⚡️
Қайси фикр билан ҳоким ёрдамчиси қилиб олиш мумкин?🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда,
Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича”
ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини
аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 💥
30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани хусусида
ДХХ матбуот хизмати хабар қилган.
Қайд этилишича,
ҳоким ёрдамчиси муқаддам жиноят кодексининг 167,
168, 205 ва бошқа моддалари билан
3 маротаба судланган шахс ҳисобланади.
🔺
P.S. Бизда ҳам Сингапур ёки Хитойдагидек, жиноят иши мукаммал текширилса, ишга киришига кимлар сабаб бўлган, ким тавсия берган, ким комиссиялан ўтказган деган саволларга жавоб берилса, анча - мунча амалдорлар қонун олдида жавоб беради. Аммо, биз фақат оқибат билан курашамиз, уни келиб чиқиш сабаблари, омиллари эса терговчининг ихтиёрида...👉
@inson_huquqi | #Коррупцияни_енгамиз