#Биласизми
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт мазкур Қонунда белгиланган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бўлиши керак.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан эса, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot