Kontekst.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda
Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Mb
Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.


Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.


АҚШ доллари расмий курси 13000 сўмга яқинлашди

23 январь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 990,0 сўм (+5,56 сўм) этиб белгиланди.

Курс ой бошидан бери 85 сўмга кўтарилди.


Расмий курси 12975 сўмдан ошди

Эртадан – 21 январь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 975,09 сўм (+8,09 сўм) этиб белгиланди.


Бугун Марказий банк томонидан илк марта сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 116 млн 603 минг сўмни ташкил этди.


1736953732834-141253.pdf
4.6Mb
“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.


Президент қарори билан Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги битимлар тасдиқланди.

2024 йил июнь ойида Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилиши маълум қилинганди.


Бош прокурор, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.


Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 15 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 1,08 сўмга арзонлаб, 12 971,00 сўм этиб белгиланди. Евро курси кўтарилди, рубль курси эса тушди.


Paynet компанияси HUMO тўлов тизимини сотиб олди

"Paynet" АЖ "Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни 65 млн АҚШ долларга сотиб олди.


Таксичилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашга доимий рухсат берилади

Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлади.

Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритяпти ва бу яна ўсиб боряпти. Шу боис агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгиланади.


Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.


2025 йилда “Очиқ бюджет” доирасида ўтказиладиган ташаббуслар тақвими

“Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати


Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлик расмий хабарида айтилишича, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун, 6 январь кунидан қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди.

Қолаверса, марказ ижтимоий тармоқлардаги хабарларда қайд этилган юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмаган.


1 февралдан маҳаллий йўналишдаги йўловчи (ётоқли) поездлар чипта нархининг тариф қисми ҳам 10,5%га оширилади.


«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.

Нархларнинг ўсиши қуйидагича бўлади:

➖юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;

➖«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Шундай қилиб, «Афросиёб» учун чипталар нархи:

Тошкент — Самарқанд:
Эконом — 294 минг сўм;
Бизнес — 450 минг сўм;
ВИП — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:
Эконом — 406 минг сўм;
Бизнес — 634 минг сўм;
ВИП — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
Эконом — 484 минг сўм;
Бизнес — 751 минг сўм;
ВИП — 994 минг сўм.


❗️1$=13 000 сўм

АҚШ долларининг сотув курси ўзининг рекордини янгилади.

Айни пайтда Зираат банк АҚШ долларини 13 000 сўмдан сотмоқда.


Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 6 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 37,10 сўмга қимматлаб, 12 942,01 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси тушди.

20 last posts shown.