Ўйла, ўйла, ўйла...
Бағрингни тилкалаб ташла. Тунларингни, кундузларингни унут. Уни ўйла, йўлларингни, йилларингни унут. Сочларингни оқартир, пешонангни қабартир, юрагингни ғижимлаб аллалар айтиб бер у ҳақдаги хаёлларингдан. Тонгларга кўзингни тутиб бер, кўзёш изларини ўчирмоқ учун. Кундузлар югуриб-ел, ким ўзарга чопиш тақдир билан, кўнглингда чувалашиб кетган ўйлардан эстафета таёқчаси ясаб ол. Ва ўша таёқчани ушлаб чопавер, уни сендан қабул қилиб олгувчини топ агар шундай одам бор бўлса албатта. Тилларинг осилиб, жигаринг эзилиб, югур, орқага қарама, у ерда пушаймонлар қайнаган вулқон тобора яқинлаб келар бостириб. Сен эса ҳаётдан ўзмоқ истаган, юрак ипларини узмоқ истаган, унинг хаёлисиз, унинг ишқисиз, ўсмоқни истаган, ўсмоқ истаган тилакларинг қучиб олға кетавер. Жонингни бўғзингга келтирса дунё балки тушуна бошларсан унинг сени соғиниб бир кечада тўккан кўз ёшларини.