Қизларжон!
Кўкда ой ҳам сизга ҳавасда,
Табассумлар дилга пайваста,
Ҳар кун тутай сизга гулдаста,
Ўзлигини топган , Қизларжон!
Ярашади шойи матолар,
Куйланади майин саболар,
Асримиздек асрий садолар,
Буюкликка бойсиз, Қизларжон!
Ўзбегимнинг гавҳари сизлар,
Моҳларойим, Анбари сизлар,
Садоқатнинг сарвари сизлар,
Қалблардаги туғён, Қизларжон!
Атласларда товланиб бугун,
Атиргулдай чеҳрангиз гулгун,
Бахтни куйлаб яшайсиз ҳар кун,
Бахтни вафо билган, Қизларжон!
Сизлар ўша ўзбегим қизи,
Йўқолмаган азалий изи,
Момоларим айтган ҳар сўзи,
Ибосини олган, Қизларжон!
Мунаввар БАХТИЁРОВА
СамДУ Мактабгача таълим
факультети 2-курс магистранти
«Мактабгача таълим» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB3nIMb5jrN3tRsZQ