Телеграм каналидан даромад қиламан деганлар учун дориМенимча бу тузоққа тушмаган одамни ўзи йўқ. Чунки бу нарса табиатимизда.
Нима хақида гапирмоқчи эканимни, даромадингизга буни қандай алоқаси борлигини пастдаги матнда ўқинг. Қизиқ бўлса албатта 😉
Бир ишни бошлашдан олдин нима қиламиз? Тўғри, атрофга назар ташлаймиз.
Миядан 2 та нарса ўтади:
1. Шу ишни бошласаму, одамлар нима дер экан?
2. Мен қилмоқчи бўлган ишимни бошқалар, мисол рақобатчилар, қандай қилишяпди экан?
Биринчи масалага тўхталмайман. Чунки психолог эмасман. Бу масала проблемами, хал қилиниши керак. Бўлмаса бирор иш бошлай олмайсиз.
Чунки хочешь - не хочешь (хохлайсизми йўқми) танишларингиз телеграм канализи, қилаётган ишларизи кузатади. Эртага "о - о - о, блогер бўлиб кетибдиларми" дейишлари аниқ.
Бу нарсани албатта ўзингиз билан ўзингиз хал қилиб олинг.
Лекин 2 чи масалага тўхталаман. Чунки вақти вақти домига тушиб қоламан.
Инстаграмга кириб қолсам, ёки телеграмда, мени сохам - йўналишимда ишлаётган одамларни кўриб қоламан. Анча танилиб қолган.
Мисол битта эксперт мани йўналишимда ишлайди. 20 мингта обуначиси бор.
Миямдан нима ўтади?
"Э Отабек, ахволинга қара. Энди мингдан ошибди обуначинг. 20К қилгунингча эх хе. Хали бўладими? Бозорни олиб қўйибдику булар..." - га ўхшаш хаёллар сиздан хам ўтиб турса керак. Борми?😅
Шу ерда битта катта когнитив бузилиш бор. Оддийроқ айтсам, мияни чалғиши.
Биринчидан, у рақобатчингиз 20К обуначисини қандай йиғган? Буни била олмайсиз. Ярми бот бўлсачи?
Эгосини қониқтириш учун 10 мингта бот қўштириб кўзни қувонтирадиган 20К қилиб олиш учун.
Энди ўтираверади каналида, ботларга сотув қила олмасдан 😂
Иккинчидан, 20К бўлган тақдирда хам, карвон кўп - ризқи бўлак, тўғрими?
Бозоринизга назар ташланг. Мисол учун, "Тг стат" сайти маълумотига қараганда, "Мода ва чирой йўналишида" 3500 га яқин канал бор экан. Телеграмнинг ўзбек сегментида.
Энди бунча канал борлиги тўхтатиши керакми?
Бунга қарши сизга зўр "дори" бераман. Бир ишни қиляпсизми, бошқлар билан ўзингизни солиштирманг.
Ўзингиз билан ўзингизни солиштиринг.
Мисол учун 1 йил аввал шу каналда 100 дан ошиқ обуначи бор эди. 13 баробарга ўсибман! Деярли 1 йилда🤩
Шу темпни ушлай олсам, 1 йилдан кейин қандай бўламан?
Мана шу тўғри фикрлаш. Нимани қандай қилишим кераклигини кўрсатиб беради. Атрофга қараб иш тутсангиз, юрагиз ортга тортгани қолади холос, ишонинг.
Бирор иш қилгиз келмай қолади. Бу бор гап.
Энди учинчи ва канали бор одамлар учун мухим гап.
Рақобатчиларингиз сиз учун мижозлар тарбиялаябди. Шуни унутмасангиз бўлди.
Постлари, контентлари, махсулотлари билан.
Фақат уларни ўзингизга буриб олиш устида ишласангиз бўлди.
Қандай қилиб уларга мен хам бозорда борлигимни кўрсата оламан деяпсизми?
Буни зўр ечимини тайёрлаб қўйганман. "Телеграмда самарали реклама" мини курс ишлаб чиқдим.
Хаммаси ўзимни тажрибаларимдан. Каналингиз янгими ёки эскими, одами кўпми ёки озми — фарқи йўқ.
Бу мини курсим ёрдамида телеграмдаги хохлаган каналингизга рекламангизни қўя оласиз.
Рақобатчими у сизга, йўқми — ахамиятсиз.
Қатнашишга қизиққанларга батафсил маълумотларни ёзиб қўйдим. Сайтга. Ўтиб кўринг.
Қизиқсангиз рўйхатдан ўтасиз. Биринчи 10 та қатнашувчига зўр бонус тайёрлаганман.
Ўзим алоқага чиқиб хаммасини тушунтириб хам бераман. Бонус нималигини хам айтаман ўшанда.
Пастдаги тугмани боссангиз, сайт очилади.
Отабек "ўзингизни хадеб бошқалар билан солиштираверманг" Матбабаев
©
@matbabaev_marketingҚизиққан бўлсангиз, пастдаги тугмани босинг 👇