз, продюсер / маркетлогларни ёллаб, таргетга фалон пул ишлатиб, запусклар қилишда давом этишингиз мумкин.

Лекин катта онлайн лойихаларнинг сотувлари хам аввалгидай зўр эмас. Бозор анча ўзгаряпди.

Отабек "одамлар сизга нима учун пул тўлашга тайёрлигини аниқлай оладиган" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Савол бериш учун тугма пастда 👇


Мижозингиз қанчага тушяпди?

Реклама берганда хаммамиз лидларни, мижозларни имкон қадар арзон келишига харакат қиламиз. Бу шунчалик мухимми?

Кўриб чиқамиз.

Эслатма: лид нархи арзонлашиши уни сифатига таъсир қилади. Яъни воронкангизга махсулотингизни олмайдиган одамлар тушиши эхтимоли катта.

Пост лид нархини арзонлаштириш хақида эмас.

Дэн Кеннеди (хозирги ТОП маркетолог) нима деган?

Охир оқибат мижозларни бозордан сотиб олишга кўпроқ пул сарфлай оладиган бизнес ғолиб бўлади.


Амалиётда кўриб чиқамиз. Бу хақида алохида қўлланмам хам бор.

Тикувчилик курсини сотишда воронка ишлаб чиқдим.

Реклама креативи ©️ Лендинг (лидларни йиғадиган сайт) ©️ Бот, ичида бепул дарслар ©️ Курсни сотадиган сайт (конвертер) ©️ Мижоз

Мана шу йўлни босиб ўтадиган лид менга мижоз бўлиши учун қанча пулим сарфланар эди?

Креативларни ишлаб чиқилгандан кейин кунига 10 долларга реклама ёқдим. Лидларни назорат қилдим, нечта тушяпди, ботга нечтаси кирди.

Нечтаси сотувчи сайт хаволасини босди. Сотадиган сайтни кўрди. Махсулот нархи 17 доллар эди.

Охир оқибат воронкамга 10 доллар эвазига олиб келган лидларимни 2 таси махсулотни сотиб олди.

Яъни, менга мижоз бўладиган одам 5 доллардан тушди. Хар биридан 12 доллардан даромад хам қилдим.

Энди энг қизиғи. Ботда лидларим йиғиляпди. Уларни ботга олиб келиш учун сарф қилган пулим қайтиб келяпди. Фойдаси билан.

Уларга энди хохлаган таклифимни бераман. Бошқа курсларимни, махсулотларимни. Таклифни уларга кўрсатиш учун эса уже пул сарф қилмайман.

Чунки улар базамдаку.

Демак мен уларга пул сарфламаяпман, тўғрими? Таргетни ўчирмасам бўлди. Бозордан пул сарфламасдан лид олавераман.

Бу қачонгача давом этади?

Таргетга 34 доллар сарфлаб, 2 та мижоз сотиб олгунимча. Кейин минусга ишлашни бошлайди воронка.

Демак мен бозорда мижоз нархи 3 баробардан кўпроқга хам ошгунча рақобатчиларим билан тортишавераман.

Чунки мени таклифимга қизиқган потенциал мижозлар базасига бошқа махсулотларимни сотиб даромад қилавераман.

Қиссадан хисса шуки, Дэн Кеннеди лидларни нархини тушириш хақида гапирмаяпди.

Уларни сотиб олишга бошқалардан кўра кўпроқ пул сарфлай олишга диққатингизни қаратинг деяпди.

Бу билан лидларни арзонлаштириш устида ишламанг демайман. Просто арзон лидлар ортидан қувиб, реклама бюджетни йўққа чиқариш мумкин.

Запуск қилганда продюсеру, таргетларга анча пул сарфлаб, қарзга, минусга кирганлардан сўранг буни.

Юқорида айтган нарсам хаммада хам ишлайдими деяпсиз, тўғрими?

Ха, аниқ ишлайди деб жавоб бераман.

Фақат битта нарсани аниқлаб олсангиз бўлди: одамлар сизга қайси муаммосини ечим учун пул тўлашга тайёр.

У нарса 90% эхтимол билан сиз "мана бу супер махсулот / курс / консультация, учади таклиф қилсам" деб ўйлаган нарсангиз эмас.

Учиш учмаслиги бозорда, продюсерни, маркетологни, экспертни тасаввур қилган нарсасида эмас.

Эххе, нечта одам келяпдику курсимни сотувини қандай кўтарсам бўлади деб. Кўрсангиз эди.

Юқорида ёзган постимдан сизда саволлар чиқган бўлиши мумкин.

Мархамат, ўша гап. Пастдаги тугмани босинг ва очилган ботга саволни йўлланг. Ўзим қараб тураман у ботга.

Отабек "мижозларни бепулга олиб келиш устида бош қотиринг" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Босиладиган тугма пастда 👇


Сотиб оладиган мижозлар

Пастда иккита мижоз хақида ёзаман. Қайсиниси сизни фикрингизча сотиб олиш эхтимоли катта?

Фарход ўтган қишдан шу пайтгача янги сапог олиш хақида ўйланиб юрибди. Олайми, олмайми деб.

Чунки сапоги теридан. Озгина уриниб қолган бўлса хам, очиқ жойи йўқ. Ёғингарчиликда юрса хам ичига ўтмайди. Ташқариси озгина шилиниб қолгану, ёғлаб олса норм.

Янгилайми, йўқми деб ўйланиб юрибди. Хали хам.

... Рустам командировкага бошқа шахарга келди. Ишлари билан.

Кутилмаган холат: оёғидаги ботинкалари очилиб кетди. Таги тепасидан шундай ажраб қолди. Аввал тиктириб олган эди, устада. Энди эса умуман тикиб бўлмайдиган холатга келди. Чунки териси йиртилиб кетди.

Устига устак қор ёғиб ётибди. Уйда хам эмас, алмаштириб олай деса.

♠️ ♠️ ♠️ ♠️ ♠️ ♠️

Юқорида қишки оёқ кийими оламан деган 2 та одамни тасвирлаб бердим. Иккаласи хам оламан деб турибди.

Катта эхтимол билан, қайсиниси оёқ кийимни сотиб олади? Бу ерда хар хил жавоб бўлмаслиги аниқ. Ким сотиб олишини билиб турибсиз.

Энди асосий хулоса — ўрталаридаги фарқ нимада? Нимага Рустам катта эхтимол билан янги оёқ кийимини сотиб олади?

Чунки уни оғриғи КУЧЛИРОҚ. Вазифа ДОЛЗАРБРОҚ. Оёғи иссиқ туриши унга КЎПРОҚ керак.

Аввалгидай мижозни ёши, оилавий ахволи, қизиқишлари бўйича тахлилни қилиб, маркетингни юритиш етарли бўлмаётгани сабаби хам шу.

Сотувлар йўқлиги, ёки ўта камлигини негизи хам шунда.

Нимада дейсизми?

Хамма гап Сегментлашда. Мижозларни холатлари, оғриқлари даражаси бўйича ажратиб қарашда. Хулосалар, гипотезаларни шундай ажратиш фундаментига қуриб чиқишда.

Сапоглар бор деб Фарходга хам, Рустамга хам бир хил таклиф қилиш тўғри келмайди. Натижа бермайди.

Бизнесингизда, курслар, консультациянгиз сотувида алохида Рустамни аниқлаб кейин маркетинг, сотувларни қуриб чиқиш керак бўляпди.

Айнан ана шу Рустамни муаммоси атрофида. Сотиладиган махсулотингиздан келиб чиқмасдан. Балки мақсадли аудиториянгизни сотиб олишга тайёр турган сегментни ОҒРИҚлари атрофида.

Мана шундай қилсангиз, сотувларингизда проблема бўлмайди. Мижозим йўқ демайсиз. Чунки шу тартибда ишлаб чиқилган рекламаларингиз тўхтамасдан Рустамларни олиб келаверади.

Курсларингизга, консультациянгизга мижоз келмаётган бўлиши мумкин. Сиз хохлагандай.

Юқорида тушунтириб берганимдай ишласангиз, бу муаммо, качмилик ўз ўзидан йўқ бўлади. Хизматингизни, курсларингизни сотиб оламан деган мижозлардан умуман камчилик сезмайдиган бўласиз.

Бу ишни амалга оширишда тушунмовчилик бўлса, қандайдир саволингиз бўлса — мархамат, консультациям бор.

Саволингизни беринг, ёрдам бера оламанми йўқми — айтаман. Шунга қараб кейин қолганини гаплашамиз.

Саволингиз бўлса, пастдаги тугмани босинг ва ботга ёзинг. Ўзим жавоб бераман, бот эмас.

Отабек "зўр сотувларни сири мижозингизни ўзидан хам кўра яхшироқ билишингизда" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Савол бўлса, пастдаги тугмани босинг 👇


Натижа натижада

Бизнес — бу сотаётган онлайн курсларингиз ёки консультацияларингиз эмас. Бизнес — бу мижозларингизга қандай натижа бера олишингиз.

Мижозингизни нима хаяжонга келтиради? Уни уйқусини қочирадиган даражада қийнаётган муаммоси, оғриғи нима?

Агар бу нарсаларни билсангиз, курсингиз, консультациянгиз мижозингизга нима натижа беришини тасвирлаб бера оласиз.

Яъни, сиз унга махсулотни сотмайсиз.

Мижозингизга махсулотингиз воситасида муаммосини ечимига эришишни сотасиз.


Бу нарса хақида кўп гапираман 👇

99% бизнеслар, экспертлар маркетингини, сотувларини махсулотини атрофида қуради. Махсулотим мана бу нарсалардан иборат. Яна унда мана бу нарсалар бор деб.

Контентда, рекламада, вебинар ва бевосита эфирларда тўхтамасдан шу нарсалар намойиш қилинади.

Лекин юқорида алохида ажратиб ёзиб қўйган нарсамни амалга оширсангиз, бозорни лидерига айланасиз. Бозорга қачон келганингизни умуман ахамияти йўқ бунда.

Чунки одамлар пулни фақат муаммосини ечими учун тўлашади. Натижа учун. Махсулот учун эмас.

Мана шу нарсани ўзингизники қилиб, амалга оширсангиз, қуйидаги натижаларга эриша оласиз:

1. Бозордан кўра қимматроқ нарх қўясиз. Махсулотларингизга. Ва шу нархда мижозлар сотиб олишади.

2. Йўналишингизда етакчи ўринни эгаллайсиз.

3. Рақобатчиларингизни, улар қанчалик катта ёки кичик бўлишмасин, бир четга суриб қўясиз. Уларни борлиги ёки йўқлиги сизга ахамиятсиз бўлиб қолади.

4. Умуман янги йўналишни барпо қилиб, унда қиролга айланасиз. Ёки қироличага.

Мисол:

Мени тишим қаттиқ оғрияпди. Шунчаликки, бир неча кундан буён ухлай олмаяпман.

Атрофда кўраётган нарсаларим: бир клиника фақат шароитларини реклама қиляпди, биттаси фойдали маслахатлар беряпди, тиш тошлари пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш кераклиги хақида.

Бир оддий стоматолог йигитча эса тиш оғриғи қанчалик бўлмасин, ишган бўлса хам ва хоказо, 15 дақиқада тиш оғриқни йўқотишига гарантия беряпди.

Сизни фикрингизча, қайсинисига югуриб бораман?

Юқорида айтган гапларимни хаммаси мана шу нарса хақида.

Қўлида пули билан муаммосини ечимини сотиб оламан деб турган одамлар бор. Хамма гап ана шу одамлар кимлигини аниқлашда эмас, улар нима учун пулларини тўлашга тайёр эканлигини билишда.

Шуни аниқласангиз бўлди. Консультацияларингизга навбат бўлади, курсингиз ўқувчиларга тўлиб кетади.

Сотувларни қандай кўпайтирсам бўлар экан деган саволга жавобларингиз ва қиладиган ишларингиз аниқ бўлади.

Чунки хар қандай холатда бўлаётган сотувларни кўпайтириш, масштаб қилиш қийин эмас. Хамма гап ана шундай стабил сотувларни йўлга қўйиб олишда.

Консультациянгиз сотилмаяпдими? Курсингизга ўқувчи йиға олмаяпсизми?

Бир нечта лойихалар билан ишлаяпман хозир. Уларга одамлар нима учун пул тўлашга тайёр эканлигини аниқлашдан бошлаганман ишни.

Натижалар келишни бошлади. Сотувлар шаклида.

Сиз хам консультациямни сотувларини йўлга қўйишим керак, курсимни кўпроқ одамга сотишим керак деб ўйланиб турган бўлишингиз мумкин.

Мархамат, пастдаги тугмани босинг ва очилган ботга саволингизни ёзинг. Бу ботдан ўзим жавоб бераман.

Сотувларингизни йўлга қўйиш, уларни кўпайтиришда сизга нима ёрдам бера олишимни айтаман.

Отабек "сотувлардаги натижангиз мижоз қандай натижа учун пул тўлашига боғлиқ" Матбабаев

Тушунган тушунди деб ўйлайман.

© @matbabaev_marketing

Вақтни бой берманг. У қайтиб келмайди. Пастдаги тугмани босинг 👇


Мижозни жалб қиладиган энг кучли нарса

Анчадан бери бу телеканални кўра олмаётган эдим. Кеча фурсат бўлиб қолди. Ва зўр инсайт олдим.

Сизлар билан бўлишаман.

Гап «Discovery» канали хақида кетяпди. Кўрганмисиз? Аукционлар хақида кўрсатувлари бор. Камида 2 та бор. Мана шундай форматда.

Хуллас, бир кўрсатувда бир гурух одамлар ичида аниқ нима борлигини кўрмасдан. складларни сотиб олишади. Ичдаги нарсаларни демоқчиман.

Ким ошди савдо қилиб сотилади.

Тахминан 1 та автомашина сиғадиган складни очиб бериш учун пул тўлашади. Талашиб. Бир неча минг долларга хам чиқиб кетади нархи.

Складни бир неча дақиқага очиб беришади. Ичидаги нарсалар ўралган бўлади, мато билан. Еки коробкалар турган бўлади.

Лекин шаклига қараб нима эканлигини озгина бўлса хам тасаввур қилса бўлади.

Керак бўлса бир четини очиб қўйишади. Мисол мато тагидан автомашина балони кўриниб туради. Лекин машина борлиги ёки йўқлиги аниқ эмас.

Энг қизиғи - сиз томошабин сифатида нима билан тугар экан деб кутиб ўтирасиз. Пулига куйдими ёки фойда кўрдими деб.

Бу ерда 2 та кучли нарса ишлатилган:

1. Қизиқтириш. Одамни қизиқувчанлигини жунбушга келтириш.

Бу маркетингдаги энг кучли триггер десам бўлади. Хожибойни эсланг: "Борма, куясан" деган латифасини. Бир марта куйгунча бола ўшани бориб ушлаб кўриши керак.

Хар қандай сохада шундай қизиқувчанликка урғу бериб, мижозларни жалб қилсангиз бўлади.

2. Пулга куядими ёки фойда оладими? Жуда кучли триггер. Бунда хам бизни диққатимизни қизиқтириб ушлаб турибди.

Лекин остида яна бир қатлам бор. Пул йўқотиш ёки фойда қилиш. Инсон зоти борки, пулга боғлиқ нарсага қизиқади. Гарчи у пул бировники бўлса хам.

Оддий қилиб айтсам, нима билан тугар экан деган қизиқиш кўрсатувни охиригача кўриб ўтиришингизни таъминлайди.

Нима хулоса қилиш мумкин?

Мижозни прогрев қиласизми, ёки унга бирданига сотасизми, мана шу қизиқувчанлик, яъни "любопытство" триггерини ишлатиб, "интрига" деган нарсани пайдо қилинг.

Бу услуб рекламаларда, креативларда хам зўр натижа беради.

Шунда мижозингиз диққатини ўғирлаб, кўпроқ одамга сотув таклифингизни, офферингизни кўрсата оласиз.

Буни қандай қиламан деган савол чиқиши мумкин. Сизда.

Хам ўргатадиган, хам амалий нарсам бор.

Анчадан буён у хақида гапирмаган эдим. «Сарлавхаларинг 11 тури» деган қўлланма хақида айтмоқчиман.

Ичида камида 4 та сарлавха мана шу "любопытство" - ни қўзғаб, "интрига" - ни пайдо қилишга ишлайди.

Бу сарлавхалани ўзимча ишлаб чиқганим йўқ.

"Сотмасдан сотадиган копирайтинг" муаллифи Бен Сетллнинг, ТОП копирайтернинг формулалари.

Қўлланмада мисоли билан, структураси билан, изохи билан берилган, хар бир турдаги сарлавха.

Оламан, фойдаланаман десангиз, нархи 29 минг сўм. Доступ доимийга.

Тўлов қиламан десангиз, пастдаги тугмани босинг. Бот нима қилишни айтади.

Отабек "сотувларни 70% муваффақияти матннинг сарлавхасида" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

пастдаги тугмани босинг 👇


Бу мурожаат Телеграм каналига обуначиларни олиб келиб, уларга сотув қиламан деган кузатувчиларимга қизиқ бўлса. Пастда берилганлар ичидан қайсиниси сизга кераклироқ? Бир нечтасини хам белгилашингиз мумкин. Белгилаб бўлиб "Голосовать" ни босинг
Poll
  •   Телеграм каналингизни обуначиларни қабул қилиб, уларга сотув қилишга тайёрлашнинг 5 қадами
  •   «Телеграм каналингиз реклама қилинишга қанчалик тайёр?» Қўлланма
  •   "Экспертлар учун Телеграм канални реклама қилиш бўйича 3 кунлик мини курс"
  •   Телеграм каналингиздан обуначилар кетмаслиги учун нималар қилиш керак?
  •   1 кунда Телеграм канални обуначиларни қабул қилишга тайёрлаш бўйича чек лист
  •   Экспертни Телеграм канали учун контент бўйича 50 та ғоя
  •   Қандай қилиб экспертлар Телеграм каналларидан мижозларга эга бўлишлари мумкин: амалий қўлланма
49 votes


Нимага рекламам ишламаяпди?

Бозорда кузатаётган нарсам. Экспертлар курсларни сотишяпди. Реклама қилишяпди. Лекин натижа кутилгандай бўлмаяпди.

Сабаби нима экан? Вазиятга ўз фикримни билдираман.

Энг биринчи ўринда нимани хохлайсиз? Реклама берганда?

Тўғри, кўпроқ сотув қилишни. Рекламага ажратган бюджетингиз бир неча "икс" бўлиб қайтишини.

Бу учун нима қиласиз? Тўғри. Имкон қадар кўпроқ одамни қамраб оладиган реклама ишлаб чиқасиз. Лекин натижа чатоқ. Сотувлар кам, бюджет кетган. Реклама минусга ишлаган.

Запускларда хозир мана шундай нарсаларни кузатсак бўлади. Нормально суммалар таргетга ишлатиляпди. Бир ойдан кейин, запуск тугаганда, зўрға нольга чиқиляпди, бўлмаса минус.

Буни ечими бор.

Хал қилишни йўли — махсулотингизни, курсингизни, консультациянгизни сотиб оладиган аудиторияни жалб қилиш.

Буни айтмасангиз хам яхши биламан дейишингиз мумкин. Оддий ва хамма биладиган нарсани гапригандайман.

Лекини бор.

"Сотиб оладиган аудитория" услубим бор. 3 та қадамдан иборат.

1 қадам — Сегментлаш.

Сотув қилмоқчи бўлган аудиториянгизни имкон қадар торайтириш. Биласизми, таклиф қилаётган нарсангизни шундай, сразу сотиб оладиган одамлар, мижозлар бор.

Шундай сегментни аниқлайман. Тезда. Сунъий интеллект ёрдамида.

2 қадам — Муаммо.

Ажратиб олинган сегментни энг ЁНИБ турган, КАТТА муаммосини аниқлайман. Бунда хам Chat GPT дан чуқур ва нозик равишда фойдаланаман.

3 қадам — Мижоз тили.

Жалб қиладиган аудиториямга у тушунадиган ва унга таъсир қиладиган тилида мурожаат қиламан.

Мана шу концепциядан келиб чиқиб пастдаги иккита креативни солиштиринг:

1 чи креатив — "Сотувларни қандай ошириш мумкин?"

2 чи креатив — "Қандай қилиб совуқ мижозларга сотув қиладиган онлайн мактаб эгаси сотув бўлими конверсиясини 7% дан 30% гача кўтариши мумкин?"

1 чи креатив ким учун, қайси йўналиш, қандай бизнесга?

2 чи креативни кўринг. Аниқ нишонга уряпди.

Муаммо тўғри аниқланганлиги шарти билан айнан керакли ва сотиб оладиган аудиторияни олиб келиш эхтимоли ўта юқори. 1 чи креативга қараганда.

Тўғрими?

Мана шундай нарса хақида гапиряпман. Борган сари мана шу айтган нарсам долзарб бўлиб бораверади.

Чунки борган сари одамлар онги ўсиб боряпди. Харид қилиш қарорини қабул қилишлари қийинроқ бўляпди.

Курсингиз, консультациянгизни сотувлари пасайиб кетяпдими?

Юқорида айтиб ўтган нарсларим муаммоингизни самарали хал қилиб беради.

Агар хал қилишни истасангиз, пастдаги тугмани босинг. Ўзим жавоб берадиган ботим очилади.

Саволингизни ёзинг. Пуллик консультациям бор. 5 дақиқа гаплашамиз, сизга ёрдам бера оламанми, йўқми айтаман. Бу сухбат бепул.

Кейин истасангиз пулликни мухокама қиламиз.

Отабек "энг қиммат нарса вақт, уни бой берманг" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

20 last posts shown.