Хаёл бўсағасида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ҳар сафар йиқилганингда, яна учмоққа шайланавер: ёки бир йўла чилпарчин бўлиб кетасан, ёки қанотинг ўсиб чиқади.
Мурожаат учун: @Tulanov_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Kel...
Хабар келаверади, билгучи хабар, огоҳ қилгучи хабар.

"Сизда тариф бўйича... кам қолди..."

Тақдир бўйичачи? Тақдир бўйича нимам қолди?

@osmonim_ishq




Forward from: Kel...
Биргина лаҳзага
дунёни исмингда атаса биров, кимгадир нафасдек бўлса керагинг,
уйқусидан аввал номингни пичирласа сен кутган лаблар,
шу кеча
бир ёстиқ қатида қолса суратинг
Бахтлисан...

@osmonim_ishq


ОДАМЛАРГА УМРИНИ БОШЛАШДАН
ОЛДИН ТОПШИРИЛАДИГАН
ЭСЛАТМА

Нима қилишингни ўзингдан сўра.

Дунёга бекорга келмагансан.

Аммо ўзинг қайда?

Бу чексиз дунёга
сочилиб кетгансан.

Ўзингни йиғиштир заррама-зарра.
Заррама-зарра ўзингни қур.

Унутма, сендан бошқа ҳам одамлар бор.
Ўзингни аяма бошқалардан.

Ўзингдан оламга қара.
Тангри изн берса,
уни сен ҳам
озгина яратасан.

Иложи бўлса,
ўлганингдан сўнг,
дунёга
ўзингни қолдир.

Иложи бўлмаса,
ачинма -
худонинг бир корига ярагансан барибир.

Масалан, бу одамдай яшаш ҳаммага насиб этсин
дегандир Тангри;
ёки бу одамдай яшаманг дегандир...

Усмон Азим


Ўйла, ўйла, ўйла...
Бағрингни тилкалаб ташла. Тунларингни, кундузларингни унут. Уни ўйла, йўлларингни, йилларингни унут. Сочларингни оқартир, пешонангни қабартир, юрагингни ғижимлаб аллалар айтиб бер у ҳақдаги хаёлларингдан. Тонгларга кўзингни тутиб бер, кўзёш изларини ўчирмоқ учун. Кундузлар югуриб-ел, ким ўзарга чопиш тақдир билан, кўнглингда чувалашиб кетган ўйлардан эстафета таёқчаси ясаб ол. Ва ўша таёқчани ушлаб чопавер, уни сендан қабул қилиб олгувчини топ агар шундай одам бор бўлса албатта. Тилларинг осилиб, жигаринг эзилиб, югур, орқага қарама, у ерда пушаймонлар қайнаган вулқон тобора яқинлаб келар бостириб. Сен эса ҳаётдан ўзмоқ истаган, юрак ипларини узмоқ истаган, унинг хаёлисиз, унинг ишқисиз, ўсмоқни истаган, ўсмоқ истаган тилакларинг қучиб олға кетавер. Жонингни бўғзингга келтирса дунё балки тушуна бошларсан унинг сени соғиниб бир кечада тўккан кўз ёшларини.


Кундуз — латифалар айтаман йиғлаб,
Қалам қитирлатиб сураман хаёл.
Ўйлайман: кимдандир сафсата тинглаб,
Мени унутмоқда мен севган аёл...

Усмон Азим


Forward from: Sog‘inch...
Алам қилар экан одамга
Ой тўлган тунда
Ярим кеча
Юрагингни эзиб, сидириб
Руҳингдан нафс изин ўчириб
Тўлғоқдек бир дард аралаш шодлик билан
Янги шеър ёзсанг-у,
Ёнингда,
Ёдингда,
Бутун бошли голлактикада
Бир одам топмасанг
Уни ўқиб бергулик.
Юрагингда қолган-қутган бутун жойингни тўкиб бергулик,
Дунёсига эгилмаган бошингни
Шундоққина елкасига эгиб бергулик,
Шу қайсар кўнглингни бир марта
Бира тўласига енгиб бергулик
Кас топмасдан...
"Ой, юзинг доғларига қараб йиғладим..."*

11.03.2021

Дилора Холиқова

* Фахриёрдан

https://t.me/Aytolmagan_dilim


Мана журналнинг кейингги сони ҳам чиқиб олди. Хайит байрамига ўзига ҳос тухфа, деб қабул қилдим.

Спасибо тебе Ирода Холбекова и благодарность Ларису Деминскаю.

@literaman


Севги чечаклари сўлса ҳам,
Умидинг юлдузи сўнмасин...


Forward from: Муқова
Дўстликни ўртасини нима бузиши мумкин? Дейлик икки эркакнинг ўртасига учинчиси келиб қўшилмагунча, улар учун бу риштадан бўлак ортиқроғи йўқдек туюлади. Лекин, иккиси елкама-елка қанча синовлардан бирга ўтган бўлмасин, бир кун барибир ораларига бошқаси келиб қўшилади. Энди аввалгидек яқин бўла олмасак-да - менга, унга ажратган вақтинчалик вақт ажрата олмасанг-да, таслим бўлишдан ҳурсандман дўстим. Дўстимни бус-бутун исмини ўзим танлаган Мухаммадмустафога топширдим. Умри билан, ризқи билан, тўрт-мужжасини соғ-саломат берган бўлсин.

© Рақибим, фарзандингни Фарҳод Эшонтоғаси




Forward from: Sof Ibrat 🌙
Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар, видеотасвирлар ҳаммаси ажойиб хотираларни эслатди...
-Эҳҳе... Юз элликта эсэмэсим ҳам турибдийкан-ку!-деди ўзига-ўзи кўзлари порлаб!
Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
" Бизни тезроқ олиб кетинг! "
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шақини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...
Яна бир қанча айни маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи ягона онасининг рақамидан келган хабарга тушди. Шошиб очди:
" Юлам, цйгв кедиь иссмқроҳ кмцмнмь кет! "
Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш ҳарфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.
Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди, яна. "йўлдалигингда телефонда гаплашма" деб ҳавотир ҳам олиб турарди.
Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган...
"Болам уйга келиб иссиқроқ кийиниб кет"
"Эҳ... Онам-а"

👉 @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ


Forward from: Kel...
Тинглагим келяпти қайтадан ҳаётимнинг сенинг суҳбатларинг ёзилган қисмини. Пульт қани эдия?..

@osmonim_ishq


Forward from: Diliston
Seni ko‘rgim kelmoqda,
Xudo xohlamasa ham...

Usmon Azim

@dilistoon


Forward from: Sog‘inch...
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен севган адиб, шоир Фахриёр (Фахриддин Низомов)нинг "Излам" шеъри.

https://t.me/Aytolmagan_dilim


Forward from: Nodirabegim
Нодирабегим.уз сайти "Шарқ юлдузи" журнали билан адабий ҳамкорлик бошлади. Эндиликда сайтимизда чиққан сара ҳикояларни журналнинг Ёшлар ижоди бўлимида ўқиб боришингиз мумкин.
Охирги сонда биз томонимиздан тавсия этилган муаллифлар - Шерзод Ортиқов, Байрам Али, Абдулатиф Абдуллаевнинг ҳикоялари чоп этилганди. Келаси сонлар учун Жасур Кенгбоев, Жавлон Жовлиев, Санжар Икромов, Мурод Нажмиддинов, Рафиқ Ўзтурк, Алишер Файзуллаев, Аслиддин Тўланов, Рахшона Аҳмедова, Фарҳод Эшонов, Шерзод Комил Халил, Маржона Абдумурод қизининг сайтимизда эълон қилинган сўнгги ҳикояларини тақдим этдик. Ҳикояларга таҳририят томонидан илиқ фикрлар билдирилди. Келгуси сонлар учун сизлардан янги ва яхши ҳикоялар кутамиз!
@mittihaqiqatlar


Forward from: Муқова
2020-yil ikkimiz uchun ham yangiliklarga boy bõldi. Dõstim ishga joylashdi, uylandi va ofitser bõldi. Men bõlsa Nodirabegim.uz sayti kabi ijodiy jamoa va oila a'zosiga aylandim. Asosiysi - nima bõlganda ham yozishni qõymadik. Kelgusi yilda nihoyat õz kitobimiz haqida õylasak ham bõlõvrsa kerak. Bu gapim bilan nima demoqchiman? Ushbu gaplarni õqiyotgan auditoriyaga, ijodiy jamoamga, Navoiylik dõstimizga, Qaqnusga, Toshkentdagi uch oğa-inimga, Uzadab guruhidagilarga, ijod maktabidagi ukamiz va singillarimga va muxlisalarimga Yangi yil tabrigini yõllashni istadim. Barchangiz bilan keyingi yil ham, ijod yõlida fikr almashish nasib etsin deb, õsha siz tanimagan Osvald👀


Forward from: Муқова
Сизга айбдорлик ҳиссини сингдирмоқчи бўлганлардан сақланинг. Зеро улар, устингиздан ҳукмронлик қилмоқчи.

© Конфуций

М. авв. 551 йил
Хитой


- Кел!
- Қайдасан?
- Келгин!
- Қайдасан?
- Соғинчингда, ўй-хаёлингда...
- Йўқ, хаёл ҳам етмас жойдасан!
- Заволимда ва камолингда,
Тушларингда, олис юлдузда,
Фарёдингда – куч етмаган дам...
- Қаердаса-а-ан?..
- Сўрама! Бизга
Учрашмаслик бахти берилган.


Нима қилишингни ўзингдан сўра.

Дунёга бекорга келмагансан.

Аммо ўзинг қайда?

Бу чексиз дунёга
сочилиб кетгансан.

Ўзингни йиғиштир заррама-зарра.
Заррама-зарра ўзингни қур.

Унутма, сендан бошқа ҳам одамлар бор.
Ўзингни аяма бошқалардан.

Ўзингдан оламга қара.
Тангри изн берса,
уни сен ҳам
озгина яратасан.

Иложи бўлса,
ўлганингдан сўнг,
дунёга
ўзингни қолдир.

Иложи бўлмаса,
ачинма -
худонинг бир корига ярагансан барибир.

Масалан, бу одамдай яшаш ҳаммага насиб этсин
дегандир Тангри:
ёки бу одамдай яшаманг дегандир...

✍ Усмон Азим

20 last posts shown.

20

subscribers
Channel statistics