Ўзбекистон — БАА: Жамоалардаги йўқотишларЎзбекистон терма жамоасидаги асосий йўқотиш Эронга қарши ўйиндан кейин ҳеч иккиланмай айтиш керакки, шубҳасиз, жамоа бош мураббийи Сречко Катанес. Шунингдек, "Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотида жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди. Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади. Бундан ташқари терма жамоа марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Шу ўринда бугунги ўйинда иштирок этиши кеча ҳам сўроқ остида бўлиб турган Аббос Файзуллаев ўйинолди машғулотда дастлаб индивидуал, сўнгра умумий гуруҳга қўшилган ҳолда иштирок этиб, эртанги баҳсда майдонга тушишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлаш лозим.
Меҳмонлар ҳам Тошкентга бир неча йўқотишлар билан келди. Жамоа Тошкентга умумий 22 футболчи билан ташриф буюрган. Асосий таркибдан 4 та футболчи тушиб қолган.
Коуаме Коуадио - Марказий ҳимоячи. Дисквалификатсия туфайли келмади.
Яҳё Нодир - Жамоанинг асосий таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Жароҳат туфайли Тошкентга келмади.
Абдураҳмон Солиҳ - Банияс жамоасининг марказий ҳимоячиси. Жароҳати туфайли ўйинга келмади.
Фабио Лима - БАА терма жамоасининг энг қиммат футболчиси. Юридик жиҳатларга кўра, Тошкентга келмади.
Обуна бўлинг: @futbolvaquiz